Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евро-превью. 13-тур ўйинлари бошланмоқда

Европа миллий чемпионатларида мазкур дам олиш кунлари навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Марказий ўйинлар билан превью шаклида таништириб ўтамиз.

Англия. "САУТГЕМПТОН" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ".
— "Саутгемптон" Англия чемпионати доирасида "Манчестер Сити"ни ўз майдонида 28 марта мағлуб этган. "Авлиё"лар 13та ўйинда ғалаба қозониб, 6 марта мағлуб бўлишган. 9та ўйин дуранг билан тугаган.
— "Саутгемптон" мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Сити" 3-ўринни банд этган. Икки йил аввал ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келишганида "Саутгемптон" 16, "шаҳарликлар" 2-ўринни эгаллаб туришганди.
— "Саутгемптон" ушбу мавсумда ўз майдонида ўтказган ўйинларнинг 5тасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнади. Тўплар нисбати — 17-1.
— "Манчестер Сити" чемпионат доирасида сафар ўйинларида кетма-кет 12та ўйиндан бери гол урмоқда. Клубнинг бу борадаги рекорди 16та ўйинга тенг. Ушбу натижа 1990 йилнинг март ойидан декабрига қадар қайд этилган.
— "Сити"нинг 13 нафар футболчиси ушбу мавсумда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу АПЛда энг яхши натижа бўлиб турибди. Иккинчи ўринда — "Арсенал" (11 футболчи).

Италия. "РОМА" - "ИНТЕР".
— "Рома" "Интер"га қарши ўз уйидаги сўнгги бешта ўйинда мағлубиятга учрамаяпти (3та ғалаба, 2та дуранг). "Интер" сўнгги марта Римдан 2008 йилда ғалаба билан қайтганди (4:0).
— "Рома" ушбу мавсумда ўз майдонида ўтказган барча 6та ўйинда ғалаба қозонди. А серия доирасида ўз уйидаги мағлубиятни "Рома" ўтган мавсумнинг сўнгги турида "Ювентус" билан ўйинда қайд этганди (0:1).
— "Интер" ушбу мавсумда сафардаги 6та баҳсидан фақат 1тасида ғалаба қозонди. Сўнгги марта 26 октябрь куни "Чезена" ўз уйида мағлуб этилди.
— "Рома"нинг бразилиялик ҳимоячиси Майкон 2006-2012 йилларда "Интер" шарафини ҳимоя қилган (177та ўйин, 16та гол).
— "Рома" ушбу мавсумдаги ўз уйидаги ўтказилган ўйинларда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.

Испания. "ВАЛЕНСИЯ" - "БАРСЕЛОНА"
— "Валенсия" ўз майдонида "Барселона"ни 80-марта қабул қилади. Ўтказилган ўйинларда мезбонлар 29, меҳмонлар 31 марта ғалаба қозонишган. 19та ўйинда дуранг қайд этилган.
— "Валенсия" ўз уйида сўнгги 7та ўйиндан бери "Барселона"ни мағлуб эта олмаяпти (4та дуранг, 3та мағлубият). Каталонияликлар сўнгги марта 2007 йилнинг 18 февраль куни "Валенсия" майдонида мағлуб бўлишганди (1:2).
— Месси ўтган турда хет-трикка эришиб, Ла лигадаги голлари сонини 253тага етказди. Энди Лионель кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол урган Герд Мюллернинг рекорди (365та гол)ни янгилашга уриниб кўради.
— Луис Суарес "Барселона" таркибида Испания чемпионатида ҳали гол урмади, аммо 4та голли пасни амалга оширди. Ассистентлик борасида фақат Месси ундан олдинда (7та узатма).

Киритилди: 29.11.2014 10:27. Ўқилди: 6059 марта. Фикрлар: 4 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

30.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
23:59
Интер
0-2
Флуминенсе

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.