Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Конте кўпинча ўз клубларини жанжал билан тарк этган. "Тоттенхэм" билан ҳам тарих такрорланадими?

“Ювентус” раҳбарияти Контенинг талабларини бажармади

Антонио 2011 йилдан 2014 йилгача "Ювентус" бош мураббийи сифатида ишлаган. Бу вақт ичида унинг шогирдлари кетма-кет уч марта мамлакат чемпиони бўлишди ва ҳар мавсумдан сўнг Конте Италияда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида Оскар дел Калcио мукофотини олди. 2014 йил охирида Конте "кекса сеньора"ни тарк этиш истагида эди, бироқ бу жуда қийинчилик билан амалга ошди.

Конте ҳар доим вазият ҳақида ҳақиқатан ҳам нимани ўйлаётганини айтадиган шахс сифатида қайд этилган. 2013 йилда “Юве” Чемпионлар лигаси гуруҳида учинчи ўринни эгаллаганидан сўнг, у раҳбариятга таркибни кучайтирмоқчи эканлигини аниқ айтди. Ўша мавсумдаги Италия чемпионатидаги ғалабага қарамай, ҳатто мавсум ўртасида ҳам жамоани ёзги кучайтириш бўйича иш олиб борилаётганди. Кўп ойлар давомида Конте Мароттанинг трансфер сиёсатига зид эди ва айнан шу нарса уни клубни тарк этишга ундади.

Мумкин бўлган сотувлар ҳақида ҳам сўз борди. Муҳокама қилинган футболчилар орасида, масалан, Видал каби етакчилар ҳам бор эди. Конте унинг кетишига қарши бўлмади, бироқ "Каляри" ярим ҳимоячиси Наингголанни қўлга киритиш истагини билдирди. Аммо бунинг ўрнига Ража Римга йўл олди ва Конте раҳбарият билан биринчи тўқнашувни ўтказди. Бундай мисоллар етарли эди.

Антонио клуб учун энг яхшисини хоҳларди ва ҳатто 2014 йилнинг баҳорида “ПСЖ” ва “МЮ”нинг кўп миллионли таклифларини рад этди. Раҳбарият бош мураббийни барча куч Санчес ва Куадрадога қаратилишига ишонтирди. Бироқ, биринчи ҳолатда "Барселона" ўз ролини ўйнади, "Ювентус" учун чидаб бўлмас нархни талаб қилди, иккинчисида эса "Фиорентина" билан келиша олмади. Якунда улар “Реал”дан Антонио футболига тўғри келмайдиган Моратани олишди.
Ҳимояга келсак, у Настастич ўрнига атиги 33 ёшли Эврани қабул қилди. Натижада Конте ўзига ваъда қилинган ҳеч нарсани қўлга кирита олмади.

"Челси"да Конте Премьер-лига учун инновацион схемани тақдим этди, аммо клуб буни қабул қила олмади

Лондон жамоасига келсак, италиялик мутахассис атрофидаги вазият "Юве"дагидан кескин фарқ қилар эди. Ҳа, у 5 нафар ҳимоячидан иборат таркиб эвазига Премьер-лигадаги биринчи мавсумида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва кейинги йили Англия кубогиниқўлга киритди, аммо клубда жамоавий руҳ мутлақо йўқ эди.

2017 йилнинг ёзида Антонио 10 кунга ғойиб бўлди ва "Челси" раҳбарияти билан алоқага чиқмади, бу эса италияликга бўлган ишончни сусайтирди. Клуб энди жамоадан кетиши мумкин бўлган шахс учун маблағ ажратмоқчи эмасди. Буларнинг барчаси мутахассис ва Миланнинг "Интер" клуби ўртасида жиддий музокаралар олиб борилиши ҳақидаги миш-мишлар фонида содир бўлди.

Кейин ҳамма нарса том маънода домино эффектига кўра кетди. Ўша ёзда Конте Лукаку, Сандро ва ван Дейкни сотиб олишни кутган эди, лекин бунинг эвазига фақат Рюдигер ва Эмерсонни қабул қилди. Мураббийнинг қишки трансфер ойнаси ҳақидаги барча илтимослари ҳам инобатга олинмади. Бу қандайдир тарзда Контенинг инжиқликларига олиб келди. Можаролар футболчилар билан бошланди, хусусан, Диего Коста билан якунда клубни тарк этди. Давид Луиз италияликнинг ўйинлар тактикасини очиқчасига танқид қилди, Сеск Фабрегас эса мураббий билан расмий истеъфога чиқарилишидан олдин ҳам хайрлашди.

Конте "Ювентус"нинг 9 йиллик ҳукмронлигини бузди, аммо клубдан норозилиги туфайли яна тарк этди

20/21 мавсум якунига кўра, "Интер" "кекса синьора"нинг устунлигини йўқотиб, орзу қилинган Скудеттонинг эгасига айланди. Бироқ, мавсум олдидан у клуб иқтисодига жиддий зарба берган сармояларни ҳаддан ташқари ошириб юборди. Миландаги икки йилдан сўнг у жамоани тарк этди.

Мутахассиснинг потенциал кетиши ҳақидаги хабарлар узоқ вақтдан бери мавжуд эди. Бунга эса клубнинг иқтисодий барқарорлиги йўқлиги сабаб бўлди. "Интер" президенти футболчиларни сотишдан 90 миллион евро йиғишни, шу йўлда жамоа футболчиларининг маошини камайтиришни хоҳлади. Бу Контега унчалик ёқмади ва ўзгаришлар жуда тез содир бўлди.

Шартнома яна бир йилга мўлжалланган эди ва Антонио шартноманинг қолган қисми учун 13,5 миллион евро олиши керак эди, бироқ томонлар ўртасида музокаралар олиб борилди ва у бу сумманинг фақат ярмини тахминан 7 миллион еврони олди.

“Тоттенхэм”даги вазиятни башорат қилиш осон эди

"Тоттенхэм" кубок муаммолари билан машҳур ва Антонио Конте клубдаги биринчи мавсумида тез-тез чемпионликни қўлга киритадиган мутахассис. Истисно "Интер" эди, у билан фақат иккинчи мавсумда чемпион бўлди.

Лондон жамоасида бир вақтнинг ўзида бир нечта қийинчиликлар юзага келди. Аввалига Конте мавсум ўртасида “Тоттенхэм”ни қабул қилиб олди. Олдинги вазиятларда у жамоалар билан тўлиқ мавсумолди машғулотларини ўтказди, бу эса унинг яхшиланганлигини футболчиларга етказиш имконини берди. Иккинчидан, савол Даниел Левининг молиявий инвестициялари ҳақида эди. Клуб президенти трансфер сармояларига зиқналик билан танилган, бироқ Контени унга керакли маблағ ажратилишига ишонтира олди.

Антонио "Тоттенхэм"га бош мураббий этиб тайинлангач, муаммолар юзага келди. Леви ҳамон Контенинг трансфер бозоридаги эҳтиёжларини қондириш бўйича ваъдаларини бажара олмади ва жамоада ўйин борасида кўплаб саволлар бор эди. Буларнинг барчаси менежернинг очиқ танқидига олиб келди:

“Трансферлар учун клуб жавобгар, бу ерда ишлаган ҳар бир мураббий жавобгар. Ва ўйинчилар? Ўйинчилар қаерда? Ўз тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, агар сиз рақобатбардош бўлишни истасангиз, бу жиҳатдан яхшироқ бўлишингиз керак”.

Конте устидаги булутлар фақат қалинлашди ва у йирик жамоалар мураббийлари орасида ишдан бўшатиш учун биринчи даъвогар бўлиб турибди. Унинг ўрнига Юлиан Нагельсманн фаворит деб қаралмоқда. Антонионинг ўзи эса "Рома"га бориши мумкин. Иккинчи ҳолат фақат Жозе Моуриньо кетган тақдирдагина бўлиши мумкин.

Киритилди: 26.03.2023 12:29. Ўқилди: 2064 марта. Фикрлар: 4 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 35 71
3 Ювентус 35 66
4 Болонья 35 64
5 Аталанта 34 60
6 Рома 35 60
7 Лацио 35 56
8 Наполи 35 51
9 Фиорентина 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 35 43
13 Лечче 35 37
14 Верона 35 34
15 Кальяри 35 33
16 Фрозиноне 35 32
17 Эмполи 35 32
18 Удинезе 35 30
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 35 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

04.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Сассуоло
1-0
Интер

Навбатдаги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.