Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона"да асл вазият қандай? Клубнинг режалари нималардан иборат?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Барселона" клуби ёзда бир қатор ўзгаришларга қўл уриш арафасида. Авваломбор, раҳбарият янги футболчиларни жамоага олиб келмоқчи. Трансферлар ойнаси яқинлашгани сайин турли тахмин ва фикрлар пайдо бўлаверади. Сўнгги чиқаётган хабарларга биноан биз бўлаётган воқеаларга изоҳ бериб ўтамиз.


Текин шартномалар

"Барселона" клуби ҳозирги молиявий муаммолар туфайли кўпроқ ёзда шартномаси ўз якунига етадиган футболчилар билан шартнома имзолашни мақсад қилган. Клуб Депай, Агуэро, Вейналдум ва Эрик Гарсия каби катта номларни қўлга киритишни режалаштирмоқда, аммо уларнинг барчасининг "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилиши эҳтимоли камроқ. Жоан Лапорта клубда Ла Масиядан чиққан футболчиларга эътибор бермоқчи. Шу сабабли, улардан фақатгина бир ёки иктаси жамоага келиши ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Асли "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Эрик Гарсиянинг каталония клубига келиш эҳтимоли юқорироқ. Сабаби, испаниялик ҳимоячи анча ёш ва унинг клуб инфратузилмастидан хабари бор. Ҳужумчи масаласида эса клуб Агуэро ва Депайдан бирини танлашга мажбур. Чунки, клубда текин ҳужумчидан ташқари юқори потенсиалли ёш форвардни олиб келиш режаси ҳам бор.
Вейналдум масаласи эса ҳозирча мавҳум бўлиб қолмоқда. Каталония клуби ярим ҳимоясида бир қатор иқтидорлар мавжуд. Хусусан, Илайш Мориба ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Бундай ҳолатда Испан гранди ёш иқтидорларни ўсишига шароит яратиб бермоқчи ва Куманнинг собиқ шогирди "Барселона"га келмаслиги ҳам мумкин.

Сотиб юборилиши кутилаётган футболчилар

"Кўк-анорранглилар"нинг асосий режаларидан яна бири - айрим клубга кераксиз футболчиларни сотиб юбориш. Клуб Коутиньо, Гризманн, Фирпо, Брейтуэйт, Ленгле, Умтити, Нето ва ҳатто Тринкау борасидаги таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр. Бу футболчиларнинг айримлари келгуси мавсумда ҳам жамоада қолиши мумкин, аммо янгиланиб бораётган "Барселона"да уларга келгуси мавсумда жой топилиши қийин.

Катта трансферлар

"Барселона" клуби ёзда катта бир трансферга қўл уриши эҳтимоли мавжуд. Суарес кетганидан сўнг жамоада юқори савияли ҳужумчи кўриниш бермади. Айни шу сабаб раҳбарият ёзда катта бир харидга қўл урмоқчи. Лапортанинг асосий мақсади Холанд, бироқ норвегиялик футболчига қизиқмаётган гранд клубни топиш қийин. Мана шу ерда яна клубнинг молиявий қийинчиликлари юзага чиқади. "Боруссия Дортмунд" футболчи учун катта пул сўрамоқда. Ҳатто, Эрлингнинг агенти Мино Райола ҳам ўзи учун катта миқдорда маблағ талаб қилмоқда. Бундай шароитда иқтисодий жиҳатдан "Барса"дан устунроқ жамоалар уни "илиб кетиши" ҳам мумкин. Вазиятга тўғри ёндашган ҳолда Лапорта бошқа голедор футболчиларни ҳам кўз остига олиб қўймоқда. Лукаку, Кейн ва Исаак каби футболчилар шулар жумласидандир.

Мессининг шартномаси

Яқин бир йил ичида клубда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу Мессининг "Барселона" билан шартнома имзолаши масаласи бўлса керак. Ушбу вазият то Лео янги битимга қўл қўймагунча давом этаверади. Аргентиналик авлодлар алмашинувидан жамоани талофатсиз олиб чиқиб кетиши керак бўлади, лекин бунинг учун биринчи навбатда у клубда қолиши лозим. Бу вазиятда "кўк-анорранглилар" олдидаги устувор вазифа Леони жамоада олиб қолиш ҳисобланади. 

Нима бўлган тақдирда ҳам, "Барселона" мухлисларининг келгуси мавсумдан умидлари катта. Улар ўз жамоасидан сифатли футбол ва совринлар кутишади. Шундай экан, клубга юқори савияли футболчилар зарур. Вариантлар етарлича, лекин бир қарорга кела олиш ҳам жамоа келажаги ва мухлислари учун муҳим, биз учун эса қизиқ жараён.

 

                                                                                         Худайқўлов КАРИМ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:08, 03.04.2021. Ўқилди: 9484 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик