Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      •   Насаф
      • 0:0
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      •   Пахтакор
      • 0:0
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерлар. Сергеев – пойга пешқадами, Элдор – «дубл» муаллифи, қолганлар эса...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Игорь асло бўшашма!

Игорь Сергеев Қозоғистон чемпионатидаги навбатдаги голини нишонлади. «Актобе» шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз ҳужумчиси бу сафар «Қайсар»га қарши кечган уй учрашуви (1:1)нинг 43-дақиқасида рақиб дарвозасини нишонга олди. Шу билан Сергеевнинг лигадаги голлари сони 7тага етди. Айни пайт Қозоғистон ПЛ тўпурарлар рўйхатида айнан ҳамюртимиз пешқадам бўлиб турибди.

Фақат дуранг... Жанубий Корея «К»-лигаси 16-туридан ўрин олган «Канвон» - «Сувон Сити» ўйинида кучлар тенг келди - 0:0. Мезбонлар ҳимоячиси Рустам Ашурматов бу сафар бошлан-ғич таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Канвон» бир тур олдин «Ульсан Хюндай» билан учрашувнинг 90+3-дақиқада гол қўйиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқарганди - 2:3. Ашурматов ўша учрашувда ҳам тўлиқ вақт ҳаракатланиб, 6-дақиқада сариқ карточка олганди.

Балли, Элдор!

«Женоа» Италия «А» серияси 36-турида «Болонья» меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Элдор Шомуродов бу учрашувда Генуя клуби вакиллари орасида энг юқори баллга муносиб кўрилди, гарчи гол урмаган бўлсада. Муҳими, у тўлиқ вақт ҳаракатланиб, тиним билмаслиги билан яққол ажралиб турди. Элдор шунингдек, иккинчи бўлим бошида сариқ карточка ҳам олди. Ҳамюртимиз кейинги тур ўйинида «Аталанта» дарвозасини 2 марта нишонга олди, ваҳоланки, у майдонга иккинчи бўлимдагина тушди. Айтиш ўринли, Шомуродов Италияда илк марта «дубл»га эришди. Натижага келсак, «Женоа» якунда 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради, барибир. Умуман олганда, охирги 5та ўйинда рақиблар дарвозасига 4 марта йўл топган 25 ёшли ҳужумчимиз «А» сериядаги голлари сонини 7тага етказиб қўйди. Унинг ҳисобида 1та самарали узатма ҳам бор. Табиийки, «Женоа» сафида айнан ҳамюртимиз энг юқори баҳо олди. WhoScored портали унинг ҳаракатини 8 баллга лойиқ кўрди. «Аталанта»дан эса фақат Руслан Малиновский (8,8 балл) ва Дуван Сапата (8,4 балл) Элдордан юқорироқ баҳо олишди. Ҳамюртимиз «Аталанта» билан ўйин якунлагач, клуб матбуот хизматига қисқача интервью бериб, майдонда мураббий кўрсатмаларини тўғри бажаришга уринганини алоҳида таъкидлади:

- Захирадан тушиб, дарҳол гол урдингиз, ўйинга яхши қўшилдингиз...

- Ҳа, майдонда мураббий кўрсатмаларини тўғри бажаришга уриндим, холос.

- «А» сериядаги дебют мавсумида ҳозирча 7та гол. Буни ўйлаганмидингиз?

- Йўқ, лекин ўзимни яхши томондан кўрсатишни ўйлаганим рост.

- Горан Пандев билан бирга ўйнаш ҳақида нима дейсиз?

- Ажойиб. Ундан кўп нарса ўрганиш мумкин, ҳозир шундай қиляпман ҳам.

- Мавсумдаги қайси голингиз хотирангизда алоҳида муҳрланди?

- «Специя» билан баҳсдагиси. Сабаби - ўша ўйинда ғалаба қозонгандик.

Бирида ғалаба, иккисида...

БАА чемпионати 26-тури ҳамюртларимиз клублари учун турлича келди. Таркибида Достон Ҳамдамов ҳаракатланаётган «Хатта» сафарда «Ал-Айн»га қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида енгилди. Ҳамюртимиз бу ўйинга 52-дақиқада захирадан қўшилди. Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробековнинг клуби - «Шабаб Ал-Аҳли» меҳмонда «Ал-Наср»дан устун келди - 3:2. Бироқ Машарипов ўйин қайдномасидан четда қолди, Ҳамробеков эса 63-дақиқада майдонга тушди. «Ал-Иттиҳод» - «Шаржа» учрашуви (1:0)да эса, меҳмонлар вакили Отабек Шукуров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Ваҳоланки, олдинроқ миллий жамоамиз ярим ҳимоячисининг «Шаржа» сафида охирги марта майдонга тушгани айтилган эди.

Якшанба куни эса Одил Ҳамробеков ва Жалолиддин Машарипов «Шабаб Ал-Аҳли» сафида БАА Лига кубоги соҳибига айланишди. Мусобақ финалида «Ал-Наср» билан ўйнаган «Шабаб» 2:1 ҳисобида устун келди. Одил ҳам, Жалолиддин ҳам бу ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланишди. «Шабаб Ал-Аҳли»нинг ўз тарихида 10-марта Лига кубоги ғолибига айланганини ҳам айтиш жоиз.

Умаров - гол ассистенти.

Беларусь чемпионати Олий лигаси 9-тури легионерларимиз жамоаларига бирдек омадли келди. Пешқадам «Шахтёр» сафарда «Неман»ни ирода эвазига енгди (2:1), бироқ Шаҳзод Убайдуллаев иштирокисиз. БАТЭ эса ўз майдонида «Рух»ни 3:2 ҳисобида доғда қолдирди. Мезбонлар вакили Шаҳбоз Умаров 59-дақиқагача майдонда ҳаракатланиб, жамоасининг 2-голида ассистент­лик ролини бажарди.

«Уфа» қолди, аммо Ўрунов яна сафдан чиқди.

«Уфа» Россия ПЛ охирги турида «Арсенал» (Тула)ни 2:1 ҳисобида енгиш эвазига элитадаги ўрнини сақлаб қолди. Бироқ бу ўйин жамоада ижара келишуви асосида ўйнаётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов учун нохуш келди. «Уфа»нинг бошланғич таркибида майдонга тушган терма жамоамиз вакили ўйиннинг биринчи қисми, аниқроғи, 20-дақиқада жароҳатланиб, ўрнини захира футболчисига бўшатиб берди. Остоннинг жароҳати даражаси тиббий текширувдан кейин аниқ бўлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:32, 18.05.2021. Ўқилди: 4425 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик