Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

75 миллион еврога сотиб олинган юлдузларни эслаймиз

Кеча, 10 май куни 2022 йилнинг энг шов-шувли трансферларидан бири амалга ошди. Эрлинг Холанд расман "Манчестер Сити" футболчиси. "Шаҳарликлар"нинг норвегиялик ҳужумчи трансфери учун тўлаган миқдори 75 миллион еврони ташкил этади. Ҳозирги даврда биз 100 миллион евролик трансферларга ўрганиб қолган вақтимиз, бу сумма камдек кўриниши мумкин. Яна кимлар мана шундай нархга сотиб олинганини эслаб кўрамиз.

Ромелу Лукаку — "МЮ"дан "Интер"га

2019/20 йилги мавсумда Милан клуби бельгиялик ҳужумчини катта маблағ сарфлаган ҳолда "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олди. Бу дарҳол ўз самарасини берди: Ромелу ўша мавсум жамоа етакчисига айланди ва "Интер"га Скудеттони қўлга киритишга катта ёрдам берди. 2021 йил ёзида Лукаку анча катта нарх 115 миллион эвазига "Челси" футболчисига айланганди.

Анхель Ди Мария - "Реал"дан "МЮ"га

"Қироллик клуби" сафидаги ёрқин ўйинларидан сўнг 2014 йилда 75 миллион еврога сотиб олинган Анхель афсуски "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг ёмон трансферлардан бирига айланди. Бир манкунианликлар қарашда супер юлдуз билан шартнома имзолагандек туюлганди, аммо охир-оқибат Ди Мариянинг ўйин услуби умуман жамоага мос келмади. Англиядаги 1 йиллик фаолиятидан сўнг аргентиналик вингер 2015 йилнинг ёзида 63 миллион эвазига "ПСЖ"га кўчиб ўтган.

Хамес Родригес - "Монако"дан "Реал"га

2014 йилги жаҳон чемпионатида ўзининг супер ҳаракатлари ва тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Хамес Родригес учун "Реал" "Монако" ҳисобига нақ 75 миллион евро ўтказиб берган. Мадридликлар сафида умумий ҳисобда 125 та ўйинда майдонга тушган колумбиялик иқтидор эгаси ўз ҳисобига 37 та гол ва 42 та ассист ёздириб қўйган. Ушбу трансферни тўлиқ омадли деб бўлмаса ҳам, уни ёмон трансферлар рўйхатига қўша олмаймиз. Ҳозирда Родригес ўз фаолиятини Қатар юлдузлар лигасида "Ар-Райян" сафида давом эттирмоқда.


Кевин Де Брюйне — "Вольфсбург"дан "Манчестер Сити"га

Эҳтимол, "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши харидлардан бири 2015 йилнинг ёзида амалга ошган. "Шаҳарликлар" ўшанда "Вольфсбург" сафида порлаётган Кевин учун 76 миллион еврони немис клуби ҳисоб рақамига ўтказиб беришган. Кўриниб турибдики, бу келишув ҳозирги кунда ўзининг ҳар бир евросигача оқлаб бўлди. Де Брюйне айни вақтда "Ман Сити"нинг том маънода етакчисига айланиб улгурган.

Артур - "Барселона"дан "Ювентус"га

2020 йилнинг ёзида "Барселона" ва "Ювентус" ўртасида "Артур -> Пьянич" алмашинуви амалга ошганидан хабарингиз бор. Ўшанда Турин клуби бразилиялик ярим ҳимоячи учун 76 миллион евро сарфлаган. Аммо ҳозирги кунда Артур кўрсатаётган ўйин унга сарфлаган маблағнинг яримини ҳам оқламайди.

Киритилди: 11.05.2022 20:11. Ўқилди: 5574 марта. Фикрлар: 10 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Манчестер Сити
0-0
Интер

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. «A» Серия. 5-тур.
23:45
Интер
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.