Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европанинг топ-5 лигаларида қишки чемпионлик нимадан дарак?

Футбол атрофида қизиқарли ҳисоб-китоблар жуда кўп. Жумладан, турли даврлар натижаларини ўзаро таққослаш кенг тарқалган.

Қизиқ, 2023 йилни Европанинг кучли 5та лигаси турнир жадвалида карвонбоши мақомида якунлаган клубларда жорий мавсум чемпион бўлиш имконияти қандай? Championat.com сайти ижодкорлари айнан шу масалага қизиқиб, охирги 8 йилда қишки лидерлар мавсумни қандай якунлашганини кўриб чиқишди. Хўш, Европанинг кучли лигаларида қишки чемпион қанчалик тез-тез «олтин» ютган?

АПЛ - «ЛИВЕРПУЛЬ»

Англияда 2015|2016 йиллар мавсумидан буён қишки чемпион 8та ҳолатдан 5тасида етакчиликни қўлдан чиқармади. Яъни янги йилни 1-ўринда қарши олган жамоалар 62,5 фоиз ҳолатда тахтдан тушмаган. Шу нуқтаи назардан қарасак, «Арсенал»нинг қоқилишидан унумли фойдаланган «Ливерпул»да имконият кўпроқдек, лекин чемпионлик курашида «Манчестер Сити»дек наҳанг борлигини унутмаслик керак.

ЛА ЛИГА - «РЕАЛ»

Охирги 8 мавсумга қарасак, Испанияда қишки чемпион атиги 1та ҳолатда бош совриндан мосуво қолди якунда. Гап 2020 йилни Ла Лига пешқадами сифати қарши олган «Барселона» ҳақида кетмоқда. Хуллас, Испания Примеросида қишки пешқадамнинг якунда ғалаба қозониш эҳтимоли 87,5 фоизга тенг 8 йиллик таҳлил бўйича.

«А» СЕРИЯ - «ИНТЕР»

Италияда вазият бошқача. Охирги 8 йилда «А» сериянинг қишки чемпиони атиги 50 фоиз ҳолатда скудетто соҳибига айланди. Оддий айтганда, 2015|2016 йиллар мавсумидан буён янги йилни пешқадам сифатида қарши олган клублар 4та ҳолатда ўз мавқеини сақлаб қололмади финишга қадар.

БУНДЕСЛИГА - «БАЙЕР»

Германия чемпионати бу борада анча барқарор. Яъни охирги 8 мавсумда қишки пеш­қадам атиги 2 ҳолатда ўз мавқени бой берди. Аниқроқ айтсак, «Боруссия» Д. (2018|2019) ва «РБ Лейпциг» (2019|2020) оралиқ маррадаги ҳолатини финишгача сақлаб қололмади. Демак, Бундеслигада 75 фоиз ҳолатда қишки чемпион якунда «Кумуш лаган» эгасига айланди.

ЛИГА 1 - «ПСЖ»

Францияда ҳам қишки чемпионнинг олтин медаль ютиш кўрсаткичи 75 фоизга тенг. Фақат 2 мавсумда оралиқ давр етакчиси Лига 1-да якуний ғалабани тантана қилолмади: «Ницца» ва «Лион». Қисқаси, «ПСЖ» охирги 8 йилда ўз мавқеини бирор марта бой бермади.

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Киритилди: 10.01.2024 23:55. Ўқилди: 1900 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 37 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 37 57
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Верона
2-2
Интер

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.