Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ 4-тур ўйинларига превью

Евро футболдан гапирамиз ва ёзамиз. Бугун ЕЧЛнинг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда диққатимиз марказида, албатта, “Реал Мадрид” ПСЖ қарама-қаршилиги биринчи ўринда бўлади. Бу беллашувдан ташқари, “Шахтер” – “Мальме”, “Манчестер Юнайтед” – ЦСКА, ПСВ – “Вольфсбург”, “Астана” – “Атлетико”, “Бенфика” – “Галатасарой”, “Боруссия М” – “Ювентус”, “Севилья” – “Манчестер Сити” ўйинлари ҳам қизиқиш уйғотиши аниқ.

"А" гуруҳи

00:45 “Реал М” – ПСЖ

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида ҳисоб очилмаганди. Ўша учрашувдан мухлислар кўп нарса кутишганди. Лекин амалда кутилган ўйинни кузатганимиз йўқ. Энди бу гал ҳам мазкур беллашувдан мухлислар бошқача қаршиликни кутишмоқда. Қолаверса, “қироллик клуби”да жароҳат олганлар сафга қайтишди. Бу эса жамоани кучайтириши аниқ. Лекин парижликлар ҳам Мадридга шунчаки расмиятчилик учун келишмаслиги бор гап.

SPORTS.uz тахмини 55-45

00:45 “Шахтер” – “Мальме”

ЕЧЛнинг олдинги анонсимизда украиналикларнинг кучига анчагина юқори баҳо бериб юборганаканмиз, “Мальме” бизни уялтириб қўйганди. Чунки “Мальме” ўша ўйинда “Шахтер”ни мағлубиятга учратганди. Нафақат ғалаба қозонган, балки ўйин борасида ҳам меҳмонларга дарс бериб қўйганди. Энди бу гал “сариқ қоралар” ўз уйларида “Мальме”дан қасос олишни уддасидан чиқишармикан?

SPORTS.uz тахмини 55-45

"В" гуруҳи

00:45 “Манчестер Юнайтед” – ЦСКА

Ушбу жамоаларнинг биринчи учрашувида икки таймда 2 хил ўйин гувоҳи бўлгандик. Биринчи бўлимда майдон эгалари устунроқ ҳаракат қилишган бўлса, иккинчи таймда “МЮ” вазиятни ўз томонига оғдира олганди. Кўрамиз, бу сафар “қизил иблислар” рақиблари билан яна таймларни бўлишишармикин ёки…

SPORTS.uz тахмини 60-40

00:45 ПСВ – “Вольфсбург”

“Вольфсбург” ўтган мавсум Бундеслигада кўрсатган ўйинини намойиш эта олмаяпти. Лекин ЕЧЛ ҳавоси ёқиб қолган шекилли, турнир жадвалида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бу беллашувга ҳам қизиқадиганлар етарлича топилади.

SPORTS.uz тахмини 45-55

"С" гуруҳи

20:00 “Астана” – “Атлетико”

“Астана” бош мураббийи асосий эътиборини ички чемпионатга қаратган. Ўз имкониятларига тўғри баҳо берган мутахассис мамлакат биринчилигидаги ўйинларга урғу берган ҳолда ЕЧЛнинг олдинги турида Мадридга етакчи футболчиларини олиб бормаганди. Қозоғистонликлар мураббийи энди қандай йўл тутади? Ўз майдонидаги учрашувда ҳам тажрибали ўйинчиларини асраб қўйиб, бошқаларга имконият яратиб берадими ёки йўқ, буниси эртага билиб оламиз.

SPORTS.uz тахмини 30-70

00:45  “Бенфика” – “Галатасарой”

“Галатасарой” ҳам бизни уялтириб қўйган жамоа ҳисобланади. Чунки олдинги учрашувда португалияликларнинг имкониятларини кўпроқ баҳолагандик. Лекин амалда… Шу боиз, махкур қарама-қаршилик футбол ишқибозларини чорлаши аниқ.

SPORTS.uz тахмини 50-50

"D" гуруҳи

00:45  “Боруссия М” – “Ювентус”

Ўтган йили ажойиб мавсумни ўтказган “Ювентус” бу йил А-сериада кўнгилдагидек иштирок этмаяпти. Лекин ЕЧЛнинг амалдаги финалчиси бу турнирда ҳам яхши натижалар қайд этмоқда. Фақатгина олдинги турда ўз уйидаги “Боруссия М” билан дуранг бундан мустасно. Кўрамиз, “Ювентус” туриндаги ҳисобни тасодиф эканлигини Германия исботлай олармикан?

SPORTS.uz тахмини 45-55

00:45  “Севилья” – “Манчестер Сити”

Манчестердаги беллашувда майдон эгалари қийин аммо муҳим ғалабани қўлга киритишганди. Аммо испанияликлар ҳали ўз сўзларини айтмадилар деб умид қиламиз. “Севилья” уйида бошқача ўйин кўрсатишини барча жуда яхши билади.

SPORTS.uz тахмини 50-50

Олий Лиганинг бизга беролмаган ўйинларини четдан излаймиз. Жамоалар қандай ҳисоблар қайд этишидан қатъий назар, сиз-у биз ҳамиша евро футболдан баҳраманд бўлишда давом этамиз. 

Киритилди: 03.11.2015 14:09. Ўқилди: 5629 марта. Фикрлар: 18 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

22.09.2024. АПЛ. 5-тур.
20:30
Манчестер Сити
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
16:30
Ньюкасл
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.