Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 8 31
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Ўйиндан олдин бугунги ўйин «йил жанги» бўлишини айтиб ўтгандим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Coca Cola суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугунги ўйин бу йилги мавсумдаги энг омадли ва энг жанговор ўйинлардан бири бўлди. Футболчиларимиз жуда катта хажмдаги ишни бажаришди. Бундай ўйин учун йигитларимиз билан фахрланмасликни иложиси йўқ. Афсуски бугунги хурсандчлигимизни Норбеков ҳамда Бердиевларнинг жароҳат олганликлари бироз бузиб турибди. Норбеков операция қилинадиган бўляпти. Суҳроб Бердиевни ҳолати бўйича  эса тиббий текширувлар якунига етгандан сўнг шифокорлар бир хулосага келишади. Энг биринчи ўринда Оллоҳдан ҳар икки футболчимизга шифо сўрайман. Улар тезроқ соғайиб сафимизга қайтишини тилайман. Бугун соғликларини таваккал қилиб, ўзларини аямасдан, борларини бериб ўйнашгани учун футболчиларимга катта миннатдорчилик билдираман. АГМК бугунги кунда таркиб жиҳатидан ҳам, молиявий томонидан ҳам, мураббийлар штабининг малакаси томонидан ҳам  Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Шу сабабли йигитларга ўйиндан олдин бугунги ўйин “йил жанги” бўлишини айтиб ўтгандим . Бу ўйинга биз мавсумнинг энг муҳим ўйинига чиққандек, финал ўйинига чиққандек тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз мураббийлар штабининг талабини тўғри тушунишди ва биз бугун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.

Бу йилги натижаларимизда раҳбарларимизни, мухлисларимизни , клубимиз тизимида ишлаётган барча ходимларни катта ҳиссалари бор. Фурсатдан фойдаланиб бутун  жамоага  ўзимни миннатдорчилигимни изҳор қиламан.Бугунги ғалаба бизда мавсум якунланишига 5 тур қолганда, совринли ўринлар учун курашиш имкониятимизни сақлаб турибди. Бу албатта қувонарли ҳолат. Олдинда бизни “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки йигитларимиз Қаршида ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишади.

Бугунги ғалабадаги асосий омил бу футболчиларимизнинг майдонда бир оила бўлиб , борларини бериб ўйнаганлари бўлди деб ўйлайман. Ўйиндан олдин бизда асосий таркибга кимни тушуриш муаммоси бор эди. Авазхон Маматхўжаев охирги икки ўйинда ўнг қанотда жуда яхши ўйин намойиш қилган эди. Ҳамма билади бизда ўнг қанотда Мурод Холмуҳаммедов ўйнар эди. Биз Маматхўжаевга таркибда жой бериш учун Холмуҳаммедовни таянч  ярим ҳимоясига ўтказдик. Барчангиз кўрдингиз Муроджон бугун жуда фойдали ўйин кўрсатди. Холмуҳаммедов жамоамизни майдонда ҳам , майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Шунингдек Музаффар Музаффаров, Якуба Бамба каби футболчиларимиз заҳирада қолишди. Таркибимизда бундай рақобатни борлиги бизни албатта хурсанд қилади. Ҳозир ҳамма футболчиларимиз юқори спорт формасидалар. Таркибга кирмай қолган футболчиларимиздан узр сўрайман, улар ҳам  албатта асосий таркибга киришга лойиқ футболчилар.

Тақвимнинг зичлиги қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бундай пайтда футболчиларнинг характерлари , йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари жуда муҳим. Иккинчи томони бизга мана шундай тиғиз тақвим маъқул келмоқда. Марказлашган ўйинларда ҳам жамоамиз яхши натижаларни қайд этишган эди. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.

Биз ўйиндан олдин майдоннинг қайси томонида жарима тўплари тепиш имкони бўлса, ким тепишини футболчиларга айтамиз. Шунинг учун жарима зарбаларини Муҳаммаданас Хасанов, Суҳроб Бердиев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ижро этишди. Пенальти тепиш масаласида эса барчага  маълум Мурод Холмуҳаммедовга рақобат қиладиган футболчи нафақат Ўзбекистонда , балки бутун дунёда ҳам жуда кам.

АГМК жамоаси ҳам бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса мени хурсанд қилган нарса , футболчилар майдонда фейр-плейга амал қилиб , футболчиларимиз майдонда жароҳат олишганда тўпни майдондан чиқариб юборишди. Биз тўпни майдонда чиқариб юборган вазиятда эса тўпни яна ўзимизга қайтариб беришди. Ўйиндан кейин Санжар Турсуновга олийжаноблиги учун алоҳида раҳмат айтдим. АГМКга кейинга ўйинларда омад тилайман", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 18:42, 26.10.2020. Ўқилди: 3415 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.