Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперкомпьютер сўнгги тур натижалари асосида АПЛнинг якуний жадвалини башорат қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сунъий онгга асосланган компьютер якуний АПЛ жадвалини тахмин қилди. Афсуски, у чиқарган хулосаларни ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" учун нормал дея баҳолаш қийин. Мавсумни омадсиз бошлаганидан кейин, Эрик тен Хаг танқидларга сабаб бўлаётган эди. Аммо сўнгги учта турда "қизил иблислар" ғалаба қозонган ҳолда, ўз дарвозасидан бирорта гол ўтказиб юбормади. "Эвертон" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин, "МЮ" олтинчи ўринга кўтарилиб олди. Айни дамда манкунианликларни кучли тўртликдан атиги 4 очко ажратиб турибди.

Суперкомпьютер ҳисоб-китобларига эътибор берадиган бўлсак, Эрик тен Хаг жамоасини яхши мавсум кутмаяпти. Хусусан, "МЮ" мавсумни "Челси"дан пастроқда, саккизинчи ўринда якунлайди.
Кай Хаверц сўнгги дақиқалардаги голи билан "Арсенал"га уч очко тақдим этганди. Бу орқали тўпчилар энг яқин таъқибчилари бўлган "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"дан ўзиб кетди. Натижада 30 очко билан Лондон клуби етакчи мақомида турибди. Суперкомпьютер қилган тахмин асосида айтадиган бўлсак, бу нарса етарли бўлмайди. "Арсенал" бу мавсум ҳам "шаҳарликлар"га имкониятни бой бериб, мавсумни иккинчи ўринда якунлайди. Кучли тўртлик "Ньюкасл" ҳамда "Ливерпуль" билан тўлдирилади. Бешинчи ўринга "Астон Вилла" жойлашади.

"Тоттенхэм" бу мавсумни фантастик даражада бошлаган эди. Аммо кетма-кет учта мағлубиятдан кейин, суперкомпьютер "шпорлар"ни ЕЧЛга чиқа олади деб ўйламаяпти. Бу жамоа учун максимум ўрин бу, мавсум сўнггида 6 поғона бўлади. Тахминий жадвал охирига қарайдиган бўлсак, "Эвертон" доимий иши бўлган, АПЛда қолишнинг уддасидан чиқишига гувоҳ бўламиз. Гарчанд мерсисайдликлардан 10 очко олиб ташланган бўлса ҳам, бу клуб мавсум охирида элитада жон сақлаб қола олади.

"Лутон Таун"нинг шанба кунги ғалабаси якунда ҳеч нимани ҳал қилмайди. Роб Эдвардс бошчилигидаги клуб "Кристал Пэлас"ни ўз майдонида мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритганди. Аммо улар барибир Чемпионшипга тушиб кетади. Шунингдек, янги кўтарилган икки жамоа, "Бёрнли" ва "Шеффилд" ҳам дарров қуйи лигага қайтиши айтилган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:27, 28.11.2023. Ўқилди: 4035 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик