Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзаро ўйинларда устунлик «Манчестер Юнайтед» томонда! Бугунги дербида «Ливерпуль» «қизил иблислар»га мухлислик қиладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Сульшер «Ман Сити» билан қандай ўйнашни биларди, энди навбат Ральфга келди. Бугун «Манчестер дерби»си бўлиб ўтади ва ушбу ўйин ҳақида қисқача тўхталишга қарор қилдик.

«Юнайтед» Сульшер бошчилигидаги лигадаги 5 дербининг 3 тасида ғалаба қозонган

Таъкидлаганимиздек, «қизил иблислар»Сульшер бошчилигидаги дербиларсўнгги5 та ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонган ва яна бир ўйин дуранг билан якунланган. «Манчестер Сити»нинг даражасини АПЛни томоша қиладиган мухлислар яхши билишади. Аммо келинг «шаҳарликлар»нинг Премьер-лигадаги бошқа клублар билан кўрсаткичларини солиштирамиз. «Ливерпуль» Гвардиолага қарши лигадаги сўнгги 5 ўйиннинг 1 тасида ғалаба қозонган. «Челси»да 2 та ғалаба, лекин 3 та мағлубият бор. «МЮ»да эса сўнгги 6 ўйиннинг 3 мартасида ғалаба қозонган ва икки марта имкониятни бой берган. Мисол учун, ўтган йилнинг март ойида Фернандеш ва Шоу томонидан киритилган голлар эвазига «қизил иблислар» ҳамшаҳарини мағлуб этган. Ўша баҳсда «Манчестер Сити» рақиб дарвозасига нақд 15 марта зарба берган эди, аммо аниқ зарбалар бўйича тенглик — 6:6. Шу сабаб «Манчестер Юнайтед»ни ишонч билан «МС» учун ноқулай рақиб деб аташ мумкин.

«Манчестер Юнайтед» бир хил савияда ўйин кўрсатмаяпти

«Манчестер Юнайтед» кам гол уради ва кўп ўтказиб юборишди, лекин 27-турга келиб, Рангник бошчилигидаги клуб бор-йўғи 6 та мағлубиятга учраган. «Қизил иблислар»да тўртинчи ўринни сақлаб қолиш имконияти бор ва клуб бу учун бор имкониятларини ишга солмоқчи. Вазифа шунчаки ЕЧЛга чиқиш ва ўз ўрнини сақлаб қолиш. «Лидс»га қарши ўйинда икки марта, 57 ва 58 дақиқада гол ўтказиб юборишди. Шунингдек, аутсайдер «Уотфорд»га ўз майдонида гол ура олмади. Бу эса «МЮ»ни юқори ўринларга эмас, балки пастки поғоналарга яқинлаштиради. Аммо сўнгги йилларда «Манчестер Сити»га қарши дерби ўйини ўзгача бўлмоқда, чунки мухлислар, футболчилар, мураббийлар ва раҳбарият учрашувга алоҳида тайёргарлик кўради. «Манчестер Юнайтед» чемпион ва ҳозирда биринчи ўринда бораётган клубдан очко олса, ҳам мавқеини тиклаб олади ҳам ЕЧЛ томон дадил қадам ташлаган бўлади. Шунинг учун бугунги ўйин олдидан ҳамма тахмин ўзини оқламаслиги мумкин.

«Шаҳарликлар»да муаммо йўқ, «МЮ»да эса...

Кўрсаткичларни солиштирсак, биз жуда катта фарқни кўрамиз. «Манчестер Сити» «Ливерпуль»дан кам гол урди, аммо 64 та гол билан ҳамшаҳаридан анча илгарилаб кетган. «Юнайтед» эса АПЛда бор-йўғи 44 та гол уришга эришди. Шуни ҳам ёдда тутингки, клубнинг иккита таниқли португалиялик футболчиси Роналду ва Фернандеш 18 та гол урган. Қолаверса, барча мусобақалардаги сўнгги 12 ўйиннинг 2 тасида Рангник жамоаси иккитадан кўпроқ гол урган. Шунингдек, 26-турда «Лидс» дарвозасига 4 гол урганини ҳам айтиб ўтиш керак. «Манчестер Сити» эса «Норвич» ва «Спортинг» каби жамоалар дарвозасига 4-5 талаб жавобсиз гол урмоқда. Демак ушбу статистикадан билишимиз мумкинки, «шаҳарликлар» ҳужумида ҳам ҳимоя чизиғида ҳам унчалик муаммо йўқ.

Гвардиола қандай ўйнашини барча рақиблар яхши билади. «Шаҳарликлар»нинг ҳар бир ўйиндаги статистикаси қуйидагича: рақиб дарвозаси томон кўп зарба йўллайди — 18, тўпга эгалик қилиш — 67,9%, аниқ паслар - 89,8%. «Шаҳарликлар» рақибни ўз жарима майдончасига қамаб қўйишни яхши уддалайди, ўз дарвозаси олдида рақибга деярли имкон бермайди. Эдерсон дарвозаси бир ўйинда ўртача 6-7 марта нишонга олинади. Таққослаш учун, рақиб футболчилари Де Хеа дарвозаси томон ҳар бир учрашувда ўртача  13-14 марта зарба беради.

Ҳамшаҳарлар вазиятларни амалга оширишда тенг кўрсаткичга эга

Қуйидаги статистика кўп нарсага аниқлик киритиб беради. «Ливерпуль» дарвоза томон йўллаган ҳар 3 та зарбадан 1 таси аниқ манзилга етиб борган — 0,37.  «Вест Хэм» эса кутилмаганда жадвалда иккинчи ўринни эгаллади — 0,36. «Манчестер Сити»да бу кўрсаткич 0,33, «МЮ» эса бу борада «шаҳарликлар»дан бироз ортда қолмоқда  – 0,31. «Қизил иблислар»нинг бу рейтингда юқори ўринларни эгаллашининг асосий сабаби Фернандеш, Фред, Рэшфорд ва Роналдунинг ўйини. Улар ҳар бир учрашув давомида дарвоза томон жуда кўп зарба беришади. «Манчестер Сити»да ҳам зарбалар кўп -  40 та, лекин уларнинг аниқ манзилига етиб бориши бўйича Гвардиола ва Рангник жамоалари жадвалда ёнма-ён жойлашган. Бу «Манчестер Сити»нинг асосий  муаммоси ва буни Гвардиола ҳам тан олди. Улар кўп йиллардан бери жамоага сифатли марказий ҳужумчи олиб келишни мўлжалламоқда, аммо бу иш анчадан бери амалга оширилмай келмоқда. 

Харри Кейн ўзининг дубли билан «Манчестер Сити»дан очко олиб, чемпионлик интригасини қайтарди. Гвардиола ўзининг ажойиб жамоаси, ҳатто захирасида ҳам топ даражадаги футболчилар борлигини билан мақтана олади. Аммо уларни АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар деб бўлмайди.

Бугун «Манчестер Сити» ё ўз кучини тўлиқ кўрсатиб, ҳақли равишда ғалаба қозонади ёки сўнги 6 дербининг 5 тасида очко йўқотган клуб сифатида тарихда қолади. Бу ҳолатда «Ливерпуль»да ё Гвардиола жамоасига етиб олиш, ёки орадаги фарқни бир очкога қисқартириш имконияти пайдо бўлади. Март ойи охири ва апрель бошида Клопп Манчестернинг икки клубига қарши иккита ўйин ўтказади. Айнан шу баҳслар чемпионлик тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 18:49, 06.03.2022. Ўқилди: 2417 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик