Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элитадан 7-дивизионга... ёхуд ғаройиб саёҳат

2009 йилда Бен Гринхал Sky One каналининг «Порлаётган футбол юлдузи» номли янги реалити-шоуда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи танловда ғолиб чиққан ва Миланнинг «Интер» клуби билан орзу контрактини имзолаганди.

Ўшанда 17 ёшли йигитча 2000 нафар футболчини ортда қолдириб, Моуриньо жамоаси билан 6 ойлик келишувни расмийлаштирганди. Кейинроқ жамоа Гринхалга яна битта бир йиллик шартномани таклиф этган, у дастлабки келишув муддати ниҳоясига етганидан кейин кучга кирадиган ва «Комо»даги 4 ойлик ижара билан бошланиши керак эди.

Гринхал «Комо» таркибидаги 12 учрашувда 8та гол урди, аммо «Интер» 2011 йилда у билан шартнома муддатини узайтирмади. Чунки футболчи асосий жамоага чиқа олмади.

Гарчи Гринхал асосий жамоа таркибида майдонга тушмаган бўлсада, Италиядан ЕЧЛнинг ғолиблик медали билан қайтди. Боиси, 2010 йилда «Бавария» билан бўлган финалнинг сафар учрашувида у қайдномадан жой олганди.

Бен Англиянинг «Уэллинг Юнайтед» клубига қайтгач, яна бер неча жамоаларда ўз омадини синовдан ўтказди. Ниҳоят, 7-дивизион вакили бўлган «Кент» жамоасига ўйновчи мураббий сифатида йўл олди.

Яшил майдон ташқарисидаги фаолиятида футболчи рекламада Роналдунинг дублёри вазифасини адо этган даврлар ҳам бўлди.

«16 ёшли пайтимда икки марта реклама роликларида иштирок этдим», - деганди Гринхал 2020 йилдаги интерв­ьюсида. «Улғайгач, Криштианудек ҳаракатланадиган бўлиб қолдим. Мен финтларни ўрганишни яхши кўрадиган ҳужумчи эдим. Кўпчиликнинг фикрича, унга тақлид қилишга интилган ва оз бўлсада, ўхшата олганман».

Гринхал шунингдек, «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Диего Костанинг ўхшаши бўлишга ҳам уриниб кўрган ва у майдонда ва унинг ташқарисида ўта бетайин йигит эканлигини таъкидлаганди: «Бунақа одамни ҳеч қачон кўрган эмасман. У худди улкан гавдага жо бўлган митти болакайни эслатади. Менимча, айнан шу сабабли «Челси» у билан алоқани узди, Конте уни ўз измига бўйсиндира олмади».

Ҳозир ўттизга чиққан Гринхал мураббийлик касбини қунт билан ўрганмоқда. Шунингдек, у «Интер» билан 6 ойлик шартнома имзолагани «Тоттенхэм»нинг 2 йиллик келишувидан жудо қилганини ҳам эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, «тақачилар»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Гарри Реднаппнинг ўғли Жейми Англия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси эди ва Реалити-шоуда мураббий вазифасини адо этаётганди.

«Жеймининг айтишича, агар мен танловда ғолиб чиқмаганимда, «Тоттенхэм» билан 2 йиллик шартномани расмийлаштирган бўлардим. Бироқ мен ҳеч қачон ортга назар ташламайман. Футбол сизни умуман кутилмаган саёҳатларга йўллаши ҳеч гапмас», - деди футболчи.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 17.08.2022 23:41. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Лацио 34 55
7 Аталанта 32 54
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 33 39
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 33 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.