Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юлдузлар ҳаётидан: Шунчаки шоҳона шароит...

«Интер» афсонаси - бразилиялик Адриано ҳозирда ҳаёт завқини сурмоқда.  У шоҳона хонадонда  яшайди. Икки нафар ҳурлиқо собиқ футболчи олдида парвона. Тўғри, улар Адриано ёнига навбатма-навбат келишади. Демакки, бу масалада қандайдир жанжал йўқ. Оддий айтганда, Адриано шоҳона ҳаёт ичида...

Адриано - «Интер» билан Италия чемпионатида 4 марта чемпион бўлган афсона. Бразилиялик ҳужумчи «нерадзурралар» сафида жами 123та ўйин ўтказиб, 48та гол урган. Бразилиялик юлдуз фаолияти давомида «Парма», «Рома», «Фиорентина», «Фламенго» ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган. Бутсаларини эса 2016 йили АҚШнинг «Майами Юнайтед» жамоасида михга илди.

***************

Кўпчилик брази­лия­лик яна бир юлдуз Роналдиньонинг аёлларга «суяксиз» эканлиги, вақтида бирданига икки ҳурлиқо билан оила қуришни режалаштиргани ҳақида эшитган бўлса керак. Тўғри, унинг бу режаси амалга ошгани йўқ, шунга қарамай, собиқ футболчи «қўшхотинли» мақомини олди, барибир. Қолаверса, Роннининг аёллар билан кўнгилхушлик йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслиги яна бир карра исботланди. Энди маълум бўлишича, Роналдиньо ўйлаган ишни бразилиялик бошқа бир афсона Адриано ҳақиқатга чиқарган кўринади. Европа футболида асосан «Интер»даги ўйинлари билан довруғ қозонган собиқ ҳужумчи айни пайт шоҳона хонада икки аёл билан яшамоқда.

***************

Хориж ОАВда тарқалган хабарларга қараганда, Адриано айни пайт Рио-де-Жанейро таркибидаги энг нуфузли туманлардан бири - Бара-да-Тижука туманида жойлашган ҳашаматли меҳмонхонанинг президентлик мажмуаси, яъни люкс тоифасига кирувчи хонасида яшамоқда. Диққат қилинг, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси бу ерда истиқомат учун ойига нақ 10383 фунт стерлинг (чамаси 1 миллион 70 минг рубль) тўлайди. У шунинг баробарида ўзига доимий яшаш учун янги турар-жой қидирмоқда. Дарвоқе, Адриано аввалроқ қаср мисоли уйини бор жиҳозлари билан сотиб юборганди. Ўшанда у фақат бутун фаолияти давомида қўлга киритган медаллари ва сов­ринларини олиб қолди, холос.

***************

Тиним билмас журналистларнинг аниқлаштиришларича, президентлик мажмуасига хос хонада ҳаёт гаштини сураётган бразилиялик афсона олдига доимий равишда икки аёл ташриф буюради. Улардан биринчиси - тиббиёт университетида таҳсил олаётган модель Виктория Морейра. Иккинчиси ҳам модель - 23 ёшли Микаэла Мескита. Буниси Адрианонинг собиқ маҳбубаси саналади. Улар илк марта 2015 йили учрашишган. Микаэла шундан кейин маълум муддат собиқ футболчи билан бирга бўлди. Тўғри, бу оралиқда жуфтлик ўзаро муносабатларни узишга, кейин яна тиклашга ҳам улгурди. 2019 йилнинг декабрида Адриано ва Микаэла қайта топишишди ва яна 12 ойдан кейин ниҳоят, расман турмуш қуришди. Бироқ унаштирувдан атиги бир ҳафта ўтгач, яна ажрашув ва ярашув кузатилди. Ад­риано эндиликда Микаэла олдига қатъий талаб қўйган - у собиқ футболчи олдига Вик­­-тория йўқлигида ташриф буюриши керак. Қисқаси, талаба-модель Риодан чамаси 5,5 соатлик масофа йўл узоқлигида жойлашган Итаперун муниципалитетидаги ўз уйига қайтганида, нав­бат Ми­-каэлага келади...

Дарвоқе...

 

Адриано яқинда машҳур «Маракана» стадионининг «Шуҳрат зали»га киритилди. Афсонавий ҳужумчи бу янгиликни кўзида ёш билан қарши олди. 

- Футболчилик фаолиятига 2016 йили нуқта қўйган Бразилия миллий жамоасининг 39 ёшли собиқ ҳужумчиси рамзий залда миллионлаб мухлислар кумирлари - Роналдиньо, Пеле, Роналдо ва Гарринча қаторидан жой олди. Адриано ушбу таъсирли воқеага «Инстаграм» тармоғида алоҳида муносабат билдирди: «Ишонинг, ҳаёжондан қалтираяпман. Бу азалий орзум эди. Ҳаммага раҳмат».

- Адрианонинг «Шуҳрат зали»дан жой олишига бағишланган тадбир кейинроқ ўтказилади. Бунга Рио-де-Жанейродаги коронавирус пандемиясига дахлдор ҳозирги ҳолат сабабдир.

- Андиано улкан «Маракана»да нафақат Бразилия миллий жамоа­си, балки «Фламенго» таркибида ҳам бир қатор унутилмас ўйинларни ўтказган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 25.05.2021 07:00. Ўқилди: 7412 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.