Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлик серияси ёхуд «олтин давр»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қизиқарли мавзу: Европанинг кучли 5та лигасида кетма-кет чемпионликка эришиш бўйича қайси клублар олдинда?

Ҳамкасбларимиз жорий мавсум якунида қайд этилиши эҳтимоли катта бўлиб турган 2та воқелик туфайли бу борадаги статистикани кўриб чиқишди. Қизиқ, гап қайси ҳодисотлар ҳақида кетмоқда?

1). «Манчестер Сити» АПЛда қаторасига 4-чемпионликни расмийлаштириб, бу борада мутлақ рекорд ўрнатиши мумкин.

2). «Бавария»нинг 11та мавсумга чўзилган чемпионлик серияси узилиши мумкин.

Франция (Лига 1) «Лион» - кетма-кет  7 карра чемпион

Францияда «ПСЖ» гегемонияси бошланишидан олдин мамлакат футболи ҳавосини «болалар» («Лион»нинг лақаби) белгилашган. Аниқроқ айтсак, улар 2001/2022-2007/2008 йиллар мавсумлари оралиғида Франция бош лигасининг мутлақ байроқдори саналишган. Ўша давр «Лион» таркибида кўплаб ёрқин ижрочилар жамланишганди: Жуниньо Пернамбукано, Сидней Гову, Эрик Абидаль, Карим Бензема, Майкл Эссьен, Флоран Малуда, Махамаду Диарра, Фред, Крис, Патрик Мюллер. «ПСЖ»нинг чемпионлик серияси бўйича рекорди эса 4 мавсумга тенг бўлиб, бунга 2016/2017 йиллар биринчилигида Килиан Мбаппе ва Радамель Фалькаоси бор «Монако» чек қўйган эди. Мавсум-2020/2021 якунида эса Париж грандининг 3та чемпионликдан иборат юришини «Лилль» узиб қўйди. «ПСЖ» ҳозир ҳам кетма-кет 3-«олтин марра»га яқин, яна Франциянинг энг совриндор клуби бўлишга ҳам.

Италия («А» серия) «Ювентус» - кетма-кет 9 карра чемпион

Турин супержамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин боблардан бирини янгигина «Ювентус Стэдиум» стадионида ёза бошлади. Аниқроқ айтсак, «кекса синьора» 2011-2020 йиллар оралиғида Италия футбол тахтига ҳеч кимни яқинлаштирмади - мутлақ ҳукмронлик. Бу орада Ломбардия дружинасининг асосий рақиблари инқироздан чиқиш йўлларини қидиришдан нарига ўтолмади. Алоҳида айтиш жоиз, «Юве» ушбу юришини «А» серия-2011/2012ни мағлубиятсиз якунлаш асносида бошлаганди.

Испания (Ла Лига) «Реал» - кетма-кет 5  карра чемпион (2 марта)

Испанияда чемпионча юриш бобида «Реал»га етадигани йўқ. Қолаверса, «Қироллик клуби» чемпионат тарихидаги энг узун серияни 2 марта қайд этган - 1960/1961-1964/1965 ва 1985/1986-1989/1990 йиллар мавсумларида кетма-кет 5 мартадан «олтин марра». Бундай муваффақиятнинг биринчиси афсонавий Альфредо ди Стефано ва Ференц Пушкаш даврига тўғри келади. Айт­ганча, Пушкаш ўша вақт Испания чемпио­натининг энг яхши тўпурарига аталган «Пичичи» совринини 3 марта қўлга киритган. Иккинчи серия эса испаниялик спорт журналисти Хулио Сезар Иглесиас томонидан берилган «Ла Кинта дель Буитре» таърифи билан ҳам машҳур. Бунисига «Реал» ёшлар жамоасидан чиққан Эмилио Бутрагеньо, Мануэль Санчис, Мартин Васкес, Мичель ва Мигель Пардес катта ҳисса қўшишганди. «Барселона»да эса чемпионлик юриши 4 мавсумга тенг (1990/1991 - 1994/1995). «Барса» бунга қадар анча вақт «Лос Бланкос»га тенг келолмаган, 1988 йили таркибга буюк Йохан Кройффнинг қўшилиши билан вазият ўзгарган ва Каталония жамоаси орадан кўп ўтмай, кетма-кет 4 мавсум чемпионликни тантана қилган.

Англия (Биринчи  дивизион/АПЛ)  5та жамоа - 3 карра  чемпион

Эски даврни олсак, Англия Биринчи дивизионида кетма-кет 3 марта ғалаба нашидасини суриш бундан чамаси 100 йил олдин «Хаддерсфилд»га насиб этган (1923/1924, 1924/1925 ва 19­25/1926). Тақдир тақозосига қарангки, Уэст-Йоркшир графлиги жамоаси шу-шу бошқа чемпион бўлмади. Кейинчалик «Хаддерсфилд»нинг муваффақиятли серияси икки гигант томонидан такрорланди: аввалига «Арсенал» (1932/1933, 1933/1934 ва 1934/1935), ке­йинроқ Боб Пейсли шакллантирган афсонавий «Ливерпуль» (1981/1982, 1982/1983 ва 1983/1984) Биринчи дивизионда қаторасига 3 мартадан «олтин»га бурганди.

Янги давр, яъни АПЛ йўлга қўйилганидан буён эса бундай серия яна 3 марта кузатилди. Жумладан, «МЮ» буюк сэр Алекс Фергюсон бошқарувида 2 бора (1998/1999-2000/2001 ва 2006/2007-2008/2009) қойилмақом «хет-трик»ка эришди. Ўтган мавсум якунида эса Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»си ҳам тарихий натижани такрорлади (2020/2021-2022/2023). Шу жойда «Манчестер Сити»нинг собиқ вакили Недум Онуоха сўзларидан иқтибос: «Мураббий мавсум бошиданоқ бирор клуб АПЛда қаторасига 4 марта чемпион бўлмаганини алоҳида таъкидлади. «Требл» масаласида ҳам худди шундай эди - кўпчилигимиз бунақасини ҳаётимизда бир марта кўрдик. Чиндан ҳам, ҳозирча АПЛда қаторасига 4та «олтин» олиш бирор клубга насиб этган эмас. «МЮ» ва «Арсенал» каби жамоалар гегемониясини назарга олсак, сериянинг 4 мавсумга чўзилиши Англия футболида катта воқеа ҳисобланади. Ўйлайманки, Пеп бу борада биринчи бўлишни хоҳлайди. Футболчилар ҳам, албатта»

Германия (Бундеслига) «Бавария» кетма-кет 11 карра чемпион

Эсланг, Мюнхен суперклуби ўтган мавсум финишида «Кумуш лаган»ни Дортмунд «Боруссия»си чангалидан шундоқ тортиб олди. Шу тариқа «Бавария» чемпионлик серияси бўйича 1979-1988 йиллар «Динамо» (Берлин) томонидан ўртанилган рекорд (кетма-кет 10 марта)ни янгилади. Энди эса Хаби Алонсо бошқарувидаги «Ба­йер»нинг қайсар йигитлари «Голливуд ФК» гегемониясига чек қўймоқчи. Тўғри, олдинда ҳали 10та тур бор, лекин «Байер» дарҳақиқат, «Неверкузен» лақабини ниҳоят, «Чемпионкузен»га алмаштириш йўлида катта имкониятга эга.

Юрген Клоппнинг чемпионлик серияларига таъсири ҳақида ҳам алоҳида тўхталиш керак. Зеро, унинг «Боруссия»си бўлмаганида, «Бавария»да Бундеслигадаги кетма-кет зафарли мавсумлар сони 13тани ташкил этарди. Англияда эса Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» халақит бермаганида, «Манчестер Сити» қаторасига 6 марта олтин медаль ютарди. Боз устига, «шаҳарликлар» ҳар сафар энг яқин таъқибчини камида 10 очко даражасида ортда қолдиришарди.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:55, 09.03.2024. Ўқилди: 2997 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик