Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евро-2020. Тўпурар ҳужумчилар тенгсиз бўлиш учун курашадилар

Евро-2020 бошланишига ҳам бир неча ҳафта қолмоқда. Бу турнир олдидан қитъанинг энг кучли ҳужумчилари ўз клублари либосини терма жамоаникига алмаштиришади. А серияда Роналду, Лукаку ва Иммобиле энг кўп голларга муаллифлик қилишди. Францияда эса, бу номга Килиан Мбаппе ҳамда Мемфис Депай сазовор бўлдилар. Премьер-лигада Хари Кейн тенгсиз деб топилди.

Одатда клубларида муваффақиятли ўйнаган, лекин оғир мавсум ўтказган футболчилар терма жамоаларида бироз қийналишади. Шунга қарамасдан, бу йилги Европа биринчилигида биз уларни қайтадан кашф этиш имкониятига эга бўламиз.

Тахминимизга кўра, Ромелу Лукаку ҳамда Харри Кейннинг мусобақа "Олтин бутса"сини қўлга киритиш имкониятлари юқори. Албатта, уларнинг мавсум давомида кўрсатган ўйинларидан шундай хулосага келинмоқда. Қуйида сиз билан бу икки ҳужумчига эътибор қаратамиз.

Лукаку якунига етган мавсумда жамоаси билан Италия чемпиони бўлди. Бу борада, жамоаси учун унинг ёрдамини эътироф этиш керак. Еврода ҳам ички чемпионатда кўрсатган ўйинларини намойиш эта олса, шубҳасиз, бу совринга эга чиқиши мумкин. Бунда ҳужумчига Кевин Де Брюне ва Эден Азар каби юлдуз жамоадошлари ёрдам беришлари керак бўлади. Ромелу Лукаку 2018 йилги Жаҳон чемпионатида 4 та гол уриб, мусобақанинг "Олтин бутса"си учун Криштиану Роналду, Мбаппе, Гризманн ва Денис Черешев билан бирга курашган эди. Ўшанда Кейн (6 та гол)дан кейинги, иккинчи ўринни эгаллаган.

Харри Кейн Евро саралаш баҳсларида дарвоза томон умумий 22 та зарба берган. Шуларнинг 12 тасини голга айлантира олган. Статистикада 55%лик маҳсулдорлик кўрсатган. Бу борада Кейн бутун саралаш ўйинларида энг яхши натижа қайд эта олган. Ундан кейинги ўринларда Роналду (11та гол), Темми Пукки (10 та гол), Артём Дзюба (9 та гол), Раҳим Стерлинг, Вейналдум ва Серж Гнабри (8тадан гол) қайд этилган. Ушбу натижалар Кейннинг ўсганлигини ва тўпурарликка энг жиддий даъвогар эканини кўрсатмоқда. Қолаверса, турнирнинг финали Кейн юртининг пойтахтида ўтиши ҳам унга кучли мотивация бўлади.

Табиийки, бунда юқоридаги иккита даъвогар футболчиларнинг терма жамоалари билан боғлиқ жиҳатлар мавжуд. Яъни, жамоаси қанчалик узоққа бора олса, футболчиларда кўпроқ гол уриш имконияти мавжуд бўлади. 2016 йилдан турнир форматида 24 та жамоа жой олганлиги ҳам ўйинлар сони ошишига ва кўпроқ гол уриш имконияти яралишига хизмат қилди. Эндиликда, гуруҳда 3-ўрин билан ҳам плей-оффга чиқиш мумкин. Финалчилар умумий еттита ўйинда иштирок этишлари керак. Бу ҳам тўпурарлар учун ижобий ҳолат.

2012 йилги қитъа чемпионатида "Олтин бутса" соврини билан тақдирланган Фернандо Торрес ҳисобида атиги учта гол бўлган. Сўнгги учта "Golden Boot" эгалари термалари билан финалгача етиб борганига қарамасдан, тарихда доим ҳам бундай бўлмаган. 2000 йилги Еврода ушбу совринга лойиқ кўрилган Патрик Клюверт ва Саво Милошевич терма жамоалари билан чорак финалгача бора олишган, холос.

Яқин 20 йилдаги "Олтин бутса"чилар рўйхати:

Евро-96: Алан Ширер (Англия, 5 та гол);

Евро-2000: Патрик Клюйверт, Само Милошевич (Нидерландия/Югославия, 5 тадан гол);

Евро-2004: Милан Барош (Чехия, 5 та гол);

Евро-2008: Давид Вилья (Испания, 4 та гол);

Евро-2012: Фернандо Торрес (Испания, 3 та гол);

Евро-2016: Антонио Гризманн (Франция, 6 та гол).

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Киритилди: 28.05.2021 08:00. Ўқилди: 4558 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.