«Forbes» журнали жаҳоннинг энг қиммат клублари рейтингини эълон қилди.
Ушбу рейтингда "Барселона" клуби энг юқори поғонани эгаллади. АҚШ нашри "кўк-анорранглилар"ни 4,76 млрд долларга баҳолади.
«Реал» эса 4,75 млрд доллар нарх билан 2-поғонани банд этган бўлса, «Бавария» кучли учликка кирди — $4,215 млрд.
Англиянинг 6 клуби топ-10га кирган бўлса, топ-20дан АПЛнинг 9та жамоаси ўрин эгаллади.
Маълумот ўрнида. "Forbes"нинг ушбу рейтингида сўнгги 16 йил давомида энг юқори поғонани «Реал» (5 марта) ёки «Манчестер Юнайтед» (11) клублари эгаллаб келишган эди.
"Forbes" версияси бўйича жаҳоннинг энг қиммат клублари (топ-20):
1. «Барселона» — 4,76 млрд доллар;
2. «Реал» — $4,75 млрд;
3. «Бавария» — $4,215 млрд;
4. «Манчестер Юнайтед» — $4,2 млрд;
5. «Ливерпуль» — $4,1 млрд;
6. «Манчестер Сити» — $4 млрд;
7. «Челси» — $3,2 млрд;
8. «Арсенал» — $2,8 млрд;
9. «ПСЖ» — $2,5 млрд;
10. «Тоттенхэм» — $2,3 млрд;
11. «Ювентус» — $1,95 млрд;
12. «Боруссия Дортмунд» — $1,9 млрд;
13. «Атлетико» — $1 млрд;
14. «Интер» — $743 млн;
15. «Эвертон» — $658 млн;
16. «Милан» — $559 млн;
17. «Рома» — $548 млн;
18. «Вест Хэм» — $508 млн;
19. «Лестер» — $455 млн;
20. «Аякс» — $413 млн.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).