Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Милан дербиси кубокка кўчган! Яқин кунлар ичида қандай кубок баҳслари бўлиб ўтади?

Италия кубоги ярим финал баҳслари қизғин тус олган. Бугун ва эртага ярим финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Биринчи учрашувлардан сўнг ҳеч бир жуфтликда аниқ фаворит йўқ. Ҳатто «Ювентус» ҳам Флоренциядаги минимал ҳисобдаги ғалабадан кейин ўзини хотиржам ҳис қила олмаяпти.

 

Массимилиано Аллегри шогирдлари сўнгги пайтларда мухлислари кутган ажойиб ўйин кўрсатишмаяпти ва «бинафшаранглар» учун эртанги ғалаба еврокубокларга чиқиш учун яхши имконият бўлади.

Милан дербисидаги голсиз дурангдан кейин фаворитни аниқлаш қийин бўлиб қолди. Бироқ Симоне Индзаги жамоасининг ҳужум чизиғи мустаҳкам бўлгани учун «Интер»нинг ғалаба қозониш имконияти бироз юқорироқ. Шу билан бирга, «Милан» форвардлари сўнгги ойларда ҳужумларни охирига етказишда жуда кўп муаммоларга дуч келмоқда.

Германия кубоги ярим финали

Узоқ вақт давомида илк бор Германия кубоги ярим финалига фақат биргина топ-клуб йўл олмоқда. Бу ерда «Бавария» ёки «Боруссия»ни кўрмайсиз. Бироқ Доменико Тедеско бошчилигида ажойиб футбол кўрсатаётган «Лейпциг» бош титул учун кураш олиб боради. Бу жуфтликда «Унион Берлин» «буқалар»га қаршилик кўрсатади.

Нариги жуфтликнинг эса фаворити яққол кўриниб турибди: «Фрайбург» иккинчи Бундеслига жамоаси «Гамбург»га қарши баҳс олиб боради. Тим Вальтер шогирдларининг имкониятлари бу ерда анча паст. Уларнинг жорий мавсум элита дивизионига қайтиши даргумон.

Португалия кубоги ярим финали

Португалия кубогининг ярим финал жавоб ўйинлари бир қарашда кўринганиданда қизиқарлироқ аслида.

Бу ерда «Мафра» март ойида «Тондела»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Аммо ўз майдонида мафраликлар учта голлик фарқни йўққа чиқаришга ҳаракат қилиб кўради. Чунки, рақибда жиддий муаммолар бор. Хусусан, Нуну Кампуш шогирдларида маррага тўрт тур қолганда, Сегундага тушиб қолиш хавфи мавжуд ва шунинг учун кубок чемпионлиги ҳақида кўпроқ ўйлашади.

«Порту»нинг ҳам «Спортинг» устидан меҳмонда иродали ғалаба қозонгани кўп нарсани кафолатламайди. «Шерлар» чемпионлик учун курашда аллақачон мағлуб бўлган, аммо Дортмунднинг «Боруссия»сини Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқишига йўл қўймаган жамонинг имкониятлари ҳар доим ҳам паст бўлавермайди.

Киритилди: 19.04.2022 18:01. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.