Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд сериали. Эрлинг 2 йилдан сўнг Испания гарндлари сафига қўшилиши мумкинми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Чоршанба куни Эрлинг Холанд яна иккита гол урди бу сафар «Копенгаген» Чемпионлар лигасида таслим этилди.

Куни кеча El Chiringuito инсайдерни шов-шув кўтарди: "Реал"нинг собиқ футболчиси ва "Малага"нинг собиқ президенти, шунингдек, "Реал"нинг собиқ президенти Лоренцо Санснинг ўғли Фернандо Санс “Манчестер Сити” ҳужумчиси 2024 йилда Мадрид клубига ўтишини айтди. "Менда Холанднинг шартномасида икки йиллик шартномадан кейин кетиш варианти борлиги ҳақида маълумотга эгаман, "Реал Мадрид" футболчини арзонлаштирилган нархда сотиб олиши мумкин", - дейди Фернандо Санс.

Каталония радиосининг таниқли мухбири Ориоль Доменекнинг қўшимча қилишича, бундай имконият нафақат "Реал Мадрид"да бор: футболчи «Барселона»га ҳам бориши мумкин, бу банд "Англиядан ташқаридаги баъзи клубларга" тегишли.

Холанднинг «Сити» билан шу ёзда тузилган шартномаси 2027 йилгача амал қилади (Эрлинг ҳафтасига 350 минг фунт ва бонуслар олади) ва клуб қўшимча келишувлар мавжудлигини инкор этади: улар SKY Sports'га маълумотлар нотўғри эканлигини ва ҳеч қандай қўшимча бандлар йўқлигини айтишган. 

Пеп ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: «Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақида ҳеч қандай банд йўқ, бу нотўғри. Менимча, у "Ман Сити"да жуда бахтли.

Бироқ, The Athletic хабарига кўра, ҳужумчининг шартномасида ҳамон бошқа гранд клубга 2 йилдан кейин кетиш банди бор. Лекин ўша жамоалар номи маълум эмас.

Испания оммавий ахборот воситалари Холанднинг июль ойида, "Сити"га кўчиб ўтгандан сўнг 2 йиллик муддатдан кейин жамоани тарк этиши мумкинлиги  ҳақида ёзишган.

Маrса бирданига иккита трансфер вариантини эслатиб ўтди: 2024 йилда 200 миллион евро ва 2025 йилда 175 миллион евро. Англияда товон пулининг аниқ миқдорини белгилаш тақиқлангани боис, уларнинг фаоллашуви Холанднинг «шаҳарликлар» таркибида маълум совринларга эришиши билан боғлиқ.

Нашрнинг ёзишича, “Реал Мадрид” раҳбарияти Эрлингнинг инглиз клуби билан шартномасининг бундай тафсилотларини билган ва футболчининг вакиллари бундай товон пулини талаб қилгани учун мадридликлар келишувни якунламаган.

Қолаверса, ўшанда Килиан Мбаппе билан оғзаки трансфер келишуви бўлган: ўшанда франциялик футболчи ҳали «ПСЖ» билан янги шартнома имзоламаган эди. У "Реал Мадрид" учун устувор мақсад эди, шунинг учун Холанд билан музокаралар тўхтатилди. Якунда клуб иккаласидан ҳам "қуруқ" қолгани маълум бўлди.

Бироқ, Эрлинг ҳали ҳам "Реал Мадрид"нинг келажак режаларида. АС хабарига кўра, клуб яқин орада Карим Бенземани 2024 йилгача жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда ва шартнома якунида айнан Холанд унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Таклиф этилаётган кетиш банди Эрлингнинг Мадрид клубига эҳтимолий трансферини осонлаштириши мумкин.

Холанд «Сити»да узоқ вақт қолмайди, деб ўйлашга асос борми?

Бу ҳақда Эрлингнинг отаси Альф-Инге Холанд “Холанд: Катта қарор” ҳужжатли фильмида гапириб берди: “Менимча, Эрлинг барча чемпионатларда ўзини синаб кўрмоқчи. Ҳар бир лигада у кўпи билан уч-тўрт йил ўтказади. Германияда икки ярим йил, Англияда икки ярим йил, кейин эса Испания, Италия, Франция бўлиши мумкин, тўғрими? Бу шундай бўладими ёки йўқми билмаймиз, лекин менимча, у барча йирик лигаларда ўзини синаб кўрмоқчи."

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:33, 07.10.2022. Ўқилди: 3621 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик