Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчиларнинг ноодатий рақамлари (Албатта ўқинг, бу қизиқ)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчиларнинг рақамлари ҳамма замонларда уларнинг клубда тутган ўрнини белгилаб келган. Айнан рақамларга оид футбол оламидаги ноодатий воқеялар ҳақида қисқача

Иван Самарано 1+8

Иван Самарано «Интер» жамоаси сафига келиб қўшилган чоғларида ўша пайтда урф бўлган 9-рақамни (У даврларда 7 – рақам у қадар урф эмас эди) олади. Кейин жамоа Роберто Баджо ва Роналдони ҳарид қилади. Ўз-ўзидан маълумки, Баджо ўзининг 10-рақамини олади, Роналдо эса, 9-рақамни Самаранодан тортиб олади. Кейинчалик Самарано ноодатий ишга қўл уради ва 18 -рақамни танлайди. Эртаси куни эса рақамлар орасига плюс белгисини қўйиб майдонга тушади. Тез орада клуб икки ҳужумчи ўртасидаги муаммо ҳал бўлганидан қувониб, унга шундай рақамда (агар рақам деб бўлса) ўйнашга руҳсат беради. Футбол оламидаги ўзига ҳос ревалуцияни амалга оширган Самарано рақобатчисидан ҳеч жабҳада қолишмасдан ажойиб мавсумларни ўтказади. Унинг рақами ҳозирги кунгача «Интер» жамоаси музейида, ўша кунлардан эсдалик сифатида сақланади.

Шотландиянинг «Абердин» клуби ўйинчиси Зеруоали ва 0 рақам

Марокашлик футболчи жамоага келиб қўшилган чоғлари унинг фамилияси клубдошлари томонидан кўп бор кулгуга сабаб бўлади. Сабаби шундаки, «Зеро» сўзи инглиз тилидан тарима қилинганда 0 сонини билдиради. Зероуали бу ҳазилларга позитив ёндошади ва ўзи учун 0 рақамини танлаб олади. Марокашлик футболчи «Абердин» сафида айнан шу рақам остида ҳаракат қилади ва тарихга илк бор 0 рақамида ўйнаган футболчи сифатида киради. Афсуски, у Шотландия клуби таркибида атиги бир мавсум ҳаракат қилади. Афсуски, Зероуали ҳақида кўпроқ маълумот йиғишнинг иложи бўлмади. Энг қизиғИ шундаки, унинг шартомаси якунланган йили (1998) ФИФА бундай рақамда (0) ўйнашни таъқиқлаб қўяди. «Абердин» эса Зероуалининг «Афсонавий» 0-рақамини абадийга музлатиб қўяди. Дарҳақиқат, бу рақамда бошқа ҳеч қайси футболчи истаса ҳам ўйнай олмайди.

9-рақамли дарвозабон

Мексиканинг «Мехеко» клуби дарвозабони Жулио Кампос ўзининг ноодатий либос ва 9-рақамда ҳаракат қилгани билан футбол тарихида қолган.

Кампос 16 ёшга қадар ҳужумчи футболчи вазифасини ўтаб, кейинчлик эса ўз позициясини ўзгартирган экан. Жулиога бирор бир клубдан таклиф тушса 9-рақамда ўйнашини шарт сифатида қўйган.У фаолияти мобайнида ҳеч қачон 1-рақамда ҳаракат қилмаган ер юзидаги кам сонли дарвозабонлардан бири. Ундан нега айнан шу рақам дея сўралганда у доим:

«Бу рақам менинг ёшлигимни эслатиб туради. Айнан шу сабаб доимо ўзимни яхши ҳис қиламан»,-дея жавоб берарди. Кампос футбол ўйнаган даврларда бу рақам нақадар «авторитет» бўлганини айтиб ўтишимизнинг ҳожати бўлмаса керак. Шунга қарамасдан, қаҳрамонимиз бу рақамни ҳеч қайси ҳужумчига бермасдан ўз дарвозасини ишончли қўриқлаган. Кампос футбол оламида янги саҳифа очган дарвозабонлардан бири сифатида доимо хотирамизда қолса, ажаб эмас!

3 хонали рақамларда ўйнаганлар

Австрия терма жамоасининг энг номдор ўйинчиси ҳисобланган Андрес Ҳерзог – УЭФА томонидан 3 хонали рақамда ўйнашга руҳсат берилган ягона ўйинчи. У ўзининг юбилей, яъни 100 -учрашувида айнан шу рақамда ўртоқлик учашувида майдонга тушган.

Томас Уар

Австралия Осиё қитъасига янги ўтган даврларда бир нечта футболчилар терма жамоа сафида 3 хонали рақамларда ҳаракат қилишарди. Ўзларининг янги қитъадаги илк ўйинларидан бирида Томас Уар 121 рақамда майдонда ҳаракат қилади. Аввалига ФИФА бунга руҳсат беради. Кейинчалик АФC нинг талаби билан ФИФА Австралия учун бундай рақамларда ҳаракат қилишни ман этади.

Адолфо Боатишта

Мексика чемпионатининг «Чивас» клуби тўп урари ва етакчиси Адолфо Боатишта болалигидан бошлаб 100-рақамда ҳаракат қилган. Унинг рақамлари олдига онасининг ўлимидан сўнг яна бир ёзув қўшилган. Унда «Бофо мй Ангел» дея битилган эди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:05, 04.02.2019. Ўқилди: 13349 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик