Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, ушбу тармоқ юқори даражадаги футболчиларга, жумладан, А Серия ўйинчиларига хизмат кўрсатган.

Қайд этилишича, 50 га яқин А Серия ўйинчилари, хусусан, “Милан” ва “Интер”нинг айрим аъзолари мижоз сифатида ушбу можарога аралашган. Милан суди томонидан прокуратура талабига биноан олиб борилаётган операция доирасида тўрт киши уй қамоғига олинди. Улар ноқонуний хизматларни ташкил қилиш орқали фоҳишаликни осонлаштириш, шунингдек, ушбу фаолиятдан келган пулларни ювишда айбланмоқда.

Молия гвардиясининг иқтисодий ва молиявий полиция бўлинмаси тушунтиришича, ушбу ташкилот тадбирларни шундай бошқарганки, унда “бой мижозлар (чунки гап асосан спортчилар ва профессионал футболчилар ҳақида бормоқда) жинсий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган”.

Гарчи мижозлар устидан бевосита тергов олиб борилмаётган бўлса-да (Италия қонунчилигига кўра, мижозлик жиноят эмас), бу ҳолат Италия футбол доираларида, айниқса, Милан шаҳри клублари орасида катта шов-шув келтириб чиқарди. Фойдаланувчилар орасида топ-жамоаларнинг бир неча ўйинчилари ва тадбиркорлар борлиги аниқланган, бироқ ҳозирча аниқ исмлар очиқланмаган.

“Афсуски, бу жиноят эмас, қонунчиликда бундай таснифланмаган. Аёллар бунга ўз ихтиёри билан розилик берган, шунинг учун зўравонлик аломатлари аниқланмади”, — дея таъкидлаган Молия гвардияси вакили.

“Ла Газзетта” томонидан эълон қилинган телефон суҳбатлари ёзувларида Формула-1 пойгачиси ҳам ушбу тармоқ хизматларидан фойдалангани маълум бўлди. Аудиоёзувда номаълум киши дўсти Формула-1 пойгачиси эканини ва интим хизмат хоҳлаётганини айтган, суҳбатдаги иккинчи шахс эса унга бразилияликни юборишини билдирган.

Операция давомида бир нечта объектда тинтув ўтказилган ва ноқонуний даромад деб ҳисобланган 1,2 миллион евродан ортиқ маблағ мусодара қилинган. Терговга кўра, ташкилот бир неча минг евро эвазига “ҳаммаси ичида” (алл-инcлусиве) пакетларини таклиф қилган. Бунга Миланнинг нуфузли масканларидаги кечки овқатлар, юқори даражадаги меҳмонхоналарда яшаш ва аёллар ҳамроҳлиги кирган.

Терговчиларнинг таъкидлашича, ушбу тармоқ Милан метрополиясида жойлашган “тадбирлар агентлиги” ниқоби остида ишлаган. Улар йиллар давомида тунги клубларда базмлар уюштириб, шу билан бирга аёлларни ёллаш билан шуғулланиб келган. Ёш аёллар агентликка тегишли уйларга жойлаштирилган ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаб борилган.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси Босния ва Герсеговинага қарши кечган 2026-йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўтказилган плей-офф финалидаги мағлубиятдан сўнг (1:1, пенальтилар бўйича 1:4) кетма-кет учинчи бор мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Италияликлар охирги марта 2014 йилги дунё биринчилигида иштирок этган эди. Ўшанда жамоани Чезаре Пранделли бошқарган. Бироқ жамоа гуруҳ босқичида ўз иштирокини якунлаган. Италия дунёнинг энг совриндор жамоаларидан бири ҳисобланади ва тўрт марта ЖЧ ғолиблиги, икки марта Европа чемпионати бош совринини қўлга киритган.

Киритилди: 22.04.2026 19:18. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 78
2 Милан 33 66
3 Наполи 33 66
4 Ювентус 33 63
5 Комо 33 58
6 Рома 33 58
7 Аталанта 33 54
8 Болонья 33 48
9 Лацио 33 47
10 Сассуоло 33 45
11 Удинезе 33 43
12 Торино 33 40
13 Женоа 33 39
14 Парма 33 39
15 Фиорентина 33 36
16 Кальяри 33 33
17 Кремонезе 33 28
18 Лечче 33 28
19 Верона 33 18
20 Пиза 33 18

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

23.03.2026. «A» Серия. 30-тур.
00:45
Фиорентина
1-1
Интер

Навбатдаги учрашув

26.04.2026. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Торино
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик