Де Хеа ижара асосида «Атлетико»га қайтарилиши мумкин
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид де Хеа яна «Атлетико» сафига қайтиши мумкин, деб ёзмоқда испан матбуоти.
Футболчининг ўзи Испания чемпионатидаги фаолиятини қайта тиклашни жуда ҳам хоҳламоқда. Агар воқеалар ривожи шу тахлит давом этадиган бўлса, футболчи ижара асосида «Атлетико»га қайтиши мумкин.
«Атлетико» раҳбарлари ва мураббийлар штаби жамоанинг амалдаги посбони Тибо Куртуанинг «Челси»га сотилишига қараб де Хеа ижараси билан шуғулланмоқчи.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, Каталониянинг «Барселона» клуби жамоа дарвозабони Виктор Вальдеснинг шартномани узайтирмаслиги борасидаги қароридан кейин Давид де Хеани сотиб олиш ҳаракатига тушиб қолишганди.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 12:27, 08.02.2013. Ўқилди: 3890 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар