Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Stadion.uz'да янги блог: «Forza Inter»

Ассалому алайкум, азиз дўстлар

Stadion.Uz сайтдаги блоглар қаторига бугундан эътиборан “Forza Inter” блоги ҳам қўшилди. Ушбу блог орқали Миланнинг “Интернационале” клуби ҳақида таҳлилий-субъектив мақолаларни мунтазам бериб боришга ҳаракат қиламан. Ҳа, мақолалар асосан субъектив ёндошув билан ёзилишини олдиндан айтиб қўйган яхши. Ўз севимли жамоанг ҳақида ёзганингда 100 % холис бўлиш қийин. Шундай бўлса ҳам, меъёрни сақлашга ҳаракат қиламиз.

“Интер”га бағишланган блог очишга ният қилганимга анча бўлди. Футбол ҳақида ёза олишимга тўлиқ ишончим комил бўлмаганим учун бунга журъат этмаган эдим. Сайт учун “Интер” ҳақида мақола тайёрлаш жараёнида ушбу фикр яна уйғонди ва бугун Олимхўжа Бўронов ёрдами билан ушбу блог пайдо бўлди.

“Интер”га 1998 йилдан бери мухлислик қиламан. Тан оламан, бу клубга “келиб қолишимга” бразилиялик футболчи Роналдо Луис Назарио де Лима сабабчи бўлган. Шундай бўлдики, жароҳатлар гирдобида қолган Роналдо иштирокидаги ўйинларни кўп кўрмадим. Лекин, клубга муҳаббатим ошди. 2002 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Роналдодан умидимиз катта эди. У эса “Реал Мадрид”га “қочиб қолди”. У кетди, мен эса “Интер” билан қолдим. Чунки, мен энди Интерист бўлиб қолгандим. Рони учун эса хурсанд бўлдим.

Шу йиллар мобайнида “Интер” муҳлиси сифатида кўплаб ғалабалар қувончини, аламли, баъзида ноҳақ мағлубиятлар аламини тотдим. 2010 йилги трилетдан маст бўлдим, ўтган йилги 9-ўриндан азобландим.

Бу мавсум “Интер” учун Эрик Тоҳир президентлигидаги янги даврнинг бошланиши бўлиши кутилмоқда. Хавьер Занетти бошчилигидаги “фахрий”ларнинг “Интер”дан кетиши Массимо Моратти даврининг рамзий якуни бўлди.

Хуллас, бошладик. Тез орада шу ерда кўршамиз.

Forza Inter!

Шермуҳаммад Абдуғофуров (https://twitter.com/sherabdugapirov)

Киритилди: 07.06.2014 12:57. Ўқилди: 7802 марта. Фикрлар: 29 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 32 63
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Аталанта 30 50
7 Наполи 32 49
8 Лацио 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 31 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 31 30
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

08.04.2024. «A» Серия. 31-тур.
23:45
Удинезе
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.