Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зирак зиёнга ишлади

«Специя» учун мавсумнинг ҳал қилувчи палласи бошланмоқда. Ҳозир клуб «жон» сақлаш ҳудудидан 11 очколик фарқ билан олдинда, лекин сўнгги пайтларда жамоанинг натижалари яхшимас. 2022 йили «Специя» «А» серияда 10та ўйин ўтказди: 2 ғалаба, 2 дуранг ва 6 мағлубият. Ютқазишларнинг охиргиси 15 апрель санасига тўғри келди - ўз уйида «Интер»га имконият бой берилди.

Мазкур учрашув билан боғлиқ кулгили воқеага эътибор қаратмоқчимиз. Ярим ҳимоячи Мбала Нзола жорий мавсум 22та ўйинда қатнашди, уларнинг 10тасини бошланғич таркибда бошлади. Аммо бу йил уни асосан захира вакили сифатида кўряпмиз. «Интер»га қарши баҳсда ҳам шундай бўлди. Нзола 60-дақиқада майдонга тушди, аммо бор-йўғи 10 дақиқа тўп сурди, холос. Сабаб ғалати - қулоғидаги зирагини ечолмади.

«А» серия қоидаларининг 4-бандида шундай ёзилган: «Барча тақинчоқлар тақиқланган ва улар билан майдонга тушилишига йўл қўйилмайди. Уларни ленталар билан ёпиш ҳам мумкин эмас. Агар футболчининг тақинчоғи бўлса, ҳакам уни ё вазиятни ўнглаши учун майдон четига чиқаради ёки дастлабки танаффусдаёқ унинг ўрнига бошқа ўйинчи тушишини таъминлайди».

Нзола айнан шу тартибга зид иш қилгани учун ноқулай аҳволга тушиб қолди. 66-дақиқада у Самир Ханданович дарвозаси томон зарба йўллаб, бурчак зарбаси ишлади. Шу паллада ҳакам футболчининг қулоғига нимадир ёпиштирилганини кўрди ва майдон четига чиқиб, зирагини ечиши кераклигини уқтирди. Бу борада Нзолага «Специя» шифокори кўмаклашди, лекин биргаликда ҳам вазиятни ўнглай олишмади.

«Специя» деярли 5 дақиқани бир киши кам бўлиб ўтказди, 70-дақиқада эса Нзоланинг ўрнига Антист Жанис туширилди. Камералар захира ўриндиғида ўтирган Нзолани дарҳол топишди: у хафа эди, қулоғида эса чандиқ кўринди.

Киритилди: 28.04.2022 14:20. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 36 66
6 Рома 37 63
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 37 46
12 Монца 37 45
13 Лечче 37 37
14 Кальяри 37 36
15 Фрозиноне 37 35
16 Верона 36 34
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

19.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
21:00
Интер
1-1
Лацио

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
05:00
Верона
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.