Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ ярим финал жуфтликлари ҳақида: Гвардиола яна «Реал»га қарши, Милан жамоалари 3 марта ўзаро тўқнаш келади

Европа Чемпионлар Лигасида чорак финал ўйинлари ортда қолди ва ярим финалга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди.

Демак, аввалроқ ташланган қуръага кўра ярим финал жуфтликлари қуйидаги кўринишни олди:

“Реал Мадрид” (Испания) — “Манчестер Сити” (Англия)
“Милан” (Италия) — “Интер” (Италия)

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 9–10 май кунлари ўтказилса, жавоб баҳслари 16–17 май кунига мўлжалланган. Финал 10 июнь куни Истанбулда ўтказилади.

“Реал” — “Манчестер Сити”

Жамоалар кетма-кет иккинчи мавсум ўзаро тўқнаш келмоқда. Ўтган мавсумда “Реал” ярим финалда “шаҳарликлар”ни мусобақадан чиқариб юборганди. Дастлабки ўйинда инглиз клуби 4:3 ҳисобда ғалаба қозонган, Мадриддаги ўйинда “Реал” 3:1 ҳисобини қайд этганди.

Умумий олганда эса бу жамоалар ЕЧЛ ярим финалида учинчи марта тўқнаш келади. Аввалги ҳар икки беллашув испан клуби фойдасига ҳал бўлган.

“Қаймоқранглилар” Чемпионлар Лигаси плей-оффида кетмаган олтинчи марта АПЛ клубига дуч келмоқда. Жорий мавсум “Реал” “Ливерпуль” (1/8 финал) ва “Челси”ни (1/4 финал) таслим этди. Ўтган мавсумда ҳам “Челси” (1/4 финал), “Манчестер Сити” (1/2 финал) ва “Ливерпуль” (финал) ЕЧЛнинг амалдаги чемпионига рўбаро келганди. “Манчестер Сити” жорий мавсум плей-офф босқичида Германиянинг “Лейпциг” ва “Бавария” клубларини таслим этди.

9 май, сешанба | 00:00
“Реал Мадрид” — “Манчестер Сити”

17 май, чоршанба | 00:00
“Манчестер Сити” — “Реал Мадрид”

Дастлабки ўйин Мадридда, жавоб баҳси эса Манчестерда бўлиб ўтади.

“Милан” — “Интер”

“Милан” плей-оффда “Тоттенҳэм” ва “Наполи”ни ортда қолдирган ҳолда шу жойга қадар етиб келди. “Интер” эса бундан аввалги босқичларда Португалиянинг “Порту” ва “Бенфика” жамоаларини мусобақадан чиқариб юборди.

Миланнинг икки клуби Чемпионлар Лигаси тарихида учинчи марта ўзаро тўқнаш келади.

2002/03 йилги мавсум ярим финалида ҳар икки ўйин дуранг билан якунланган (0:0, 1:1) ва “россонери” сафардаги гол эвазига финалга йўл олганди. 2004/05 йилги мавсум чорак финалида эса “Милан” дастлабки баҳсда 2:0 ҳисобида ютган, жавоб ўйинида мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб “Интер”га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилганди.

Жорий мавсум жамоалар бошқа мусобақалар доирасида уч марта ўзаро ўйин ўтказди. А Серия биринчи даврасида “Милан” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, иккинчи даврада “Интер” минимал ҳисоб билан зафар қучди. Италия Суперкубогида эса “Интер” рақибини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

10 май, чоршанба | 00:00
“Милан” — “Интер”

16 май, сешанба | 00:00
“Интер” — “Милан”

Киритилди: 20.04.2023 16:01. Ўқилди: 5827 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 34 63
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 55
7 Лацио 34 55
8 Наполи 34 50
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 34 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 33 39
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 33 32
15 Эмполи 34 32
16 Верона 34 31
17 Фрозиноне 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
2-0
Торино

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.