Сенегал-Кот-д'Ивуар баҳси охирига етмади
Сенегал ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўртасидаги баҳс оммавий тартибсизликлар туфайли охиригача ўйналмади.
Ҳисоб 0:2га етганидан, ҳар иккала голни Дидье Дрогба урди (52 ва 71-пен.), мухлислар ўз жамоаларига норозилик сифатида байроқларни ёқа бошлашди, майдонга пиротехника воситаларини улоқтиришди ва майдонга югуриб тушишди. Ҳакам эса жамоаларни кийиниш хонасига олиб кириб кетишга мажбур бўлди. Маҳаллий полиция Кот-д'Ивуардан келган мухлисларни эвакуация қилди.
Бу баҳс Африка миллатлар кубоги учун сўнгги плей-офф ўйини бўлиб, 8 сентябрь куни бўлиб ўтган дастлабки учрашувда Кот-д'Ивуар ўз майдонида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйинида эса Сенегалга техник мағлубият ёзилса керак.
Африка миллатлар кубоги 2013 йилнинг 19 январь - 10 февраль кунлари ЖАРда ўтказилади.
Манба: www.livetv.ru
Киритилди: 08:30, 14.10.2012. Ўқилди: 5547 марта. Фикрлар: 11 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).