Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг сермаҳсул ҳимоячилардан бири «Интер»ни кучайтира оладими?

Влаховичнинг рекорд суммадаги трансфери яна бир шов-шувли харидни ўз соясида қолдириб кетган бўлиши мумкин: «Интер» Робин Госенс ижарасини амалга оширди. Футболчи ижарага олинди. Бироқ ёзда клуб футболчини 25 миллион еврога сотиб олишни режа қилган. Сўнгги икки йил ичида Госенс А Сериянинг энг номдор юлдузларидан бирига айланди. Робин «Аталанта» футболига жуда мос тушганди, чап қанотда яйраб ҳаракат қилди ва Тео Эрнандес билан биргаликда ажойиб тандемни яратди.

Тео тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб, жамоанинг тезкор ҳужумларини ташкил қилгани ҳолда ўзида ажойиб статистикани шакллантирди. Немис икки мавсум давомида жами 38 очко тўплашга муваффақ бўлди (22,16). Ҳеч бир ҳимоячи учалик кўп гол ура олмаганини қайд этиш жоиз. Европа чемпионатидаги Португалияга қарши кечган баҳсда Робин барчани ўз техникаси билан ҳайратда қолдирди. У жамоаси киритган тўртта голда ҳам иштирок этди. Ҳа, у Гасперинининг схемаларига қамалиб ўйнай олмайди, Госенс эркин ижодкор.

«Аталанта»нинг ўзига хос тактик футболида ҳамма ўз даражасидан бир бош кучлироқдек кўринади. Аслида Госенс тезлик борасида тўпга бироз оғирроқ муносабатда бўлади. Ҳатто, «Аталанта»нинг аксар учрашувларида Конти ва Спинаццолаларнинг йўқлигисиз бир ўзи қийналиб қолган ҳолатлар ҳам кўп бўлди. Робиннинг ўйини очилиши учун унга мос роль берилиши керак. Собиқ футболчи Кристиан Вьери ушбу трансфердан сўнг қуйидагича фикр билдирди: «Интер» энг яхши харидни амалга оширди. Жамоанинг 3-5-2-даги ролида Госенс Европадаги энг кучли футболчига айланади. «Интер» ҳали у билан жуда яхши натижага эришишига ишонаман».

Футболчининг нархи ва сифатига нисбатан Гозенс январь ойидаги энг яхши трансферга айланди десак муболаға қилмаймиз. Олти ой олдин «Аталанта» 40 миллион талаб қилган футболчи деярли икки баравар кам нархга сотилиши мумкин.

«Аталанта» ва «Интер» хўжайинлари ўзаро яхши муносабатларга эга. Миланликлар Бергамо шаҳрининг барча истеъдодларига ўз жамоасида қулайликлар яратиб беришга тайёр. Энг самарали ва фойдали латералнинг жуда тез ва осон тарзда «Интер»га йўл олиши ОАВда кўплаб саволларни юзага келтирди. Баъзилар жавобни унинг бир ярим йилдан кейин тугайдиган шартномасида кўришмоқда. Бошқалар соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан шубҳаланадилар. Гап шундаки, Госенс тиззасидан олган жароҳати туфайли тўрт ойни ўтказиб юборди, аммо у ҳеч қачон ўйинида пасайиш бўлмади. Кўпчилик журналистлар ушбу трансфер ғалати кўринаётганини, Госенсдаги вазият ўтган йилги Папу Гомес ҳикоясини эслатаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Буларнинг барчаси ҳақиқат бўлиши ҳам ва ўз ўрнида шунчаки баҳона бўлиб чиқиши ҳам мумкин, аммо ҳозир булар муҳим эмас. Ҳал қилувчи омил дўстликдир. Беш йил олдин Чжан оиласи Италияга келганида, ҳамма мухлислар ҳам бундан хурсанд бўлмаган. «Аталанта» хўжайини Антонио Перкасси Сунинг раҳбари билан учрашув ташкил қилди. Мавзу тижорий ҳамкорлик эди: Чжан Жиндонг сингари Перчасси ҳам чакана савдода бойлик орттирган ва янги ўйинчи билан ҳамкорлик қилиш истиқболини кўра олди.

Шундай қилиб, Сунинг ва Перчасси ўзаро шерик бўлишди. Хитойликлар баъзида муаммога дуч келганларида ўзаро алоқа узилиб қолган, лекин футболда эмас. Икки клубнинг дўстлиги савдо ҳамкорлигига боғлиқ эмас. Буни Госенс трансфери ҳам исботлади.

Шуни таъкидлаш мумкинки, «Аталанта» футболи ҳали ҳам Госенснинг кучли томонларини исботлаб келади. Шахсий босим унинг позицион имкониятларини чеклаши мумкин. Индивидуал маҳорати кучлилиги сабаб Робин «Интер»да очилиб кетиши мумкин. Тўпсиз ҳаракатлана олиш қобилияти кучли бўлгани сабабли немис бошқа ҳимоячиларга қараганда голли вазиятларда кўпроқ балл олиши шубҳасиз. У ҳимояда ва қарши ҳужумда ҳам худди ҳужумда бўлгани каби рақибини бирдек зарарсизлантира олади. Госенс тўпни дриблинг билан ҳаракатлантиришда унчалик кучли эмас, лекин ҳужумдаги нозик нуқталарни топа олиш жиҳатидан анча катта устунликка эга.

Киритилди: 03.02.2022 01:59. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.