Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жозе айтади — бажаради. У бунга ҳақли

Моуриньо ҳар бир еврокубокда ғалаба қозонган илк мураббийга айланди. У икки марта Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини, шунингдек, кеча Конференциялар лигасида ҳам тенгсизлигини кўрсатди. «Рома» «Фейеноорд»ни мағлуб этди (1:0) ва Конференциялар лигасининг илк ғолибига айланди.

Барча Жозедан ушбу тарихий натижани кутган эди. Португалиялик мутахассиснинг ўйин бошланишидан анча олдин ғалаба қозониши шартдек баҳоланди.

«Биз бу тарихий саёҳатнинг якуний босқичида турибмиз. Ушбу еврофиналга чиқиш орқали тарих ёздик, аммо энди биз янгисини ёзиб, ғалаба қозонишимиз ҳам керак. Менимча, менга финалдан муҳимроқ нарса йўқ. Бу мен учун асосий приоритет. Бу борада ҳеч нарса ўзгармаган. Аввал ҳам бундай онларни туйганман. Агар ғалаба қозона олсак, мен Европанинг барча совринларини биринчи бўлиб қўлга киритган мураббий бўламан», — деганди Моуриньо. Жозе айтади ва уни бажаради.

Буюк португалнинг олдинги ғалабаларини ёдга олиш вақти келди.

«Порту»да Моуриньо икки йил ичида иккита еврокубокда ғолиб чиқди. 2002 йилнинг январида мураббий ўша пайтда чемпионатда бешинчи ўринни олган ва кубокдан чиқиб кетган «Порту»ни қабул қилиб олди. Кейинги мавсумда у 11 очколик устунлик билан чемпионликни қўлга киритди ва УЕФА кубогини ютиб олди. Финалда эса Дерлининг дубли ва Аленичевнинг голи португалияликларга ғалаба келтирди.

Россиялик ярим ҳимоячи Жозенинг навбатдаги муҳим финалида катта роль ўйнади. Бир йил ўтиб, «Порту» Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Финалда Моуриньо шогирдлари «Монако»ни мағлуб этишди (3:0), Аленичев ҳисобига турнирдаги сўнгги гол ёзилди.

«Интер» билан требл

Португалиядан кейин у Премьер-лигада ажойиб натижалар қайд этди, аммо «Челси» билан мураббийнинг еврокубокларда омади чопмади. Иккинчи мавсумдаги Чемпионлар лигасида эса у «Интер» билан бош титулни ютишга ҳаракат қилиб кўрди. Португалиялик қўл остида жамоа жуда ёрқин хотиралар билан ёдда қолган. Милито, Снейдер ва Это'О билан бирга требл ютган мавсум ўзгача руҳда ажралиб туради.

Жозе «Интер»ни 38 йил ичида биринчи марта Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди ва Италия клуби учун тарихда биринчи марта бир мавсумда учта йирик совринни қўлга киритган мураббийга айланди. «Бавария»га қарши финалда ўша йили ҳаммасини Милитонинг дубли ҳал қилган.

Ғалабанинг эртасига Жозе ўзининг яқин орада кетишини эълон қилиб, миланлик мухлисларни хафа қилди: «Бу ачинарли ҳолат бўлмоқда, лекин бу менинг «Интер» билан сўнгги ўйиним бўлганга ўхшайди. Агар «Реал»ни бошқармаганимда фаолиятимда бўшлиқ бўлган бўлар эди», - дейди Моуриньо.

«Манчестер Юнайтед» клуб тарихидаги илк Европа лигаси совринини қўлга киритди. «Реал Мадрид»да ва «Челси»га иккинчи ташрифи чоғида Моуриньо Европадаги муваффақиятларига эриша олмади. Аммо у «Манчестер Юнайтед»да учта совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди, Фергюсон кетганидан кейин ҳеч қайси мураббий клубнинг шонли тарихини қайтара олмади. Мукофотлардан ягонаси Европа лигаси бўлди. «Юнайтед»нинг ўша пайтдаги ягона соврини. Финалда Погба ва Мхитаряннинг голлари «Аякс»ни мағлуб этишга ёрдам берган.

Ўшанда Генрих Мхитарян биринчи бўлимдаги жароҳати туфайли алмаштирилди, аммо бу унинг «Рома» билан кубокни олишига бу сафар тўсқинлик қилмади. Аммо финалга чиққандан сўнг, Жозе шундай деди: «Агар менга рухсат берсангиз, мен дўстим, буюк мураббий Карлеттога («Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти) бир хабарни айтмоқчиман. Келинг, финалда бирга ғалаба қозонамиз!»

Жозе келишувнинг бир қисмини бажарди. Энди навбат Анчелоттига!

Киритилди: 26.05.2022 21:59. Ўқилди: 2606 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 35 56
8 Фиорентина 34 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 34 42
13 Лечче 35 37
14 Верона 35 34
15 Кальяри 35 33
16 Фрозиноне 35 32
17 Эмполи 35 32
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

04.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Сассуоло
1-0
Интер

Навбатдаги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.