Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А Сериянинг шонли ўтмишидан салом. "Интер" ёки "Милан"нинг Чемпионлар Лигаси финалига чиқишига қандай муносабатда бўлиш керак?

2023 йилги Чемпионлар лигаси финалида миланликлар албатта ўйнайди. Италиянинг мода пойтахтининг икки жамоаси ярим финалга йўл олди ва улар бир-бирлари билан баҳслашадилар. Бундай воқеа 20 йил олдин ҳам бўлган эди. Ўшанда 2003 йилда "Интер" билан икки раундлик дербида "Милан" фақат жавоб меҳмонда урилган гол эвазига муваффақият қозонганди - 0:0 ва 1:1.

Ўша ажойиб "Милан"ни Карло Анчелотти бошқарган ва афсонавий Паоло Мальдини сардорлик қилган. Бугунги кунда Мальдини “россонери”нинг топ-менежерларидан бири, Карлетто эса “Реал”ни бошқаради. 2003 ва 2007 йилларда Анчелотти Мальдини билан биргаликда финалда мос равишда "Ювентус" ва "Ливерпул"ни мағлуб этган, 2005 йилда эса ўша мерсисайдликларга тарихий ўйинда мағлуб бўлган. Ушбу ажойиб ва эсда қоларли триллер 2023 йил 10 июн куни финал учрашувига мезбонлик қиладиган Истанбулда бўлган эди.
Чорак финал арафасида улар бир-бирларига Карлонинг туғилган кунида Истанбулда учрашишларини тилашди! Сюжет нима бўлиши мумкинлигини тасаввур қила оласизми?

"Милан" 2007 йилдан бери Чемпионлар лигасининг ярим финалида ҳам майдонга тушмаган. Аммо Анчелотти шундан сўнг яна икки марта "Реал Мадрид" билан 2014 ва 2022 йилларда асосий Европа турнирида ғолиб чиқди. Бу сафар финал йўлида Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" турибди. Агар Анчелотти мураббий сифатида тўртта еврокубокни қўлга киритган бўлса, Пепда бу иккита. Демак, "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" иштирокидаги ярим финалда иккитадан олтита ғалабага эга иккита мутахассис тўқнаш келади.

Кубок/Чемпионлар лигасидаги ғалабалар сони бўйича Анчелотти-Гвардиола жуфтлиги Стефано Пиоли ва Симоне Индзаги тандемини ортда қолдиради. “Милан” ва “Интер”нинг ҳозирги мураббийлари ҳеч қачон бу совринни ўйинчи сифатида ҳам қўлга киритишмаган. Ва умуман олганда, уларнинг номлари бошқа ярим финал жуфтлигидагиларга нисбатан анча заиф.

"Реал Мадрид" 14 та ғалаба билан Чемпионлар лигасидаги энг кўп ғалаба қозониш бўйича рекордчи ҳисобланади. "Милан" 7 та чемпионлик билан иккинчи ўринда. Шу билан бирга, Милан шаҳри Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан жамоалари бўйича Мадриддан кейин тарихда иккинчи ўринда туради. 10 марта буни Италия модасининг пойтахти жамолари амалга оширган. “Реал”, “Милан” ва “Интер” фонида “Манчестер Сити” тарихий ютуқлар бўйича яққол аутсайдердек кўриняпти.

"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити"нинг ярим финалда пайдо бўлиши ҳеч кимни ажаблантирмаган бўлса, бу босқичда бир вақтнинг ўзида иккита Италия клубининг иштирок этиши ажабланарли. 2003 йилда А Серия ҳамон Европа клублари футболининг энг юқори поғонасида эди. Йигирма йил ўтиб, Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги Милан дербиси А Сериянинг шонли ўтмишидан садо бергандек кўринади. Ва тан олиш олиш керакки, 2023 йилги Чемпионлар лигаси финалида Италия клубини кўришни кутмаган эдик.

Ҳозирги "Милан" ҳатто аср бошидаги Анчелотти ва Мальдинининг ажойиб жамоасига ўхшамайди ҳам. Ҳозирги "Интер" 2010 йилда Жозе Моуриньо бошчилигида совринни қўлга киритган жангари таркибга заиф пародияга ўхшаб кўринади. Демак, “Милан” ёки “Интер” бўладими, июн ойидаги финалда аутсайдер бўлади. Аммо Истанбулда ҳар қандай мўъжиза содир бўлиши мумкинлигини ёддан чиқармаслик керак.

Киритилди: 20.04.2023 19:53. Ўқилди: 2257 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Лацио 34 55
7 Аталанта 32 54
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 33 39
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 33 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.