Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳаёт футболдан устун!

Югураман деб 2-3 қадам ташладию... бирдан ерга йиқилди. Ёнидаги жамоадошлари ва рақиб футболчилари тезда вазият жиддийлигини пайқашиб врачларни имо-ишоралар билан чақиришди.

Унинг кўзлари очиқ ва бир нуқтада қотиб қолганди. Юрагим шууув этди, мияга қон қўйилди (инсульт) деган фикр келди. Вақт тўхтаб қолгандай, жамоа шифокори эса хаёлимда жуда кеч югуриб келгандай бўлди.

Уни ўраб олишди, жамоа сардори ёрдам бериб бошини ушлаб турди ва гўё уни оғзига бармоқларини солиб тилини тортмоқчи бўлгандай таассурот қолдирди. Вақт тўхтаб қолганди, ҳамма шокда.

Унга сунъий нафас қила бошлашди, уни ўраб турган жамоадошларини айримларини кўзларида ёш, айримлари дуо қилишарди...

Уни дефибриллятор ёрдамида жонлантиришмоқчи бўлганини кўриб, вазият қил устида эканлигини тушундим. "Керак эмас Евро, керак эмас турнир, фақат шу йигит ўлмасин" деган фикр миядан тўхтамасдан зуувв этиб ўтарди...

15 дақиқа, балки сал кўпроқ уни ҳаётга қайтариш учун майдонни у йиқилган жойида кураш кетди, лекин... вақт эса тўхтаб қолгандай эди, гўё...

Хайрият, уни ўзига келган суратни кўрганимдан кейин (уни тўлиқ ўраб олишганди ва нима бўлаётганини кўришни имкони деярли йўқ эди), қаттиқ чанқаганимни сездим.

Ҳаёт, футболдан устун!

Инсонийлик, одамгарчилик — миллат, эллат, ижтимоий масофа ва дин танламаслигига яна бир бора гувоҳ бўлдим! Тезроқ соғайиб кет, Кристиан!

p.s. Воқеа рўй берган ҳолатдан кейин, арзимаган 90 минут ичида Германия терма жамоаси мана бундай расмни пост қилди!

Яшасин инсонийлик, абадий бўлсин одамгарчилик, браво шу ишни бутун жамоа билан ташкил қилган немисларни ақли ва иши тез менежерлари!

Дания эса бугун ғалаба қозонди!

Фурқат Қурбонов.

Киритилди: 13.06.2021 07:00. Ўқилди: 8814 марта. Фикрлар: 2 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.