Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ғоя/иштиёқми ёки пул?

26 ёшида «Интер» президентига айланган хитойлик Стивен Чжан «Манчестер Сити»га қарши кечган Европа Чемпионлар Лигаси финали олдидан ўткир фикрлари билан эътибор марказига тушди.

«Очиғи, финални фақат орзу қилардим, холос. Миллий лигалар ўртасидаги даража ва фарқни инобатга олиб, ЧЛ финалига чиқишнинг иложи йўқлигини ўйлаганим ҳам рост. Лекин биламанки, футбол ҳамиша қувноқ ва унда пул ҳар доим ҳам ғалаба қозонмаслиги мумкин. Оддий айтганда, футболда пул ўрнини ғоя, эҳтирос, иштиёқ ва эътибор билан босиш имкони бор. Эртага шу фикрим тасдиқланишидан умидворман. Охирги кунлар ЧЛда ғалаба қозониш қандай бўлиши ҳақида кўп ўйладим. Олдин буни хаёлимга ҳам келтирмаган эканман. Бугуннинг ҳақиқати шуки, ҳозир финалдамиз ва соврин ютишга ҳаракат қиламиз, албатта. Жамоамиз бирдам. Инзаги айтганидек, ҳеч қандай қўрқув йўқ. Ўзимизга мутлақо ишонамиз», - деганди Стивен Чжан.

Истанбул финали тафсилотлари ҳаммага маълум: Чжан айтганидек, «Интер» даҳшатли рақиб олдида эсанкираб қолмади, аксинча, баъзи жиҳатлар бўйича устун кўринди ҳам. Лекин тажриба/маҳорат якунда ғоя/иштиёқ устидан ғалаба қозонди. Агар «Интер» вазиятлардан фойдаланганида ва «шалпангқулоқ» кубокни ўз томонига оғдирганидами, Стивен Чжан трендга чиқарди, шубҳасиз. Аниқроғи, унинг пул ва ғоя/иштиёқ ҳақидаги хулосаси. Амалда тақдир бу сафар «Сити» мисолида тажриба ва қисман маблағ «бошини силади». Шундай бўлсада, «Интер»нинг хитойлик президентини олқишлаш керак. Зеро, у ўз жамоасига яққол фаворит саналган рақибга қарши ўйин олдидан зарур мотивация бера олди.

СТИВЕН ЧЖАН

  • 2018 йили 26 ёшида «Интер» президенти лавозимида иш бошлади. У клуб тарихидаги энг ёш президентдир
  • Стивен Чжан - «Интер» соҳиби Чжан Цзиндуннинг ўғли
  • Стивен Чжан - иқтисодчи. У олий таълимни АҚШда олди
  • Стивен Чжан «Интер» президенти сифатидаги ишини қарз масаласини ечиш билан бошлади ва биринчи кундаёқ муаммони ҳал қилди
  • 2019 йили «Интер» ташкилоти баҳоси 41 фоиз ошиб, 692 миллион еврога етди. Бу бутун Европадаги клублар учун энг юқори ўсиш суръатидир
  • Стивен Чжан «Интер» раҳбари ролидаги фаолияти давомида Ромелу Лукаку, Диего Годин, Кристиан Эриксен, Алексис Санчес, Артуро Видаль, Ҳоқон Чалханоглу, Лаутаро Мартинес, Ашраф Ҳакими, Генрих Мхитарян ва Эдин Жеко каби юлдузлар билан шартнома тузди
  • Стивен Чжан «Интер» спорт директори лавозимига машҳур Жузеппе Мораттани жалб этди

«Интер» Стивен Чжан даврида 2020 йили ЕЛ финалида ўйнади, 2021 йили «А» серия ғолибига айланди, 2022 ва 2023 йиллар Италия суперкубогини ютди, 2022 йили Италия кубогига эга чиқди, 2023 йили эса ЧЛ финалида ўйнади

Киритилди: 26.06.2023 13:09. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.