Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6476 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буларнинг кўнглига қараманг, уришинг, тепинг, жаноб Купер!

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча Фаластин терма жамоасига қарши ўйин ўзбек футболининг юзига тарсаки бўлиб тушди. Тағин биз энг яхши таркиб йиғилди, деб турган пайтда. Тағин термамизни хорижлик мутахассис бошқарган пайтда.

Ҳамма айб Купердами?

Ҳа, ҳамма айб Куперда. Нега дейсизми? Чунки Купернинг вазифаси терма жамоани шакллантириб, жаҳон чемпионатига олиб чиқиш. Ҳеч ким Куперга “Фақат мана шу футболчилардан фойдалана оласан, бошқа имконинг йўқ”, демаган. Эҳтимол, кимдир ёки кимлардир шундай деган бўлсаю, Купер бунга кўнган бўлса, бу ҳам Купернинг айби. Юқоридан қандайдир тазйиқ ёки буйруқ бўлаётган бўлса, ишини йиғиштириб кетиши керак.

Вазият қандай бўлишидан қатъий назар Эктор Купер бор масъулиятни ўз бўйнига оладиган инсон. У — бош мураббий. Таркибни у танлайди, тактикани у танлайди. Машғулотларни у бошқаради.

ТАРКИБ

Кечаги таркиб оптималмиди? Йўқ. Чунки, биринчидан, Фаластинга қарши камида иккита ҳужумчи билан ўйнаш керак эди. Элдор Шомуродовга шерик керак эди. Элдор нега “Ростов”да қаторлаштириб гол уряпти? Чунки шерик бор. Уни тўп билан таъминлай оладиган, рақиб ҳимоячиларини чалғитиб турадиган ҳужумчи бор. Биздаям шундай ҳужумчилар бор, аммо икки ҳужумчини майдонга туширадиган мард топилмаяпти. Ва деярли кафолат бераманки, навбатдаги ўйинда ҳам Купер битта ҳужумчи билан ўйнайди.

Қолаверса, нега мухлислар термага тортмаслигини билиб турган футболчиларнинг салоҳиятини бош мураббий билмайди. Энг ёмони, якунда мураббий эмас, мухлислар ҳақ бўлиб чиқади. Кеча ҳам шундай бўлди. Айниқса, ҳимоямиз жуда-жуда расво.

ТАКТИКА

Кечаги тактика оптималмиди? Йўқ, аслида, кеча тактиканинг ўзи йўқ эди. Қанотлардан ва марказдан ёриб кирадиган тактикани кўрмадик. Қизиғи, Купер бошчилигида терма жамоамиз марказдан ёриб кириш ва қанотлардан кутилмаган тўп узатишларини амалга оширишга асосланган тактикада ўйнаб кўрган. Купер нега кечаги ўйинда ана шундай ҳужумкор тактикага асосланмади, ҳайронман. Нега қўрқоқлик қилди, ҳайронман. Шу ўринда бир савол менга ҳеч тинчлик бермайди: футболчиларимиз машғулотда нималар қилишаркин? “Реал”, “Барселона”, борингки Осиё клублари ҳам машғулотда нималар қилишини тахминан қиламиз. Албатта, икки жамоага бўлиниб, ўзаро футбол ўйнашади. Эрмакка ёки шунчаки машғулот учун эмас, жиддий футбол ўйнашади. Ана ўша ўйин давомида янги тактика синовдан ўтказилади, ўзаро тўп узатишлар амалга оширилади, футболчилар бир-бирларини тушунишади. Мослашишади. Фаластинга қарши ўйиндан олдин эса бизникилар бундай тайёргарлик хаёлларига ҳам келтиришмаган шекилли. Чунки кеча шунақанги алламбало тўп узатишлари амалга оширилдики, гўё тўп узатаётган футболчи Искою уни қабул қилиб оладиган футболчи Роналду... Кўп бора бу қанотдан нариги қанотдаги футболчига ҳаволатиб тўп узатишларини амалга оширишди. Лекин бир сафар тўп керакли манзилгача етиб бормади, бошқа бир сафар эса футболчимиз тўпни қабул қилишда адашди. Кўрпангга қараб оёқ узатсанг-чи, барака топгур? Сен бирор марта узоқ масофага аниқ тўп узатишни қойиллатганмидингки, бу ҳунарингни расмий ўйинларда кўрсатсанг?

Шу ўринда яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш жоиз. Биз ўзбекларда бир жиҳат бор, яхши гапириб, камчиликларга кўз юмиб, мулойим бўлишга ҳаракат қилсанг, бошингга чиқишади. Афтидан, Эктор Купер кечагидан футболчилар билан бир вагонда кетиб, уларга мулойим муносабатда бўлгандан кўра, аура сақлаши лозим. Бизнинг футболчилар чўчиб туришса, ҳайиқиб туришсагина ўйнашлари мумкин. Улар андишани “Ҳа, бу биз билан яқин бўлишга интиляпти, самимий муносабатда бўляпти, кел, шунинг ишончини оқлаймиз”, деб эмас, “Нимаям дерди, кўнгилчан одам экан, ҳеч нарса демайди, барибир”, деб қабул қилишади, шекилли. Кечаги ўйин худди шундай таассурот қолдирди. Чунки Купер матбуот анжуманида “Футболчилар мен берган топшириқни бажара олишмади”, деди. Чунки бу аниқ, Купер бундай расво услубни ўргатмагандир. Аммо футболчиларнинг бундай лоқайдлигию бепарволигига ҳам Купернинг ўзи сабабчи. Жаноб Купер, сиз футболчиларнинг кўнглини олманг, уларга яхши гапирманг, улар билан дўст бўлманг, бу “Ливерпуль” клуби ва ундаги Салоҳ, Мане каби профессионал футболчилар эмаски, Клоппнинг самимийлигию дўстлиги каби муносабатни тўғри тушунишса? Сиз бизникиларга Моуриньо ва шунга ўхшаш қаттиққўл мураббийлар каби муносабатда бўлинг. Бизга футболчиларнинг эмас, мухлисларнинг кўнглини оладиган мураббий керак.

Хулосам нима? Якуний хулоса чиқаришдан йироқман-у, аммо вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу ўйин билан жаҳон чемпионатига-ку чиқа олмаймиз, терма жамоа тарихидаги энг ёмон натижани қайд этишимиз турган гап. Саудия Арабистонига қарши ўйинда эса футболчилар ва мураббийлар тактикани кескин ўзгартира олишларига кўзим етмаяпти. Ишқилиб, адашган бўлай.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:11, 06.09.2019. Ўқилди: 15206 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.