Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фраттези «Жузеппе Меацца»да гол уриш ва уни нишонлашга шай!

Кўплаб машҳур клублардан таклифлар олган Давиде Фраттези якунда «Интер»ни танлади.

Аниқроғи, «Сассуоло»да кўзга тушланган италиялик 23 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячи «нерадзуррилар» сафига 1 йиллик ижара келишуви асосида қўшилди. «Интер» бунинг учун 6 миллион евро тўлайди. Жамоа кейинчалик футболчини 27}5 (бонус) миллионга сотиб олиш ҳуқуқига эга. Қолаверса, келишувга миланликлар марказий ҳужумчиси Самуэле Мулаттьери трансфери ҳам қўшилди. Хуллас, анча қимматга тушган Фраттези энди «Интер» харажатини оқлаш учун майдонда катта ҳажмда иш бажариши керак. Италия футболи келажаги сифатида таърифланаётган плеймейкер «Интер ТВ»га берган эксклюзив интервюсида «Сан Сиро» ёхуд «Жузеппе Меацца» чорловига тайёр эканлигини, янги саргузашт бошлашга сабри чидамаётганини билдирди.

- Давиде, одатий савол: нега айнан «Интер»ни танладингиз? 

- Ушбу клуб нақадар катталигини тушуниш учун атрофга қараш керак. Ҳаммаси бир яримча йил олдин бошланди. Ўшанда «Интер»га қарши ўйинда «Сан Сиро» муҳитидан лол қолгандим. Қисқаси, бу ерда ўйнаш имконияти юзага келгач, кўп ўйлаб ўтирмадим.

- Янги тажрибадан нима кутяпсиз ва «Интер»га қандай наф бера оласиз? 

- «Сан Сиро»да совринларга кўмилишдан умидворман. Мақсадим анча жиддий ва ўйлайманки, жамоага қатор-қатор голлар билан ёрдам бера оламан.

- Айрим янги клубдошларингиз билан терма жамоа орқали танишсиз... 

- Ҳа, кўпчиликни яхши биламан. Хусусан, тенгдошим - 1999 йили туғилган Алессандро Бастони билан узоқ йиллардан буён танишман - иккимиз бутун ёшлар терма жамоа­лари довонини бирга босиб ўтдик. Энди клубда ҳам йўлламиз кесишганидан хурсандман.

- «Интер»га қарши ҳар доим зўр ўйнагансиз, «Сан Сиро»даги охирги баҳсдан кейин шахсан Мароттадан мақтов олганингиз ростми?

- Ҳа, ўта ҳаяжонли лаҳза. Ҳар ҳолда, рақиб жамоа раҳбарининг эътирофи ҳар қандай футболчини тўлқинлантириб юборади. Танловимга ўша воқеа ҳам таъсир қилди, албатта.

- «Интер»га ўтишингиз шундоқ ҳам юқори савияли ярим ҳимояни янада кучайтириши аниқ. Янги клубга ўсиш учун қўшимча имконият сифатида қараётгандирсиз...

- Албатта, ахир бу ерда чин чемпионлар ёнида ўйнайман ва машғулотларда улардан нималардир «ўғирлашим» мумкин. Албатта, энг ижобий хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.

- Янги мавсум ҳисобидан илк ўйин «Сан Сиро»да собиқ клубингиз - «Монца»га қарши кечади...

- «Монца» - қалбимдан чуқур ўрин олган жамоа, таркибида кўплаб дўстларим бор. Табиийки, уларга қарши ўйнаш ўзгача туйғу уйғотса керак.

- «Сан Сиро»дек «қайноқ» стадионда ўйнаш босими халақит беришидан чўчимайсизми?

- Бу стадионда рақиб сифатида ҳаракатланиш қийин, «Интер» футболчилари эса трибуналардаги муҳитдан қўшимча куч олишади. Тўғриси, «Сан Сиро»дек буюк аренада гол уриш ва уни нишонлаш онларини сабрсизлик билан кутяпман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 16.07.2023 14:50. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 35 56
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

04.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Сассуоло
1-0
Интер

Навбатдаги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.