Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Инглиз футболи тарихидаги энг қиммат трансферлар!

Жорий ёзда «Манчестер Сити» хорватиялик футболчи Йошко Гвардиол трансфери учун 90 миллион евро тўлаган. У футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди. Аммо бу трансфер Англия премьер-лигаси учун умумий позициялар учун рекорд эмас. Қуйида Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансферларни тақдим этамиз.

1. Энцо Фернандес

Қаерга: «Челси»
Қаердан: «Бенфика»
Қачон: 2023 йил
Нархи: 121 миллион евро

Ярим ҳимоячи Энцо Фернандес «Челси»га рекорд пул эвазига ўтди. Ушбу трансфер клубга 121 миллион еврога тушди (тахминан 105 миллион фунт). Бу Англия футболи тарихидаги рекорд харид ҳисобланади.

2. Жек Грилиш

Қаердан: «Астон Вилла»
Қаерга: «Манчестер Сити»
Қачон: 2021 йил
Трансфер суммаси: 117,5 миллион евро

Грилиш 2021 йилнинг августида «Манчестер Сити»га кўчиб ўтганди. Трансфер 117,5 миллион еврони (100 миллион фунт) ташкил этди, бу нафақат «шаҳарликлар», балки Британия футбол клублари (ўша пайтда) учун ҳам рекорд кўрсаткич эди. Шартнома муддати 6 йил эди.

3. Деклан Райс

Қаердан: «Вест Хэм Юнайтед»
Қаерга: «Арсенал»
Қачон: 2023 йил
Трансфер суммаси: 116,60 миллион евро

2023 йил июль ойида «Вест Хэм» ярим ҳимоячи Деклан Райснинг «Арсенал» учун рекорд суммага тушишини эълон қилди. У 117 миллион еврони ташкил этди, 5,8 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам тақдим этилган.

4. Ромелу Лукаку

Қаердан: «Интер»
Қаерга: «Челси»
Қачон: 2021 йил
Трансфер суммаси: 113 миллион евро

2021 йилда «Челси» деярли «Манчестер Сити»нинг рекорд харидини такрорлашга муваффақ бўлди. «Аристократлар» Ромелу Лукаку трансфери учун 113 миллион евро (97,5 миллион фунт) тўлашди.

5. Поль Погба

Қаердан: «Ювентус»
Қаерга: «Манчестер Юнайтед»
Қачон: 2016 йил
Трансфер суммаси: 105 миллион евро

2016 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Поль Погба билан беш йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Трансфер 105 миллион еврони (89 миллион фунт) ташкил этди, бу ўша пайтда инглиз клублари орасида рекорд харид бўлганди.

6. Энтони

Қаердан: «Аякс»
Қаерга: «Манчестер Юнайтед»
Қачон: 2022 йил
Трансфер суммаси: 95 миллион евро

2022 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед» Энтони трансфери бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Трансфер суммаси 95 миллион евро (82 миллион фунт) эди, лекин агар аниқ бонусларга эришилса, 5 миллион еврога (4,3 миллион фунт) ошиши мумкин эди.

7. Йошко Гвардиол

Қаердан: «РБ Лейпциг»
Қаерга: «Манчестер Сити»
Қачон: 2023 йил
Трансфер суммаси: 90 миллион евро

2023 йилнинг 5 август куни «Сити» Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси трансферини эълон қилди. Битим 90 миллион еврони ташкил қилди. Шу тариқа, Гвардиол бу рўйхатда Виржил ван Дейк ва Харри Магуайрни ортда қолдириб, тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланди.

8. Харри Магуайр

Қаердан: «Лестер»
Қаерга: «Манчестер Юнайтед»
Қачон: 2019 йил
Трансфер суммаси: 87 миллион евро

2019 йилнинг 5 августида инглиз футболчиси «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди ва клуб билан яна бир йилга узайтириш имконияти билан олти йиллик шартнома имзолади. Унинг трансфер суммаси 80 миллион фунтни (87 миллион евро) ташкил этиб, уни тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди.

9. Ромелу Лукаку

Қаердан: «Эвертон»
Қаерга: «Манчестер Юнайтед»
Қачон: 2017 йил
Трансфер суммаси: 84,70 миллион евро

2017 йилнинг июлида «Манчестер Юнайтед» Ромелу Лукакуни 84,70 миллион еврога (75 миллион фунт ва яна 15 миллион фунт бонус) эвазига трансфер қилганини эълон қилди. Ўшанда бу инглиз клублари тарихидаги рекорд харид эди.

10. Виржил ван Дейк

Қаердан: Саутгемптон
Қаерга: «Ливерпуль»
Қачон: 2018 йил
Трансфер суммаси: 84,65 миллион евро

2018 йилнинг 1 январида нидерландиялик футболчи «Ливерпул»га ўтди ва ўша пайтда футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди. Келишув 75 миллион фунтни ташкил этди, шартнома 5 йил муддатга имзоланди. Бу сумманинг 10 фоизини «Селтик» ҳам олган.

Киритилди: 06.08.2023 09:44. Ўқилди: 2394 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 35 53
9 Наполи 36 51
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

10.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Фрозиноне
0-5
Интер

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
21:00
Интер
-:-
Лацио

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.