Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Лукаку Кейнга қарши ёхуд Лондон дербиси учун превью

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия чемпионати 5-тур доирасида «Тоттенхем» ўз майдонида ҳамшаҳри «Челси» клубини қабул қилади.

Биласизми?

«Челси» АПЛ доирасидаги охирги сафар Лондон дербисининг ҳар бирида ғалаба қозонган. Улар ўз тарихида АПЛда ҳеч қачон қаторасига олти бор Лондон дербисида ғалаба қозона олишмаган.

АПЛ доирасида «Челси»га қарши дастлабки 4 ўйинда учта гол урган Харри Кейн, охирги 8 учрашувда фақатгина битта дарвозани ишғол қилган. Шунга қарамай, Кейн Премьер-Лиганинг «Тоттенхем» майдонида ўтган 9 Лондон дербисида 12 голли вазиятларда иштирок этган (7 та гол, 5 та ассист).

Ромелу Лукаку ва Рис Жеймс ўтган ой «Арсенал» билан ўйинда ғалаба келтирган голларни киритишган эди (2:0). Премьер-Лига даврида фақатгина икки нафар «Челси» аъзоси «Арсенал» ва «шпорлар» майдонида бир мавсумнинг ўзида гол уришни уддалашган. Булар: Маркос Алонсо (2017/18) ва Хуан Мата (2012/13).

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Пол Тирни

Қанот ҳакамлари: Константин Ҳатзидакис, Нил Девис

Захира ҳаками: Крейг Поусон

ВАР: Крис Каванаг

ВАР ёрдамчиси: Шон Месси-Эллис

 

«Тоттенҳем» мавсумни мукаммал даражада бошлади - уч ўйинда учта ғалаба. Аммо, Нуно Эшпириту Санту жамоаси халқаро танаффусдан кейин жароҳатлар гирдобида қолди ва ўтган ҳафта кутилмаганда "Кристал Пелас"дан 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Бундан ташқари, пайшанба куни ўтказилган Европа Конференция Лигасида «Ренн» билан 2:2 ўйнади. Бу натижалар орқали жамоанинг натижалари ёмонлашаётгани кўриниб турибди.

Ўз навбатида «Челси» мавсумда яхши старт олди. 4 ўйинда 10 очко ва «Ливерпул» чемпионлик учун курашга қўшилди. Ўтган ҳафта "Астон Вилла" 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. Лекин, ЕЧЛда «Зенит» билан ўтказилган ўйинда минимал ғалаба (1:0) қайд этилди. Жамоа бугун ғалабали церийасини узайтиришни умид қилмоқда.

 

Тахминий таркиблар

Тоттенхем (4-3-1-2): Лорис; Эмерсон, Санчез, Ромеро, Регилон; Ҳойберг, Скипп, Ндомбеле; Алли; Кане, Сон

Челси (3-4-2-1): Менди; Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер; Жеймс, Жоржино, Канте, Алонсо; Маунт, Ҳавертс; Лукаку.

Йўқотишлар

Мезбонларда йўқотишлар кўп. Танганга дисквалификация қилинган. Санчес, Ло Челсо, Ромеро юқори спорт формасига кириб улгурмаган. Сон Хён Мин қайтган бўлсада жароҳати бор. Лукас Моура, Эрик Даер, Раян Сессенён ва Стивен Бегвейн ҳам майдонда ҳаракат қилиши аниқ эмас.

Кристиан Пулишич жароҳатини тузатишга ҳаракат қилаётган бўлса, Нголо Канте сафга қайтди, аммо оптимал формада эмас.

 

Рақамлар

«Тоттенхем»нинг АПЛдаги энг ноқулай рақибларидан бири - «Челси». «Аристократлар» бошқа барча инглиз клубларига қараганда «шпорлар» дарвозасига кўпроқ гол (103) уришган. Шунингдек, фақатгина МЮ (36) «Тоттенҳем» билан ўйинда «Челси»га (31) қараганда кўп ғалаба қозонган.

«Челси» Томас Тухел қўлостида АПЛда қуруқ ўйин ўтказиш бўйича энг яхши кўрсаткични (61 фоиз) қайд этишмоқда (14/23). Бу мусобақа тарихида бир мураббий бошқарувида исталган мутахассиснинг натижасидан яхшироқ. Бу ерда камида 10 та ўйин ўтказган мураббийлар таққосланган.

Томонлар Англия чемпионатида ўзаро 58 марта учрашишган. «Челси» 31 ғалаба қайд этган ва 7 та баҳсда мағлуб бўлган. 20 ўйинда эса дуранг натижа кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланиши кўзда тутилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:46, 19.09.2021. Ўқилди: 2885 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик