Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ижарадаги футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz айни дамда ижара асосида тўп сураётган энг машҳур ва жамоаси учун фойдали футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон:Альбан Ляфон (Франция) — «Фиорентина»га тегишли, «Нант» дарвозасини қўриқламоқда

Ляфон ҳам Доннарумма сингари катта футболга 16 ёшида кириб келган эди. “Тулуза” сафидаги 3 та мавсумдан сўнг, қаҳрамонимиз “Фиорентина” томонидан сотиб олинади. Бир мавсум асосида жамоанинг асосий дарвозабони сифатида фаолият олиб боргач,кутилмаганда,мавсум сўнгида яна Францияга (ижара асосида) қайтарилди. Италия клуби ўз киперини “Нант”га икки мавсумга ижарага берган. Айни дамда Альбан Франциянинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлиб турибди. У билан бир нечта топ-жамоалар қизиқаётгани ҳақиқат, бироқ унинг ўзи қачонлардир “Арсенал” либосини кийишни орзу қилмоқда.

Ўнг қанот ҳимоячиси. Ашраф Ҳакимий (Марокаш) — «Реал»га тегишли, «Боруссия»да тўп тепмоқда

Бундан ики йил аввал ҲакимийМадридни тарк этаётганида унинг трансфер қиймати атиги 5 миллион еврони ташкил этган ўспирин эди. Эндиликда, у 10 баробар қимматлашган, айни дамдаги сайёрамиздаги энг кучли қанот ҳимоячиларидан бирига айланди. Дортмунд жамоаси сафида 66 та учрашувда 27 та ассистни амалга оширган қаҳрамонимиз тез орада Карвахал билан асосий таркиб учун курашга қўшилиши турган гап.

 

Марказий ҳимоячилар.

Крис Смоллинг (Англия) —“МЮ”га тегишли, «Рома” шарафини ҳимоя қилмоқда

“Қизил иблислар” учун кераксиз бўлган футболчи Римда дарров асосий фигурага айланиб олди. Нақд 6 ой давомида “Рома” ҳимоячининг трансферини сотиб олиш учун ҳаракат қилди, бироқ якунда бу ишни уддалай олмади. Афсуски, футболчи ва клуб бир-бирига жуда мос тушган эди.

Жанлука Манчини (Италия) — «Аталанта»га тегишли, «Рома» шарафини ҳимоя қилмоқда

Марказдаги иккинчи ҳимоячи вазифасини ҳам “Рома” футболчиси эгаллади. Қаҳрамонимиз ўзини шу қадар яхши намойиш этдики, клуб унинг трансферини амалга оширишни бундан 3 ой аввал ҳал этиб қўйди. Нима ҳам дердик, “Рома”ни ажойиб трансфер билан табриклашимиз мумкин.

Чап қанот ҳимоячиси. Серхио Регилон (Испания) — «Реал»га тегишли, «Севилья»да шарафини ҳимоя қилмоқда

Регилон ўтган мавсумда Солари ва Лопатеги томонидан асосий ҳимоячига айлантирилган эди. Кимсан Марселони сафдан чиқариб юборган испаниялик футболчини Зидан,кутилмаганда,Андалуссияга жўнатиб юборади. Қувонарлиси шундаки, Серхио ўзини “Севилья”да кўрсата олди ва мавсум сўнггида “Реал”га қайтишга тайёр. Энди у Ферлан Менди билан асосий таркиб учун кураш олиб бориши керак.

Ярим ҳимоячилар

Жедсон Фернандеш (Португалия) — «Бенфика»га тегишли, «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилмоқда

Иқтидорли футболчини шахсан Жозе Лондонга таклиф этганидан хабарингиз бор. Тўғри, Жедсон корона-танаффус сабабли ўзини тўлиқ намойиш эта олмади, лекин унинг нималарга қодир эканлигини барчамиз кўрдик. Лондон клуби Фернандешни 2021-йилга қадар ижарага олган. Бундан кўриниб турибдики,биз уни “шпорлар” сафида яна кўрамиз.

Никола Барелла (Италия) — «Кальяри»га тегишли, «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда

Ўтган мавсумдан сўнг бир нечта грандлар нишонида турган Барелла “Интер”ни танлади ва адашмади. Барелла Контенинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Аслида Милан клуби Николани ижарага олган эди, бироқ мавсум ўрталарида жамоа 45 миллион евро эвазига уни тўлиқ сотиб олишга қарор қилди. Тан олиш лозим, Барелла қисқа муддат ичида бутун Италияни забт этишга муваффақ бўлди.

Мартин Эдегор (Норвегия) — «Реал»га тегишли, «Реал Сосьедад» шарафини ҳимоя қилмоқда

Мартин “Реал” сафига ўспиринлик чоғида келиб қўшилган эди. Шу сабабли унинг катта футболга кириб келиши учун бир мунча вақт талаб этилди. “Қироллик клуби” Эдегорни умумий ҳисобда 3 бор ижарага жўнатган бўлса, ҳар сафар норвегиялик футболчи ишончни оқлай олди. Айниқса, бу мавсумда у “қаймоқранглилар” ярим ҳимоячиларидан бири тез орада клубга керак бўлмай қолишини исботлаб қўйди. Миш-мишларга қараганда, у ҳадемай Модричнинг ўрнини эгаллаши керак.

Филиппе Коутиньо (Бразилия) — «Барселона»га тегишли, «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда

Афсуски,Коутиньо “Ливерпуль”нитарк этганидан бери ўзлигини йўқотиб қўйди. Аввалига “Барса”да, кейин “Бавария”да “кераксиз” футболчига айланди. Ачинарлиси шундаки, бразилиялик футболчи Германияда ўзини кўрсата олди, бироқ трансфер суммасининг катталиги мюнхенликларга оғирлик қилди. Шундай бўлсада, Коутиньо учун бу мавсум омадсиз келди деб бўлмайди.

Ҳужумчилар.

Деян Кулушевски (Швеция) — «Ювентус»га тегишли, «Парма» шарафини ҳимоя қилмоқда

Деян ушбу мавсум давомида бир неча бор клуб ўзгартиришга мажбурбўлди. Аслида швед “Аталанта” футболчи сифатида мавсумни “Парма”да бошлади. Ажойиб стартдан сўнг, уни “Ювентус” қишда 35 миллион евро эвазига сотиб олди ва яна “Парма”да ижарада қолдирди. Ёзда Кулушевски Турин суперклуби ихтиёрига ўтади. Агар яна ижарага юборилмаса...

Мауро Икарди (Аргентина) — «Интер»га тегишли, ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда

Аргентиналик футболчи “Интер” билан муаммоларга ўралашиб қолди. Кейин Антонио Конте уни клубда қолишини истамади. Оқибатда, трансфер ойнасининг сўнгги кунида уни Парижга “учириб юборишди”. Икарди кутилмаганда Эдинсон Каванини таркибдан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди. 31 учрашувда 20 та гол ва 4 та ассист. Ижарага олинган футболчилардан ҳеч бири бу мавсумда бундай сермаҳсуллик намойиш этгани йўқ!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:01, 21.05.2020. Ўқилди: 8826 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик