Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шавкат Мирзиёев боксчиларимизни табриклади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионат бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон эркак ва аёллар терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 18та медални қўлга кириб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионатида қатнашган бокс делегациясини ушбу ғалабалар билан табриклади.

Мард ва жасур фарзандларим, юртимиз қаҳрамонлари!

Сиз, азизлар шу йил 24-31 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, азму шижоатли ўзбек фарзандлари қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор яққол намоён этдингиз.

Сизларнинг мана шундай ёрқин ғалабангиз ва унинг омиллари ҳақида сўз юритар эканмиз, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Ана шундай юксак эътибор туфайли ёшларимиз ўртасида спортнинг бошқа турлари қатори боксга бўлган меҳр ва қизиқиш ҳам тобора ортиб бормоқда.

Ҳеч шубҳасиз, бу борада ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган ўзбек бокс мактабининг сиздек муносиб вакилларининг жаҳон майдонларида эришаётган улкан ютуқлари ҳам беқиёс роль ўйнамоқда.

Бундан беш йил олдин айнан сизларнинг юксак маҳорат ва матонатингиз билан Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари жаҳоннинг энг қудратли ва етакчи бокс жамоалари қаторига кўтарилгани барчамизга  чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Сизлар кейинги йилларда ана шу ютуқларни янада мустаҳкамлаб, 3 та Осиё биринчилиги, Осиё ўйинлари ва 2019 йили Россиянинг Екатеренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганингиз таҳсинга сазовордир.

Ўзбек боксининг шуҳратини келгусида жаҳон миқёсида кенг тараннум этиш, ушбу спорт турини ёшларимиз ўртасида янада оммалаштириш мақсадида яқинда махсус қарор қабул қилганимиз сизларга яхши маълум, албатта.

Мазкур ҳужжатда қарийб бир асрлик бой тарих ва анъаналарга эга бўлган ўзбек бокс мактабини янада ривожлантириш, унинг жаҳон спортидаги етакчилик мавқейини мустаҳкамлаш, ёшларимиз ўртасидан янги Осиё, жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланганини айтиб ўтишни истардим.

Шу ўринда мамлакатимизда хотин-қизлар спорти, хусусан, аёллар бокси ҳам изчил ривожланиб бораётганини қайд этиш лозим. Сизлар ғолибликни қўлга киритган Осиё чемпионатида Тўмарис ва Барчинойдек ботир ва довюрак момоларимизнинг муносиб давомчилари бўлган жасур қизларимиз ҳам фаол иштирок этиб, 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритганлари ҳаммамизни қувонтиради.

Бу ҳақда гапирганда, яқинда ёшлар ўртасида бўлиб ўтган дунё  биринчилигида ўзбек қизи Нигина Ўктамова миллий тарихимизда биринчи марта хотин-қизлар орасида «жаҳон чемпиони» деган юксак шарафга муяссар бўлганини фахр билан тилга оламиз.

Ишонаманки, бу ҳали бошланиши. Келгусида қизларимиз бундан ҳам юксак ғалабалари билан жаҳон бокс оламини ҳайратга солади, албатта.

Азиз ғолиб ва музаффар фарзандларим!

Сизларнинг Осиё чемпионатида эришган улкан ютуғингиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлди.  

Сизлар ушбу ғалабангиз билан халқимизга янада кўтаринки кайфият, катта ва қувонч олиб келдингиз.

Бундай муваффақиятлар замирида тажрибали мураббийлар ва федерация ходимларининг кечаю кундуз қилаётган тинимсиз меҳнати, фахрийларимизнинг йиллар давомида тўплаган буюк ва бебаҳо мероси, халқимиз ва ҳурматли ота-оналарингизнинг дуолари мужассам, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Яқинда Токио шаҳрида бошланадиган Олимпия ўйинларида ҳам сизларга мана шундай улкан зафар ва омадлар ёр бўлсин!

Жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариб, унинг шон-шуҳратини оширишда барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва янги-янги ғалабалар тилайман.

Ёрқин ва улкан ютуғингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Киритилди: 12:56, 02.06.2021. Ўқилди: 4138 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик