Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бир стадионнинг икки эгаси. Скудетто қай бирига насиб этаркин?

 

Бу сафар скудетто учун курашда жиддий интрига бор. Даража ҳақиқатдан ҳам юқори, чунки кураш бир шаҳар вакиллари “Милан” ва “Интер” ўртасида кечмоқда. Қуйида икки жамоанинг имкониятлари қанчалик эканлигини таҳлил қиламиз.

"Милан"

"Милан" мухлислари жамоа нафақат Италияда, балки бутун Европада кучли клуб бўлган вақтларни ҳаяжон билан эслашади. Ўшандан бери "россонерилар" қайта қуришнинг кўплаб қийин даврларини бошдан кечиришди, бу даврда жамоани Малдини, Пирло, Кака, Шевченко ва бошқа футболчилар билан таққослаш каби кўплаб мемлар пайдо бўлди.

ХХIасрда Милан икки марта Скудеттони қўлга киритди - 2004 йилда ажойиб таркиб билан ва 2011 йилда Ибра, Робиньо ва Пато билан. Аста-секин “Милан” ўртамеёна мақомига тушди (2014 ва 2015 йилларда 8 ва 10-ўринлар) ва кейин яна юқорига кўтарила бошлади. Ўтган мавсумда "Милан" чемпионатнинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказди ва жамоа мухлислари орасида узоқ кутилган чемпионликка умид чақнади. Лекин ундай бўлмади. А Серия якунланишидан анча олдин «Интер» чемпионликни қўлга киритиши аниқ бўлди.

Ҳозир эса “Милан” чемпионлик учун жиддий кураш олиб бормоқда – январ-февралда эмас, май ойида. Айнан Стефано Пиоли жамоаси ҳозирда “Интер”дан бир очко ортда бормоқда. Аммо ҳамма нарса “Милан”га боғлиқ. Чунки улар бир ўйин кам ўтказишган.

Тақвим: “Верона” (сафарда), “Аталанта” (уйда), “Сассуоло” (сафарда).

"Интер"

Бир йил аввал “Интер” 2010 йилдан бери илк бор Италия чемпионига айланганди. Антонио Конте характерли мураббий сифатида нолдан лойиҳа қуришни истамади ва жамоанинг келажаги борасида раҳбарият билан келишмовчиликлар юзага келганда, лавозимни тарк этди. Конте ўрнига аввалроқ "Лацио"да яхши ишлаган Симоне Индзаги келди. Янги мураббий билан "Интер" яна чемпионлик учун курашмоқда, бироқ мухлислар Индзаги ҳақида турлича фикрда: кимдир уни юқори даражага чиқа оладиган иқтидор деб ҳисобласа, бошқалари Конте ундан анча устунлигини айтишмоқда.

“Интер” чемпионлик тақдирини ўз қўлида ушлаб туриши мумкин эди, бироқ яқинда А Сериянинг қолдирилган ўйинида “нерадзурри” “Болония” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди Симоне Индзаги жамоаси “Милан”нинг очко йўқотишига таянадива бир вақтнинг ўзида ўзлари барча ўйинда ғалаба қозониши керак. Келинг, “Интер”нинг ўйин тақвими билан танишамиз.

Тақвим: “Кальяри” (сафарда), “Сампдория” (уйда).

Кимнинг имконияти йуқорироқ

А Серия чемпионлигини ким қўлга киритишини муҳокама қилишдан олдин регламентнинг очколар тенглиги билан боғлиқ қисмига эътибор қаратиш лозим. А Серияда очколар тенг келиб қолган тақдирда, биринчи ўринда ўзаро ўйинлар туради. Демак, “Милан” ва “Интер” бир хил очко тўплашса, “россонери” чемпион бўлади. Нерадзуррилар билан ўйинларда 4 очко (ғалаба 2:1, дуранг 1:1) бор.

Тақвимга назар ташлайдиган бўлсак, “Интер” қолган ўйинларда 6 очкодан 6 очко олади деган фикр бор. Симоне Индзаги шогирдларида турнир жадвалида қуйида жойлашган жамоаларга қарши ўйинлар қолди. “Милан” ўртамеёналар билан учта ўйин ўтказади, шу жумладан, иккитаси меҳмонда. Агар “Верона” ва “Сассуоло”да жиддий мотивация бўлмаса, инқироздан ғазабланган “Аталанта” еврокубокларга йўлланма учун кураш олиб боради ва "Милан"ни "Сан-Сиро"да енгишга интилади. Қизиғи шундаки, "Аталанта" олдинги 7 мавсумда А Серияда сафарда "Милан"га мағлуб бўлмаган.

“Интер”нинг нисбатан осон тақвимини ҳисобга олсак, чемпионлик масаласи “Милан” қолган ўйинларда қанча очко тўплаши мумкинлиги билан боғлиқ. Стефано Пиоли шогирдлари довдираб қолмаслиги ва 3 очко йўқотмаслиги зарур. Бир йил аввал “Интер” сўнгги 11 йил ичида илк бор Италия чемпиони бўлганди. Энди “Милан”дан ҳам худди шундай имконият бор.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 07.05.2022 14:44. Ўқилди: 2965 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.