Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигасининг энг ҳайратланарли 10та сенсацияси

Мана, евроаренанинг бош турнирида янги мавсум саралаши аста-секин суръат олмоқда.

Лекин бугун ҳозирги ўйинлар эмас, балки тарих ҳақида гаплашамиз. Футболда аниқ тушунча бор - ғалаба кучли томонга насиб этади. «Кўҳна қитъа» клуб футболининг энг нуфузли турнири яқин ўтмишига назар солсак, аксарият мавсумларда энг кучли ва фаворит саналган иштирокчилар яхши натижа кўрсатишган. Шунинг баробарида ўз мамлакатида чемпионликка эришмаган клубларнинг номдор чемпионларни тез-тез маҳв этиши оддий ҳолатга айланди сўнгги йилларда. Бунга аввало, давр тақозоси билан турнир формати кенгайтирилгани йўл очди, албатта.

№ 10.  «Ньюкасл» - «Барселона» - 3:2 (мавсум-1997|1998). 1997 йили ташкилотчилар нуфузли мусобақанинг 40 йиллик анъанасини бузишди ва чемпионликка эришмаган клубларга ҳам йўл очишди. Аниқроғи, ўша мавсум кучли миллий лигаларда 2-ўринни банд этган 8та жамоага ҳам ЧЛда қатнашиш ҳуқуқи берилди. Шу тариқа «Ньюкасл» ва «Спортинг» ЧЛда гол қувончини туйган илк ночемпион иштирокчиларга айланди. «Қарғалар» эса Фаустино Асприлья 49 дақиқа ичида қайд этган «хет-трик» эвазига «Барселона» устидан тарихий ғалабани нишонлаб, бутун еврофутболни ларзага солишди.

№ 9.  «Динамо» К. - «Реал» - 2:0 (мавсум-1998|1999). «Динамочилар» гарчи юксак чўққини кўзламаган бўлсаларда, ўша мавсум «шалпанг­қулоқ» кубок сари далил қадам босишди. Украина клуби ярим финал сари юришида ўта мазмунли ўйин кўрсатгани - айни ҳақиқат. Лекин ЧЛнинг амалдаги ғолибига қарши чорак финал довонида кўп нарсани марҳум Валерий Лобановскийга хос тактик донолик ҳал қилганди.

№ 8. «Депортиво» - «Милан» - 4:0 (мавсум-2003|2004). «Россонерлар» 2004 йили чорак финалда «Депортиво» тўсиғидан ўтолмадилар, ваҳоланки, улар дастлабки ўйинни 4:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этиб, Галицияга мутлақо хотиржам йўл олгандилар. Чунончи, бунга қадар нуфузли турнир тарихида 3та гол фарқини йўққа чиқариш бирор жамоага насиб этмаганди. Кейин бутун Европа «Риасор»да қудратли «Милан» қандай қилиб 4та жавобсиз гол қўйиб юборганини тушунмай қолди.

№ 7.  «Мальорка» - «Арсенал» - 1:0 (мавсум-2001|2002). Халқаро мусобақаларни мағлубият билан бошлашга одатланмаган «Арсенал» турнир дебютанти «Мальорка» олдида ожиз қолди. Тўғри, ўша баҳсда Эшли Коулнинг битта вазиятда пенальтига сабабчи бўлгани ва майдондан четлатилгани ҳал қилувчи омилга айланган эди. «Тўпчилар» Афинада «Панатинаикос»га ҳам имкониятни бой беришгач, Арсен Венгер ўта қийин вазиятга тушди. Фақат лондонликлар декабрда «Хайбери»даги жавоб ўйинида Испания клубини 3:1 ҳисобида маҳв этиш эвазига нисбатан енгил туюлган гуруҳдан чиқишди.

№ 6. «Селтик» - «Барселона» - 2:1 (мавсум-2012|2013). «Селтик Парк» ЧЛга кўп марта ўта жўшқин оқшомларни тортиқ этган, лекин мавсум-2012|2013да кузатилгани алоҳида ўрин тутади. Нил Леннон шогирдлари ўшанда Лионель Месси ва унинг жамоадошларини «сеҳр­­-лаб» қўйишди, гўё. Каталония клубининг тўп назорати бўйича атиги 16,4 фоизлик натижа қайд этганига ишониш қийин. Шотландия жамоаси ушбу ғалаба ортидан нимчорак финалга чиқди, аммо бу довонда «Ювентус»га ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмади - 0:5 (умумий ҳисоб).

№ 5. «Барселона» - «Динамо» К. - 0:4 (мавсум-1997|1998). Украина футболи афсонаси Валерий Лобановский ўша йиллар «Динамо»ни евростандарт­лар даражасига кўтарганди. Украиналиклар октябрь ойида Киевда каталония­ликларни 3:0 ҳисобида енгишганида ҳам, «Камп Ноу» ортиқча ташвишланмади. Ҳарқалай, Луи ван Гал жамоаси жавоб баҳсида янада йирикроқ мағлубиятга дучор бўлишини хаёлига ҳам келтирган эмасди. Амалда Андрей Шевченко биринчи бўлимнинг ўзида «хет-трик» расмийлаштирди, Валерий Васильевич эса танаффусдан кейин жамоасининг 4-голини хотиржам қарши олди.

№ 4. «Лилль» - «МЮ» - 1:0 (мавсум-2005|2006). «Стад де Франс»да кўпчилик яхши танимайдиган қандайдир «Лилл»дан қабул қилиб олинган мағлубият алами «қизил иблислар»ни гуруҳ босқичи якунига қадар азоблагани рост. Энг қизиғи, Франция клуби гуруҳ босқичида бош­қа гол ургани йўқ, аммо шу ягона гол унга квартетда «МЮ»дан юқорироқ ўринни банд этиб, курашни УЕФА кубогида давом эттириш ҳуқуқини берди. 

№ 3. «Брондбю»  - «Бавария» - 2:1 (мавсум-1998|1999). «Бавария»нинг юракни эзиб юборадиган ўша евромавсуми вақт ўтиши билан қойилмақом симметрияга айланди. Дейлик, финалнинг сўнгги лаҳзаларида Оле-Гуннар Сульшер урган гол ва «МЮ»нинг сеҳрли ғалабаси мюнхенликларга ҳамон тинчлик бермаётгандир... Копенгагендаги ўйинга тўхталсак, аслида ҳаммаси меҳмонлар учун рисоладагидек кетаётганди. Бироқ данияликлар 88 ва 89-дақиқаларда 2та гол уриш асносида ғалабани баварияликлардан юлқиб олишди, шунинг­дек, Алекс Фергюсонга келажак учун ажойиб сценарий тортиқ этишди.

№ 2. «Интер» - «Арсенал» - 1:5 (мавсум-2003|2004). 2003 йилнинг кузида юз берган воқеалар Арсен Венгер учун ечими йўқ муаммога айланганди. Зеро, ички мусобақаларда 49та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни бошлаган жамоа еврокубокда омадсизликка юз тутди. Хусусан, «Хайбери»га ташриф буюрган «Интер» 3:0 ҳисобида устун келиб, вальсга тушди, ҳатто «Локомотив» ҳам «канонирлар»дан очко тортиб олди, Киев «Динамо»си эса Йенс Леманн майдон марказида кўрсатган «ҳунар»дан фойдаланиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Шу аснода Венгер жамоаси жадвал тубига тушди. Иккинчи даврада эса Эшли Коул «Хайбери»да «Динамо» дарвозасига ғалаба голини ургач, «Арсенал» жунбушга келди. «Жузеппе Меацца»да урилган 5та гол эса «тўпчилар»ни нимчорак финал сари етаклади, яна Европани боши берк кўчага киритиб қўйди.

№ 1. «Монако» - «Реал» - 3:1 (мавсум-2003|2004). Қитъа гиганти бўлишнинг ёмон томони шуки, у гоҳ-гоҳи текис жойда ҳам ҳалокатли умидсизликка дуч келади. «Реал» учун 2005 йилги чорак финалда кузатилган 1:3дан кучлироқ умидсизлик ҳолати юз бермаган. Чунончи, «Мадрид» жавоб ўйини танаффусига 1 дақиқа қолган паллада ҳам умумий - 5:2 ҳисобида олдинда борганди. «Монако» қолган вақтда айнан «Қироллик клуби»дан ижара келишуви асосида олинган Фернандо Морьентес фаоллиги билан ҳайратомуз ҳужумлар уюштирди. Якунда Людовик Жюли «дубль» қайд этиш асносида бош қаҳрамонга айланди, умумий ҳисоб эса 5:5га етди. Шу тариқа князлик клуби сафарда урилган голлар бўйича устунлик эвазига ЧЛнинг энг совриндор клубини 10-кубок сари юришдан тўхтатди.

Киритилди: 24.07.2023 23:49. Ўқилди: 5793 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
2-0
Торино

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
23:45
Сассуоло
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.