Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европада энг кўп маош тўлайдиган клублар ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Премьер-лига ва бошқа кучли бешликдаги Европа чемпионатлари ўртасида ҳақиқий молиявий жарлик очилди. Европанинг энг кўп маош сарфлайдиган клублар рейтингини кўриб чиқамиз.

Инглиз клублари жорий ёзда янги харажат рекордини ўрнатди, клублар трансферлар учун тахминан 1,9 миллиард фунт стерлинг сарфлашди, бу Испания Ла Лигаси, Италия А Серияси ва Германия Бундеслигасини қўшиб ҳисоблаганданда кўпроқ.

Шу билан бирга, Европанинг барча “катта бешлик” лигалари, жумладан, Франциянинг чемпионатини ҳам ўз ичига олган ялпи харажатлар 52 фоизга ошиб, 3,88 миллиард фунт стерлингни ташкил қилди.

Planet Football компаниясининг FBref маълумотларига асосланган тадқиқоти шуни кўрсатадики, энг кўп маош тўлайдиган 50 та клубдан 18 таси Премьер-лига жамоаларидир.

Шу билан бирга, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар ҳаракат қиладиган парижликлар рейтингда етакчилик қилмоқда, парижликлар йилига маош учун 351,3 миллион фунт сарфлашади.

Франция чемпионларидан кейин икки испан гранди – “Барселона” (300,1 миллион фунт) ва “Реал” (241,3 миллион фунт) клублари етакчилик қилмоқда. Сўнгги мавсумларда Германия чемпиони "Бавария" тўртинчи ўринда, немислар маош учун йилига 241,3 миллион фунт стерлинг сарфлашади.

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лигадаги барча жамоаларни ортда қолдириб, рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. “Қизил иблислар” маош учун 223 миллион фунт сарфлашади.

“Челси” (164,4 миллион фунт), “Манчестер Сити” (163,1 миллион фунт) ва “Ливерпуль” (141,8 миллион фунт) ҳам энг кўп маош тўлайдиган жамоалар ўнталигига кирган.

Энг кўп маош тўлайдиган 15 клуб рўйхати:

1. «ПСЖ» – 351,3 млн фунт стерлинг;

2. «Барселона» – 300,1 млн фунт стерлинг;

3. «Реал Мадрид» – 241,3 млн фунт стерлинг;

4. «Бавария» Мюнхен – 230,2 млн фунт стерлинг;

5. «Манчестер Юнайтед» – 223 млн фунт стерлинг;

6. «Челси» – 164,4 млн фунт стерлинг;

7. «Манчестер Сити» – 163,1 млн фунт стерлинг;

8. «Атлетико» Мадрид – 148,4 млн фунт стерлинг;

9. «Ливерпуль» – 141,8 млн фунт стерлинг;

10. «Ювентус» – 136,7 млн фунт стерлинг;

11. «Интер» – 108,6 млн фунт стерлинг;

12. «Тоттенхэм» – 101,3 млн фунт стерлинг;

13. «Вильярреал» – 85,6 млн фунт стерлинг;

14. «Арсенал» – 85,5 млн фунт стерлинг;

15. «Боруссия» Дортмунд – 81,4 млн фунт стерлинг;

Киритилди: 16:10, 05.09.2022. Ўқилди: 7414 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.