Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийлари (топ-10)

Якунига етган мавсумнинг энг яхши мураббийларини аниқлашда жамоаларнинг ресурслари ва тоифасига эмас, балки мураббийлик ишига эътибор қаратди.

Кучли ўнталикка кирганларнинг ҳаммаси яхши ишлади. Аммо ўтган мавсумда кўплаб афсоналар даражаларидан ёмонроқ ҳаракат қилишди. ESPN нашри ўзининг рейтингида Карло Анчелоттини 2-ўринга қўйди. Бу эса аҳмоқликдан ўзга нарса эмас. Унга ўйинчиларининг класси алоҳида ўйинларда ёрдам берди, аммо УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Испания Кубоги футболчилар ва мураббийнинг хизматларини чалкаштириб юбориш учун сабаб эмас. Бироқ, сиз бошқача фикрда бўлишингиз мумкин. Бу футболнинг жозибаларидан бири аниқ фан эмас, балки баҳслар алмашишдир.

10. Карло Анчелотти

Бу ерда кенгроқ муҳокама қилиш имконияти мавжуд. Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Реграги, «Лацио» билан «А» серияда 2-ўринни қайд этган Маурицио Сарри, бундан ташқари, Клопп ва Эрик Тен Хаг бу ўринга лойиқ кўрилиши мумкин эди. Лекин улардан кўра, Анчелотти ҳақлироқ. Чунки, «Ливерпуль» Чемпионлар Лигасидан эрта чиқиб кетди. «Манчестер Юнайтед» эса, Европа Лигаси ярим финалида «Севилья»га мағлуб бўлди. Англия Кубогида ҳам муваффақиятсиз уруниш. АПЛда «Ливерпул»га 0:7 ҳисобида ютқазди.

9. Хави

«Барселона» мураббийи Европа Лигасида «МЮ»га мағлуб бўлди, бу жамоа учун анча уятли натижа. Лекин айни вақтда Роналдунинг собиқ жамоасидан кўра ёмонроқ ҳолатда бўлган клуб билан ишламоқда. «Кўк-анорранглилар»да пул йўқ, аммо таркибни анча кучайтира олди. Хави жамоани ишонтира олди, ҳаттоки, Негрейра муаммоси билан Ла Лигада «Реал»ни мағлуб этишни уддалади. Бу борада Клопп ва Тухелдан кўра самаралироқ бўлди. Янги мавсумга эса Гюндоган каби ўз даражасидаги футболчилар билан шартнома имзолади.

8. Де Зерби

Бу ўринда Хосеп Гвардиоланинг фикрини ёдга оламиз: «Роберто Де Зерби сўнгги 20 йилдаги энг нуфузли мураббийлардан бири. Роберто Премьер-лигага келгач, ижобий натижа кутгандим. Лекин бунчалик тез киришиб кетади, деб ўйламагандим». Италиялик мураббий ушбу рўйхатга киритилди. Чунки, у «Брайтон»ни ўз қўлига олди ва Европа Лигасида ортиқча бюджетсиз дадил, ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоани ривожлантирди. Янги мавсумда Де Зербига қийин бўлиши мумкин. Сабаби, клуб бир қанча етакчиларини сотиб юборди. Аммо «чағалайлар» ҳар мавсум АПЛда сезиларли натижа кўрсатади.

7. Эдди Хау

«ПСЖ» ва «Бавария»да жуда кўп пул бор ва уларнинг футболда ўрни катта. «Ньюкасл» ҳам ўзига ҳомий топди, клуб раҳбарлари Хауга таркибни кучайтириш учун етарлича маблағ ажратди. Аммо «Челси» каби кўп ва самарасиз трансферлар бўлмади. Жамоа янги мавсумдан бошлаб, узоқ кутилган Чемпионлар Лигасида қатнашади. Хау футболчилар билан яхши келиша олди, Триппьени жамоа сардори сифатида майдонга бошлади.

6. Златко Далич

ФИФАнинг сўнгги рейтингида Аргентина 1-ўринда, Франция билан тенг очко жам­ғарган ҳолда. Кейинги ўринларда Бразилия, Англия, Бельгия ва ЖЧда қониқарсиз натижа қайд этган Хорватия. Миллатлар Лигасида эса, Унаи Симоннинг пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги билан Испанияга мағлуб бўлди. Ҳар икки турнирда ҳам ғалабага бир баҳя қолганди. Модрич терма жамоада ҳам соврин ютиши мумкин эди. Далич инглизлар ва французлар каби ресурсларга бой бўлмаса-да, хорватларнинг даражасини сақлаб қолди.

5. Симоне Инзаги

«Интер» «А» серияни кубок учун қурбон қилганидан хабарингиз бор, аммо чемпионатда ҳам унинг қўли кўриниб турарди. Суперкубокда «Милан»ни, кубокда «Фиорентина»ни мағлуб этишди, сўнг Истанбулдаги финалда охирги дақиқаларда «Манчестер Сити»га ютқазди. Чекланган ресурслар билан «Интер» таркиб бўйича «Реал»дек эмасдир, аммо қўшимча кучлар билан Инзаги жанговар жамоани яратишга муваффақ бўлди.

4. Микель Артета

Бу поғона жуда баҳсли, чунки Симоне Инзаги юқорироқ бўлиши мумкин эди. Артетанинг футболда бир қанча хатолари бор. Премьер-лигада Гвардиолага ютқазди, Европа Лигасида ҳам «Спортинг»га мағлуб бўлди. Аммо Микель «Арсенал»ни анча жонлантирди. Буни йилдан йилга чемпионатда тўплаган очколарига қарасак шундоқ кўринади - 61, 69 ва 84. Зинченко ва Салиба «канонирлар»нинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатди. Ва ниҳоят, клуб узоқ кутилган ЕЧЛга қайтди. Бу мураббийнинг ютуғидир.

3. Лучано Спалетти

Ҳаммаси оддий кўринса-да, «Наполи»ни Спалетти Италия чемпионига айлантирди. Тўғри, Кварацхелия, Осимхен, Ди Лоренцо ва Лоботка каби футболчилар бутун шаҳарнинг ёдида қолди. Лекин бош қаҳрамон Спалетти барибир. Унинг учун Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликдан ташқари барчаси зўр ўтди.

2. Лионель Скалони

Қатардаги мундиалда дастлаб, фаворитлар қаторида бўлмаган жамоа билан жаҳон чемпиони бўлган мураббийни пастки қаторда кўришимиз мумкинми? Бир неча йил олдин Скалони Испанияда бепарво ҳайдовчи сабаб ўлишига бир баҳя қолганди. Аммо Лео омон қолди ва аргентиналикларни ўз атрофига тўплай олди ҳамда Месси билан халқига бир олам қувонч олиб келди.

1. Пеп Гвардиола

Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси, Премьер-лига ва Англия кубогида ғолиб чиқди - требл! Охирги мавсум давомида унинг жамоаси ноодатий - 3-2-4-1 схемасига ўтиб олди. Стоунзни янги позицияда - таянч ярим ҳимояда синаб кўрди. Чап қанотда Грилиш ўзини кўрсатди. Холанд ҳам бир қанча рекордарни янгилади. Гвардиола эса, шубҳасиз мавсум қаҳрамони!

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 16.07.2023 10:42. Ўқилди: 3972 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 35 56
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

04.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Сассуоло
1-0
Интер

Навбатдаги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.