Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

От изини босаётган тойчоқлар

Оилавий сулола - футбол оламида учраб турадиган анъана

Масалан, Мальдинилар (Чезаре, Паоло, Даниэль) оиласи узоқ йиллар давомида «Милан» шарафини ҳимоя қилди, Карлес ва Серхио Бускетслар бор куч-маҳоратларини «Барса»га бахшида этдилар, Петер ва Каспер Шмейхеллар эса Дания терма жамоаси дарвозасини қўриқладилар. Янги авлод вакиллари орасида ҳам анъана давом этмоқда - машҳур футболчиларнинг фарзандлари оталари каби ёрқин ўйин кўрсатишмоқда. Ёзги трансфер мавсумида номдорроқ жамоага ўтадиган ёш иқтидорлар ҳам йўқ эмаслар.

Тимоти Веа («Лилль»дан «Ювентус»га)

Кичик Веа - ўз даврида «Олтин тўп» совринига сазовор бўлган Африка футболининг таниқли афсонаси Жорж Веанинг ўғли. Катта Веа айни паллада Либерияни президент сифатида бошқаришда давом этмоқда. Тимоти эса 2000 йилда АҚШда таваллуд топган, халқаро мусобақаларда шу мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда. Либерияга кичик Веанинг алоқадор жиҳатлари йўқ, ҳатто бу мамлакат фуқароси ҳам эмас, лекин Франция фуқаролигини қабул қилган. Футболдаги илк қадамларини Тимоти АҚШда ташлади, 2014 йилда «ПСЖ» академиясига йўл олди.

Париждаги 5 йиллик фаолиятида футболчи 2018|19 йиллар мавсумида бир неча марта «ПСЖ»нинг асосий таркибида майдонга тушди, лекин мослаша олмади ва «Селтик»ка ижарага бериб юборилди. Шотландиядаги ярим йилдан кейин Францияга, энди «Лилл»га қайтди. «Бульдоглар» уни пойтахт клубидан 10 млн. еврога харид қилишди.

Янги жамоасида Тимоти аввалига тобора кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганди. Бироқ сўнгги мавсумда кўпроқ вақтини захира ўриндиғида ўтказди. Боз устига, майдонга туширилганида, гоҳ ўнг, гоҳ чап қанотда тўп сурди. Ваҳоланки, ихтисоси бўйича у вингер ҳисобланади. Хуллас, Тимоти 32 учрашувда бирорта гол ура олмади, атиги 2та ассист билан кифояланди. Бироқ бу омадсиз иштирок афсонавий ҳужумчининг ўғлига қизиқиб қолган «Ювентус» вакилларини тўхтата олмади. Турин гранди Тимотини «Лилл»дан бонуслари билан қўшиб 12 млн. еврога сотиб олди. Шартномага кўра, кичик Веа 5 йил Туринда фаолият олиб боради.

Қизиқ, футболчи ўзининг қайси фазилатлари эвазига номдор жамоа эътиборини жалб этди? Ижобий жиҳатлари - универсаллик, арзон баҳо, навқиронлиги (23 ёш). Салбий жиҳатлари: беқарорлик ва унинг «Ювентус» савиясига мос эканлигига ишонч йўқлиги. Тимоти туринликлар жамоасида (3-5-1-1 ёки 3-5-2 схемаларида) қанотлардан жой олади. Бир оз шубҳали, лекин қизиқарли трансфер.

Маркус Тюрам («Боруссия М.»дан «Интер»га)

Франция терма жамоаси таркибида жаҳон ва Европа чемпионлигига сазовор бўлган, «Ювентус» билан «А» сериясида зафар қучган франциялик афсона - Лилиан Тюрамнинг 2 нафар ўғлони ота касбини улуғлашга бел боғлаганлар.

Катта Тюрамнинг тўнғич фарзанди бўлган Маркус ўзининг профессионал фаолиятини 2015 йилда «Сошо» жамоасида бошлади. Кейин у «Генгам» таркибидан жой олди, 2019 йилда эса Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си билан шартнома имзолади. Маркус асосан марказий ҳужумчи позициясида тўп суради, лекин қанотларда ҳам рисоладагидек ўйин кўрсата олади.

Ўртанча Тюрам Германиядаги 4 мавсумни муваффақиятли ўтказди, 2022|23 йиллар мавсумининг 32 учрашувида 16та гол урди. Бироқ «Боруссия» билан имзолаган шартномаси ниҳоясига етди. Вазиятдан унумли фойдаланган «Интер» Маркусни ўз сафига қўшиб олди. Тюрамга «Милан», «ПСЖ» ва «Ньюкасл»дан таклифлар тушган бўлсада, у ЕЧЛнинг сўнгги финалчисини танлади. Гладбахликлар учун франциялик иқтидорни текинга қўйиб юбориш ачинарли, албатта. Трансфермаркт Маркусни 32 млн. еврога баҳолаганди. 25 ёшли ҳужумчи Миланда Эдин Жеко ўрнини тўлдириб, ижарада тўп сураётган Ромелу Лукакунинг кетишидан юзага келадиган йўқотишни имкон даражасида қоплайди. Тюрамнинг ижобий хислатлари - тезлик, бақувватлиги (192 см.), универсаллиги, голни ҳис этиш қобилияти. Қисқаси, кетаётган ҳужумчиларга муносиб ўриндош.

Кефрен Тюрам-Юльен («Ницца»дан «Ливерпул»га)

Лилианнинг кенжа ўғли - 22 ёшли Кефрен акасидан фарқли равишда таянч ҳудудида тўп суради. Лекин акаси каби бўйдор (192 см.) ва бақувват, юқори тезлик ва техник маҳорат соҳиби. Шунингдек, тўпни рақибидан тортиб олиш ва назорат қилишда моҳир. У «Монако»да таҳсил олган бўлсада, асосий таркибга кўтарила олмади. 2019 йилда «Ницца»га ўтган Кефрен дастлабки 2 йилда катталар футболига мослашиб олди, кейинги 2 мавсумни рисоладагидек ўтказди, жумладан, 2022|23 йиллар мавсумида 48 марта майдонга тушиб, 2та гол ва 8та ассистни расмийлаштирди. Ярим ҳимоячи учун ижобий кўрсаткич.

Ҳозир франциялик ёш иқтидор «Ливерпуль» «радар»ида. «Ницца» Кефрен учун 60 млн. евро сўрамоқда. Марказни кучайтиришга интилаётган АПЛ вакилига эса айнан кенжа Тюрам каби ўйинчи керак. Боз устига, Кефрен айнан Юрген Клопп услубига мос тушадиган ўйинчи. Хуллас, мазкур трансфер «Ливерпуль» учун омадли бўлиши эҳтимоли юқори. Дарвоқе, Кефрен Тюрам-Юльен Франциянинг U21 терма жамоасида етакчи ўйинчилардан бири сифатида Евро-2023 турнирида иштирок этди, жамоа гуруҳ босқичидан 100 фоизлик натижа билан чорак финалга чиқди. Лекин плей-офф босқичида Украина терма жамоа­си тўсиғидан ўта олмади - 1:3.

 Содиқ СОБИР тайёрлади

Киритилди: 01.08.2023 23:55. Ўқилди: 3991 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 35 53
9 Наполи 36 51
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
0-5
Интер

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
21:00
Интер
-:-
Лацио

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.