Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 7 17
2 ОКМК 7 16
3 Бунёдкор 7 15
4 Динамо 6 12
5 Навбаҳор 7 11
6 Пахтакор 7 9
7 Андижон 7 9
8 Нефтчи 6 9
9 Қўқон-1912 7 9
10 Сўғдиёна 7 7
11 Хоразм 6 7
12 Сурхон 7 7
13 Қизилқум 6 7
14 Машъал 7 7
15 Бухоро 7 6
16 Шўртан 7 1

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Қўқон-1912 1-0 Хоразм
7-тур Машъал 0-0 Сурхон
7-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
7-тур Навбаҳор 3-0 Бухоро
7-тур Пахтакор 1-0 Шўртан
7-тур Насаф 4-0 Қизилқум
7-тур Бунёдкор 1-0 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Хайденхайм 1846".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Аугсбург".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Боруссия Дортмунд".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Новости футбола.
      13:25 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Санкт-Паули".
      15:25 Новости футбола.
      15:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Эльферсберг".
      17:30 Новости футбола.
      17:35 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
      19:35 Новости футбола.
      19:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:50 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "РБ Лейпциг".
      22:55 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Майнц 05".
      01:00 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Аугсбург".
      03:00 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.04.2025

      06:10 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      07:35 "Вызов принят".
      08:00 Спортивная акробатика. Чемпионат мира в Португалии.
      09:50 "География спорта". Волгоград.
      10:20 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Мужчины. Многоборье.
      13:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Произвольная программа.
      15:30 "Непобедимый".
      16:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 1 в Сямэне, Китай.
      18:20 "География спорта". Волгоград.
      18:50 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Хафпайп. Женщины.
      19:55 LIVE Спортивная акробатика. Кубок Владимира Гургенидзе в Одинцово. Прямая трансляция.
      22:00 "Вызов принят".
      22:30 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Сноуборд-кросс. Смешанные команды.
      23:45 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Произвольная программа.
      01:55 "Непобедимый".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.04.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Кубок России. Женщины. Финал шести в Санкт-Петербурге. "Уралочка-НТМК" (Свердловская область) - "Динамо-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Век нашего спорта". Нина Познанская.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Вопреки всему".
      13:30 Профессиональный бокс. Дмитрий Чудинов против Криса Юбенка.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:30 "Вид сверху".
      17:00 "Непобедимый".
      17:35 Новости.
      17:40 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      18:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. 1/2 финала. "Локомотив" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      22:00 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. ACA 183 в Краснодаре, Россия. Альберт Туменов против Абубакара Вагаева.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар). 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      08:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Пролог.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      11:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 3.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 4.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 1.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. 1/4 финала.
      04:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Довулдан дарак, ёхуд эски танишларнинг янги тўқнашуви. "Реал Мадрид" ўз уйида "Ливерпуль"га қарши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа майдонига Чемпионлар Лигаси мусобақаси яна қайтмоқда. Бугун аниқроғи, туннинг ярмида соат 00:00да чемпионатнинг чорак финал учрашувлари бошланади. Ушбу баҳслар орасидаги энг марказий деб қаралаётган "Реал Мадрид" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақида қисқача превьюни тақдим этамиз.
"Реал Мадрид" Мюнхенгладбахнинг "Боруссия", Украинанинг "Шахтёр" ва Италиянинг "Интер" жамоалари билан бир гуруҳдан жой олиб, мазкур клублар орасидан биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Нимчорак финал доирасида эса Италиянинг "Аталанта" клубига қарши майдонга тушиб, икки ўйин натижасига кўра, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бергамода кечган баҳсда минимал 1:0, Мадриддаги баҳсда эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Ливерпуль" эса гуруҳда "Аталанта", "Аякс" ва "Мидтьюлланн" билан жой олган эди. Плей-оффда Юрген Клопп жамоаси Германиянинг "Лейпсиг" жамоасини мусобақадан чиқариб юборишди. Юлиан Нагелсмен мураббийлигидаги жамоа "Ливерпуль"га етарлича қаршилик кўрсата олмади ва икки баҳсда ҳам "қизиллар"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Реал Мадрид"

Чорак финалга қуръа ташлангандан кейин, аввало 2018 йилги Чемпионлар Лигаси финали ёдга тушди. Ўша мавсумда, айнан мусобақанинг финал босқичига "Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари йўл олишган эди. Яна бир кўзга кўринган воқеа эса "мерсисайдлар" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ "Қироллик клуби" ҳимоячиси ва етакчиси Серхио Рамос сабаб жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этгани эди.
ОАВ уч йилдан кейин ўша эпизод хотираларини яна ёдга олишга мажбур бўлди. Бунга сабаб Амалдаги Англия ва Испания чемпионлари ушбу турнирнинг чорак финал баҳсида учрашишгани бўлди. Аммо, биз яна Рамос ва Салаҳ қарама-қаршилигини яна кўрмаймиз. Чунки, яқинда бўлган 2022 йиги Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари доирасида, Рамос жароҳат олди ва "Ливерпуль"га қарши учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келиб қолди. Тажрибали ҳимоячи англияликларга қарши ҳар иккала баҳсда ҳам майдонга туша олмайди. Бу ҳолат эса Зидан жамоаси учун жуда катта йўқотиш ҳисобланади.
Шунингдек, "қаймоқранглилар" сафида яна бир йўқотиш мавжуд. Белгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар "Реал" сафидаги иккинчи мавсумни ўтказаётган бўлса, бизнинг ёдимизда ажойиб финтлари, голлари ва голли паслари билан эмас, балки жароҳатга мойиллиги билан ёдимизда қолмоқда. Жорий мавсумда 30 ёшли ярим ҳимоячи "қаймоқранглилар" таркибида атиги 14 учрашув ўтказди. Зидан қанчалик хоҳламасин, аммо Азар мадридлик мухлисларнинг ишончини оқлай олмаяпти. Кўпчилик мутахасислар француз мураббийи Азардан "Ливерпуль"га қарши учрашувда фойдаланишини умид қилганди, аммо афсуски, биз мазкур баҳсни ҳам Эденсиз томоша қиламиз. Азар мадридликлар учун катта йўқотиш, чунки белгиялик ярим ҳимоячи "Ливерпуль"ни бир неча бор хафа қилган. Фаолияти давомида Азар "мерсисидлар"га қарши 18 учрашув ўтказган, шулардан олтитасида ғалаба қозонган бўлиб, фақатгина тўрттасида мағлуб бўлган. Қолаверса, Клопп шогирдлари дарвозасига етти гол урган ва иккита голли пас берган. Ҳар хил ҳолат. Нима ҳам дердик, бу "Реал" учун кутилган йўқотишми?
Мана иккинчи мавсумдирки, "Реал Мадрид"да қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳамон раҳбарият ўтмиш қаҳрамонларига ишонч билдирмоқда. Жамоани ҳозиргача ҳимояни Рамос бошқаради, майдон марказида Модрич, Кроос ва Каземиро ҳукмронлик қилмоқда. Олдинда бир қатор ёш ва истиқболли ижрочиларни сотиб олганига қарамай, 33 ёшли Карим Бензема яхши ўйинлар намойиш этиб, қутқарувчи вазифасини бажармоқда. Жорий мавсумда Бенземанинг ҳисобида 33та ўйинда, 24та гол ва олтита голли пас мавжуд. Карим сўнгги пайтларда айниқса иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Ҳужумчи сўнги уч ўйинда бешта гол урган ҳолда март ойида Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек француз футболчиси кетма-кет 7 учрашувда гол уриб, ўзига хос натижа қайд этмоқда.
Ўтган ҳафтада "қаймоқранглилар" ўз майдонида "Эйбар"ни мағлуб этишди (2:0). Голларнинг бирига айнан Бензема муаллифлик қилди ва клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга чиқиб олди (187 гол).

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, бугун ўз майдонимизда "Ливерпуль" устидан ғалаба қозана оламиз. Чунки, биз муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритишни хоҳлаймиз. Мен жамоамга тўлиқ ишонаман. Биз Англия жамоасига қарши қандай курашишни биламиз. Аммо, шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, "Ливерпуль"га қарши учрашув ҳақиқатдан ҳам қийин кечиши тайин, аммо биз курашамиз.
Клопп ажойиб мураббий. Унинг катта тажрибаси бор. Юрген "Ливерпуль"да катта ишларни амалга оширди. "Ливерпуль" йўқотишларми? Менимча, бу улар учун муаммо бўлмайди, чунки "мерсисайдлар"да бошқа футболчилар ҳам бор. Бизда ҳам катта йўқотишлар мавжуд, аммо биз бир кучмиз".

"Ливерпуль"

Дам олиш кунлари "Ливерпуль" Лондонда "Арсенал"ни шармандаларча мағлуб этди. "Эмирейтс"да кечган учрашувда "мерсисайдлар" 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтишди. Мазкур баҳс орқали, Юрген Клопп сўнги икки мавсумдаги энг яхши ўйинларини ёдга олган бўлса, ажабмас. "Канонирлар" устидан қозонилган ғалаба "қизиллар" учун кетма-кет учинчи қуруқ учрашув бўлди. Бу ҳолат "Ливерпуль" билан 2020 йил ёзидан бери бўлмаган эди. Гарчи бу сафар ушбу кетма-кетликлар терма жамоаларнинг ўйинлари билан бўлинишган бўлса-да, шунга қарамай, жамоанинг ўйинидаги барча нарсалар ижобий томонга ўзгарганини айтиб ўтиш зарур.
Яқинда кунлардан бери Трент Александр-Арнолд самарадорлиги бироз пасайиши кузатилди. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт миллий жамоаларнинг март ойида бўлиб ўтадиган ўйинларига ҳимоячини чақирмасликка қарор қилди. Бунга жавобан эса Трент "Арсенал"га қарши ажойиб ўйин намойиш этди. 22 ёшли ҳимоячи Жотанинг голига ҳаммуаллифлик қилди ва "Ливерпуль" тарихидаги паслари бўйича, Майкл Оуэн ва Робби Фаулларга тенглашиб олди. Энди буларнинг ҳар учаласида ҳам бу рақамлар 30тага етди. Фақатгина Арнолдга бунинг учун 121та учрашув керак бўлди. Оуэн учун 216 ва Фоулерга эса 266 марта майдонга тушиб ушбу натижани қайд этди.
Айни пайтда "қизиллар"нинг ўйини яна аввалги ҳолатига қайтмоқда. Хусусан португалиялик ҳужумчи Диего Жота жароҳатидан уч ой давомида тикланди, аммо шундай бўлса-да, футболчи жуда қисқа вақт ичида оптимал ҳолатига қайта олди. Икки ҳафта олдин Жота ўзининг собиқ клуби "Вулверхэмтон"га қарши учрашувда 2021 йилдаги дастлабки голини киритган бўлса, кейинчалик Португалия терма жамоаси таркибида Сербия жамоасига 2та, Люксембург дарвозасига эса 1та гол уришга эришди. Қизиқ томони шундаки, Жота серблар дарвозасига киритган икки тўпни ҳам боши билан киритган. Унинг бўйи эса 178 сантиметрни ташкил қилади. 24 ёшли футболчи худди шу руҳда "Арсенал"га қарши учрашувда ҳам давом этди. Захирадан майдонга тушган футболчи, бир неча дақиқадан кейин учрашувдаги ҳисобни очган бўлса, кейинчалик дублни расмийлаштирди.
Шунингдек, бугунги учрашув аввалида "Ливерпуль" таркибида бир нечта йўқотишлар мавжуд. Хусусан, ҳимоячилар Ван Дейк, Жо Гомес, Жоэль Матип, ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсон ва ҳужумчи Дивок Оригилар "Реал Мадрид"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.

"Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши учрашув олдидан қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

"Менинг мотивациям юқори даражада, чунки биз кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Бу 2018 йилги финалга алоқаси йўқ. Биз бугун Мадридга қасос олиш учун бормоқчи эмасмиз. Аммо кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилишимиз тайин. Ҳозирда ўзимизни яхши формада эканлигимизни ҳис қиляпмиз ва ушбу суръатда давом этмоқчимиз.

Мен ОАВ орқали, бу учрашувда "Реал" фаворитлиги ҳақида эшитаяпман. Ажойиб! Лекин бизда медалларга даъвогарлик ҳиссиёти кучлироқ.
Биз дунёга ўзимизни кўрсатишни хоҳламаймиз ва мухлисларимизга ҳали ҳам курашаётганимизни намойиш этмоқчимиз. Чемпионатда биздан юқори бўлган жамоаларни таъқиб қилишимиз қийиндир, аммо "Реал"га қарши тиш-тирноғимиз билан курашамиз. Биз бунга қаттиқ ҳаракат қиламиз".

 

Эҳтимолий таркиблар.

"Реал Мадрид" ( 4-3-3): Куртуа, Менди, Варан, Начо, Васкес, Кросс, Каземиро, Модрич, Жуниор, Бензема, Асенсио.


Зидан одатда Рамоссиз Вараннинг ёнига ҳар доим Начони шерикликка қўяди. Бугун ҳам катта эҳтимол билан, майдон марказида ушбу жуфтликни кўришимиз мумкин. Ўнг томонда Карвахалнинг йўқлиги Васкес майдонга тушишини билдирмоқда. Майдон маркази ва ҳужум чизиғи эса деярли йўқотишларсиз. Ярим ҳимояда Каземиро, Модрич ва Кросс учлигини кўрамиз. Ҳужум чизиғида Бенземага Жуниор ва Асенсио ёрдам бериши мумкин. Тактик схемага келадиган бўлсак, Зидан мавсум аввалидан бери 4-3-3 кўринишида ўйнаб келмоқда. Ҳатто, "қаймоқранглилар" жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар атрофида ўралашиб юрганда ҳам, бу схема ўзгармаган эди.

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон, Арнолд, Филлипс, Кабак, Робертсон, Алкантара, Фабиньо, Вейналдум, Салаҳ, Жота, Мане.

"Ливерпуль"нинг ҳимоя марказидан нимани кутиш мумкин? Эҳтимол, Натаниэль Филлипс ва Озан Кабак жуфтлигини кўриш мумкин. Майдон марказида эса Алкантара, Фабиньо ва Вейналдум учлигини кўрсак керак. Ҳужум чизиғида Салаҳ, Мане ва Жотадан ташкил топган футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши мумкин. Чунки, ҳозирда "Ливерпуль"нинг энг оптимал таркиби, айнан ярим ҳимоя ва ҳужум ҳисобланади. Тактик схема 4-3-3.

 


Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз керакки, мазкур баҳс ҳақиқатдан ҳам қизиқарли кечиши тайин. Бунга етарлича сабаб топилиши мумкин. Мадрид жамоаси ҳозирда икки фронтда ўйнамоқда ва "Ливерпуль"ни эса фақатгина Чемпионлар Лигаси мусобақаси қизиқтиради. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:11, 06.04.2021. Ўқилди: 4287 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 5
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 3
5 Нефтчи Зоран Марушич 3
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
7 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
8 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.