Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Куртуа Чемпионлар лигаси финалида кимга мухлислик қилади. Лукакуми ёки Де Брюйнега?

"Реал" Чемпионлар лигаси финалида навбатдаги ўйинини ўтказишга бир қадам қолганда тўхтади. Бу сафар “қаймоқранглилар” Гвардиоланинг даҳшатли “Ман Сити”сидан нокаутга учради.

Жамоаларнинг жавоб ўйини мадридликларнинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди, аммо Куртуа муносиб ўйин кўрсатмаганида, Қироллик клуби бундан ҳам кўпроқ гол ўтказиб юбориши мумкин эди. Тибо ўша учрашувда "Реал Мадрид"нинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди ва Маrcа журнали унинг ўйинини 10 баллга баҳолади.

Чемпионлар лигаси финалида Куртуанинг Бельгия терма жамоасидаги шериклари ўзаро тўқнаш келишади. Лукаку "Интер" сафида, Де Брюйне эса "Манчестер Сити"да кубок учун курашади.

Тибо Prime Video Sport журналистларига Европанинг асосий клуб турнири финалида қайси ҳамюртига мухлислик қилиши айтди:

"Умид қиламанки, Лукаку Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади. Албатта, унинг Кевинга қарши чиқиши қийин бўлишини тушунаман, лекин мен Ромелуни бироз кўпроқ биламан. Уни жуда ҳурмат қиламан”.

Балки Куртуа Лукакуни Де Брюйнедан кўра кўпроқ билгандир, аммо Тибо ва Кевин ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳаммага маълум. Мухлислар ҳали ҳам уларнинг қиз туфайли душманга айланишганини кўп эслаб юришади.

Ўша шов-шувли воқеа ўтмишда қолди, энди футболчилар ўртасидаги муносабатлар нормаллашганга ўхшайди. Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал Мадрид" ва "Сити" ўртасидаги биринчи ўйиндан сўнг трансляция оператори Тибо ва Кевинни қучоқлашган ҳолда тасвирга олгани ҳам буни тасдиқлаши мумкин.

Чемпионлар лигаси финали 10 июн куни Истанбулда бўлиб ўтади. "Интер" 2009/10 йилги мавсумдан буён Европанинг асосий клублар мусобақасидаги илк ғалабасини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Ўшанда миланликлар "Сантьяго Бернабеу"да "Бавария"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Аммо "Сити" тарихда ҳеч қачон "қулоқли" кубокни Манчестерга олиб келмаган. 2021 йилда Гвардиола шогирдлари ниҳоят Чемпионлар лигаси финалига йўл олишди, аммо “Челси”га мағлуб бўлишди. Жорий мавсумда "шаҳарликлар" аллақачон мамлакат чемпионига айланишди, Гвардиола жамоаси треблни қўлга киритиши мумкин.

Чемпионлар лигаси финалида сиз қайси жамоага мухлислик қиласиз?

Киритилди: 27.05.2023 01:18. Ўқилди: 2446 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.