Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба.

  • Ўзбекистон кубоги
      • 13.05.2025 19:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Динамо
      • 13.05.2025 19:00
      • Сурхон
      • 1:3
      • Лочин
      • 13.05.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 6:3
      • Насаф
      • 13.05.2025 19:00
      • ОКМК
      • 12:1
      • Навоий ФА
      • 14.05.2025 17:00
      • Машъал
      • 2:1
      • Олимпик
      • 14.05.2025 17:00
      • Шўртан
      • 6:0
      • Иштихон
      • 14.05.2025 19:15
      • Навбаҳор
      • 3:1
      • ФарДУ
      • 14.05.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 4:0
      • Оқ-тепа
      • 13.05.2025 22:00
      • Вальядолид
      • 0:1
      • Жирона
      • 13.05.2025 23:00
      • Реал Сосьедад
      • 0:1
      • Сельта
      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • -:-
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 35 82
2 Реал Мадрид 35 75
3 Атлетико 35 70
4 Атлетик Бильбао 35 64
5 Вильярреал 35 61
6 Бетис 35 58
7 Сельта 36 52
8 Райо Вальекано 35 47
9 Мальорка 35 47
10 Валенсия 35 45
11 Осасуна 35 45
12 Реал Сосьедад 36 43
13 Севилья 36 41
14 Жирона 36 41
15 Хетафе 35 39
16 Эспаньол 35 39
17 Алавес 35 35
18 Леганес 35 34
19 Лас-Пальмас 36 32
20 Вальядолид 36 16

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Вальядолид 0-1 Жирона
36-тур Реал Сосьедад 0-1 Сельта
36-тур Севилья 1-0 Лас-Пальмас

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Алавес - Валенсия
14/05 22:00 Вильярреал - Леганес
15/05 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
15/05 22:00 Райо Вальекано - Бетис
15/05 22:00 Осасуна - Атлетико
16/05 00:30 Хетафе - Атлетик Бильбао
16/05 00:30 Эспаньол - Барселона

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Аугсбург".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      15:10 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Магдебург".
      21:20 "Голевая неделя. РФ".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Валенсия". Прямая трансляция.
      00:00 Новости футбола.
      00:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Фенербахче".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:35 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      11:00 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      13:00 "География спорта". Карелия.
      13:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
      15:40 "Непобедимый".
      16:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:55 LIVE Баскетбол. Фонбет Чемпионат России - Суперлига. Мужчины. Финал. ЦСКА-2 - "Темп-СУМЗ" (Ревда). Прямая трансляция.
      21:00 "Лучшие из лучших".
      21:30 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 2 на автодроме "ATRON International Circuit".
      22:25 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:30 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Женщины. Скиатлон. 20 км.
      01:35 "География спорта". Карелия.
      02:05 "Непобедимый".
      02:35 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
      04:45 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Норвегия - Германия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "География спорта". Сергиев Посад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Канада - Франция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 Матч! Парад.
      18:00 Новости.
      18:05 Торжественная церемония награждения премией Паралимпийского комитета России "Возвращение в жизнь" в Брянске.
      19:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:45 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:45 LIVE Футбол. Кубок Италии. Финал. "Милан" - "Болонья". Прямая трансляция.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. UFC 288 в Ньюарке, США. Белал Мухаммад против Гилберта Бёрнса.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Блочный лук. Личное первенство.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 2 в Мехико, Мексика. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 4. Альберобелло - Лечче.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      13:30 Велошоссе. Кубок Франции. Tro Bro Leon.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      15:10 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 4. Альберобелло - Лечче.
      16:30 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Эйса Верметт.
      21:25 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      23:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 1. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Тожиев: «Бугунги ишни эртага қўймаймиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома якунига кўра ЎзПФЛнинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган Фарҳод Тожиев “Локомотив” клуби расмий сайти орқали мухлисларнинг саволларига онлайн тарзда жавоб берди. Савол-жавоблар билан танишинг.

Aсрорбек Ҳамроев: — Жанубий Корея билан ўйинда фақат ғалаба учун ўйнашимиз керакми ёки ҳимоядан ўйнаб кучни йўқотмасдан дурангга эришиб ҳам уйда Қатарни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига чиқиш варианти яхшироқми?
Иккинчи саволим: агар сиз Корея билан ўйинда майдонга тушсангиз ва жуда қулай вазиятга чиқиб гол урсангиз, айнан шу голингиз бизни Жаҳон Чемпионатига олиб чиқса бу сизнинг ҳаётингиздаги асосий ютуқ бўладими ёки келажакда бундан ҳам юқори ютуқларга эриша оламан деб ўйлайсизми?
Фарҳод Тожиев: — Биз Жанубий Кореяга борганимизда Ўзбекистон ҳалқи номидан борамиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугунги ишни эртага қолдирмайди. Насиб бўлса, ўша меҳмондаги ўйиндаёқ Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиламиз.
Иккинчи саволингизга жавобим шуки, агар Худо хоҳласа, Жаҳон чемпионатига чиқсак, бу менинг, юртдошларимизнинг, жамоадошларимнинг энг катта орзуси амалга ошган бўлади.

Миразим Жамолов: — Ўзингизни жахон футболидаги қайси футболчига ўхшатасиз ёки қайси футболчининг ўйинларидан завқ оласиз?
Фарҳод Тожиев: — Менга ёшлигимда Франция терма жамоасининг Тьерри Анрининг ўйинлари жудаям ёқар эди. Унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қиламан. Уни сардорлик, тўпни сезиш қобилиятларини жудаям ҳурмат қиламан.

Ҳусниддин Турсунзода: — Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқса ва сиз ўзингизни кўрсатиб, кучли клублардан таклиф олсангиз қайси давлат клубларига ўтган бўлар эдингиз?
Фарҳод Тожиев: — Агар шундай таклиф бўлса, дарҳол Испания клубларидан тушган таклифга розилик билдирар эдим. Негаки айни дамда жаҳон футболида испанияликлар катта муваффаққиятларга эришмоқдалар. Ла лигада ҳам кучли футболчилар йиғилишган.

Комил Бўронов: — Маълумки, бирмунча танаффусдан сўнг Сиз Ўзбекистон терма жамоаси таркибида яна майдонга тушдингиз ва шундан сўнг ўйинда кескин бурилиш ясалишига ўз ҳиссангизни қўшдингиз, натижада терма жамоамиз ғалаба қозонди. Ўйинингиз ҳам мухлисларга маъқул тушди ва Сизда гол уруш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Биз ишонамизки, Сиз терма жамоа мураббийларининг ишончини қозона оласиз ва кейинги ўйинларда ҳам мунтазам равишда майдонга тушиб, голлар уришни бошлайсиз. Биз мухлислар, Сизнинг 2009 йил баҳордаги Қатарга қарши ажойиб ўйинингизни ва хет-трикни ҳали ҳам эслаймиз, иложи борича шу хет-трикни Қатар билан июнда бўладиган биз учун жуда ҳам муҳим ўйинда ҳам такрорлашингизни ҳоҳлаймиз. Энди саволга ўтамиз, у бир оз ҳазил тариқасида. Худо хоҳласа, терма жамоамиз албатта Жаҳон чемпионати финал қисмига йўлланмани қўлга киритади. Мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи ўйинида иштирок этсангиз ва тарихдаги биринчи голини киритсангиз,Сиз бу голни қандай тарзда нишонлайсиз ва кимга (кимларга) бағишлайсиз?
Фарҳод Тожиев: — Самимий тилакларингиз учун рахмат. Жудаям хурсанд бўлдим. Агар Жанубий Корея, Қатар ёки бошқа терма жамоаларга миллий терма жамоамиз сафида гол урсам уни биринчи навбатда ойижоним ва қизимга атаган бўлар эдим.

Justin Henry: — Европа клубларидан қайси бирига мухлислик қиласиз? Қайси футболчининг ўйинлари сизга ёқади? Агар футболчи бўлмаганингизда қайси касб эгаси бўлар эдингиз?
Фарҳод Тожиев: — «Барселона» футбол клубига ишқибозлик қиламан. Футболчилардан Мессининг ўйинларини ҳозир завқ билан томоша қиламан. Ўзимда Мессичалик техника бўлмаса хам (кулади), унга ҳавас қиламан. Агар футболчи бўлмаганимда албатта бизнес соҳасида фаолият юритган бўлар эдим.

Саидов Азим: — Болалик пайтингиздаги ёрқин хотиралар қолган бўлса керак. Энг эсда қоларли ҳолатлардан бирии гарипиб беринг.
Фарҳод Тожиев: — Албатта бундай ҳолатлар кўп бўлган. Ёшлигимда «ТАПОИЧ» клубида ўйнаганман. Уйимга яқин жойда жойлашган эдим. Шу ўйин бўлган пайтда 4 та акам ва дадам келган эдилар. Ўйин пайтида Зайниддин акам менга бақириб — “Гол урсанг — жинси шим обераман”, деган эди. Шу ҳолат эсимда қолган. 9 ёш эдим. Гол урганман ва жинсини олганман (кулади).

Luis Suarez: — Сиз ижтимоий тармоқ сайтларидан фойдаланасизми? Одноклассники, Твиттер, Фейсбук сахифаларингиз борми? Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишига қанчалик ишонасиз ва муҳим ўйин олдидан фикрларингизни билмоқчи эдим.
Фарҳод Тожиев: — Биринчи Одноклассники.ру ва mail.ru сайтларига кириб турардим. Яқинларим, синфдошларим ва дўстларим билан хабарлашиб туриш мақсадида. Айни дамда ҳеч бир ижтимоий тармоқ сайтларида профайлларга эга эмасман.
Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиқишини 85 фоизга тенг деб баҳолайман. Биз халқимиз олдидаги вазифамизни чуқур англаб турибмиз. Биз Жаҳон чемпионатига Худо хоҳласа борамиз! Жанубий Корея билан ўйиндан олдин барчамизда кучли ҳаяжон бор. Чунки биз ҳали бунчалик мундиалга яқин келмаганмиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳамма буни ҳис қилиб турибди. Биз совуққонлик билан ўйинга чиқиб керакли натижани қўлга киритишимиз лозим.

D: — ҳозирги ютуқларингиз нимани ҳисобига деб ўйлайсиз?
Фарҳод Тожиев: — Мени футболга кириб келишимга акам сабабчи. Ҳар доим акам ёнимда ўзларининг керакли маслаҳатлари билан қўллаб-қувватлаб турибдилар. Менинг барча ютуқларим Зайниддин Тожиев ёрдами билан.

Аҳрорбек Ғоппоров: — Яхши спортчи (футболчи) бўлиш учун оилавий муҳит биринчи ўриндами ёки инсонда фақат иқтидор бўлиши керакми?
Фарҳод Тожиев: — Аввало инсонда хоҳиш бўлиш керак. Мана мен ўзимдан келиб чиқиб гапираман. Уйимдагиларим менга “акаларинг футболчи бўлишгани етади, сен футболчи бўлмайсан, ўқигин” деб гапиришар эди. Лекин мен дарсдан қочиб футболга бориб юрар эдим. Мана ҳозиргачаям футболчи бўганимда улар ишонишмайди.

Каттабек Ачилов: — Терма жамоамиздаги энг катта муаммолардан бири бу ҳужум чизиғи. Бақоев, Бикмаев, Гейнрих каби ҳужумчиларимиз терма жамоамиз ўйинини кучайтириб бера олмаяптилар. Сизнинг майдонга тушишингиз миллий чемпионатимиз футболчиларига бўлган катта ишонч бўлди ва бу ўзини оқлади. Шундай экан, айтингчи, миллий чемпионатимизда легионерларимиздан кучлироқ савияда ўйнайдиган футболчилар борми ёки Бикмаев, Бақоев каби футболчиларни нг яхши ҳужумчилар деб биласизми? Агар сиз мураббий бўлганингизда Жанубий Корея ва Қатарга қарши ўйинларда қайси ҳужумчилардан фойдаланар эдингиз?
Фарҳод Тожиев: — Бақоев, Бикмаев, Гейнрих жудаям кучли футболчилар. Катта тажрибага эга. Ушбу футболчиларга имконият бериляпти, лекин улар бундан унумли фойдалана олишмаяпти. Улар кези келганда терма жамоамиз сафида керакли ва муҳим голларни киритишган. Биргина Бақоевнинг голи бизга Эрондек кучли футбол мамлакатидан 3 очкони келтирди. Ўзбекистон миллий чемпионатимизда ҳам кучли ҳужумчилар бор, масалан Игорь Сергеев, Тимурҳўжа Абдуҳолиқов, Александр Шадрин, Иван Нагаев каби футболчилар ҳам ўйлашимча терма жамоамизга ҳали кўп фойда келтиришади. Улар ўзларини кўрсата олишларига ишонаман.

farh851: — Фарҳод, ўйинингизда анча пасайиш сезилган эди, энди эса анча яхши формадасиз. Бунга сабаб клубдаги муҳит таъсирими ёки мураббийларни?
Фарҳод Тожиев: — Икки йил давомида тур хил даражадаги жароҳатларимни даволадим. Инсонда ирода бор экан у ривожланаверади.

Мухиддин Раҳимов: — Фарҳоджон дўстим, Ливан билан уйинда иккинчи вазиятда гол бўлмаганида қанчалар ачинганлигингизни кўриб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Руҳингизни туширманг, хали Ж.Корея ва Қатар дарвозалари бор, иккаласига ҳам, қолаверса Бразилиядаги стадионларни дарвозаларига ҳам гол урасиз. Айниқса Қатарга хет трикни такрорлашингизни истаймиз.
Саволларимга келсак:
1.Ливан билан ўйин куни илк бор стадионга чиқиб келганингизда кўнглингиздан қандай хаёллар кечди (шахсан мен таркибга қайтганингизни эшитиб хурсанд бўлганман)?
2. Захирадан майдонга тушаётгандаги руҳий ҳолатингиз қандай бўлган?
3. Юқорида айтиб ўтган вазиятимдаги зарбангиз аниқ чиқмаганда, нима учун бунчалар тушкунликка тушдингиз?

Фарҳод Тожиев: — Ўйиндан икки кун олдин стадионга ташриф буюрдик. Ўйингоҳга киришим билан дилимдан “Эй Худо, шу ерда юзимизни ёруғ қилгин” деб дуо қилиб кирдим. Захирада ўтирганимда жудаям гол ургим келди. Буни жудаям хоҳлаганимдан баъзи пайт зарбаларим ноаниқ чиқди. Совуққонлик билан ҳаракатланиш лозим бундай пайтда. Мен эса ўша куни гол уриб ғалаба қозониш умидида ҳаракат қилдим.

Умиджон Сайдахмедов: — Жаҳон Чемпионатига чиқсак, айнан кимга қарши ўйнашни хоҳлар эдингиз?
Фарҳод Тожиев: — Сўзсиз Испания терма жамоаси билан.

Маракана: — Машғулотлардан ташқари яна нималар билан банд бўласиз? Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз? Хоббиингиз борми?
Фарҳод Тожиев: — Бўш вақтни ўзи деярли йўқ. Агар бўш вақт бўлса биринчи навбатда оилам билан бўлишга ҳаракат қиламан. Баъзан дўстларим билан боулинг ўйнашимиз мумкин.

Акбарова Фароғат: — Фаолиятингиздан энг эсда қоларли гол қайси?
Фарҳод Тожиев: — Бу гол “Қизилқум” дарвозасига киритилган гол эди. “Пахтакор” клуби томонидан Самарқанднинг “Динамо” клубига ижарага берилган эдим. “Динамо” сафидаги дебют учрашувимда "қайчи" услубида гол урганим ҳамон ёдимда.

Усмонов Асадбек: — Ўйинларга қандай тайёргарлик кўрасиз? Ўзингиз билан қандайдир буюм ёки тақинчоқларни ирим қиласизми?
Фарҳод Тожиев: — Фақат ғалаба учун чиқаман. Ҳеч нарса тақмайман.

Азизбек: — Ота онангиз, яқинларингиздаги қайси хислатни қадрлайсиз ва қайси хислатни ўзингизда бўлишини хоҳлайсиз?
Фарҳод Тожиев: — Ота-онам мен гол ураманми, урмайманми ҳар доим мен билан бир хил муносабатда. Ютуғим учун хурсанд бўлишади, ёки аксинча қайғуришади. Улардаги матонатни ўзимда кўргим келади.

Аброр Махкамов: — Кўп давлатларда бўлгансиз. Катта-катта майдонларда тўп сургансиз. Қайси стадион сизга маъқул бўлган?
Фарҳод Тожиев: — Ҳа, кўп гўзал ва катта-катта майдонларда тўп сурганман. Лекин 26 март куни бўлиб ўтганчалик ҳаяжонли, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида, гўзал стадионда ҳали ўйнамаган эдим. Стадиондаги муҳитни сўз билан тасвиралаб бўлмайди.

Сардорбек: — Энг катта орзуингиз нима? Фарзандларингиз футболчи бўлишини хоҳлармидингиз?
Фарҳод Тожиев: — Бу албатта Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий мадҳияси, байроғи остида майдонга тушиб, жамоамизга фойда келтириш. Фарзандимни футболчи бўлишини хоҳламаган бўлардим. Бошқа спорт турлари майли, лекин футболчи бўлиш жудаям қийин.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:58, 15.04.2013. Ўқилди: 6891 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 27
2 Барселона Роберт Левандовски 25
3 Осасуна Анте Будимир 19
4 Барселона Рафинья 18
5 Атлетико Александр Серлот 17
6 Вильярреал Айосе Перес 16
7 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
8 Атлетико Хулиан Альварес 15
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.