Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания суперкубоги. «Реал Мадрид» - «Мальорка» - 3:0: Учта савол ва учта жавоб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Реал Мадрид» пайшанба кечаси Жиддада бўлиб ўтган Испания суперкубоги ярим финалида Реал «Мальорка»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, якшанба куни «Барселона»га қарши бўладиган финалга йўл олди. Ҳисобга қарамай, бу ғалаба оддий бўлгани йўқ. Ўйин бошланганидан бир соат ўтиб Жуд Беллингем дарвозага йўл топди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Мартин Валжен ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, ва Родригонинг зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

Учта жавоб

1. Винисиуснинг ўйини

Жума куни "Валенсия"га қарши ўйинда қизил карточка олганидан сўнг, унинг жазоси Ла лига учрашувлари (Лас Пальмас ва Вальядолидга қарши)га тадбиқ этилиши айрим баҳсларга сабаб бўлди. Бу унинг кечаги ўйинига таъсир қилмай қолмади. Пабло Маффео уни доимий равишда жанжалга тортишга ҳаракат қилгани бунинг яққол исботи бўлди. Бразилиялик ўйинчи ҳаракатчан ва фаол бўлса-да, «Мальорка» футболчиларининг провокацияси унинг диққатини чалғитган бўлиши мумкин. Боиси, Винисиус кеча ҳам гол урмади ва биргина ноаниқ зарба берди.

2. «Мальорка» кутилмаганча жиддий рақиб бўлиб чиқиши мумкинмиди?

Мадридлик мухлислар «Мальорка»га қарши қийин ўйинларга ўрганиб қолишган. Сўнгги тўрт учрашувда ҳар икки жамоа фақат биттадан гол урган ҳолатлар бўлган: «Реал Мадрид»нинг икки ғалабаси, бир дуранг ва «Мальорка»нинг бир ғалабаси. Учрашув охирида Пабло Маффео ва Раул Асенсио ўртасидаги тортишув ва захира ўриндиғидан келиб чиққан можаро 90 дақиқа давомидаги шиддатли ўйин кайфиятини кўрсатди. Бу учрашувда жами 26 фол қайд этилди: «Реал Мадрид» томонидан 12, «Мальорка»дан эса 14 та. Саудия Арабистонидаги 24°C иссиқ ҳаво ва ўйиндаги кескинлик бу мураккабликни янада оширди.

3. «Реал Мадрид» Суперкубокни қўлга киритадими?

2020 йилда ярим финал ва финал формати жорий этилганидан бери «Реал Мадрид» беш марта Испания Суперкубиғига қатнашган бўлса, тўрт марта финалга чиққан. Фақат 2021 йилда, Ковид-19 сабабли мусобақа Испанияда ўтказилганда, ярим финалда "Атлетик Бильбао"га 2-1 ҳисобида мағлуб бўлган. Мусобақа Испаниядан ташқари ўтказилган барча ҳолларда, "Реал" камида финалга чиққан. "Қаймоқранглилар" финалларда: 2020 йилда "Атлетико Мадрид", 2022 йилда "Атлетик Бильбао" ва 2024 йилда «Барселона»га қарши ўйнаб ғолиб чиққан бўлса, 2023 йилда эса «Барселона»га мағлуб бўлган.

Учта савол ва уларга жавоблар

1. Испания Суперкубиғи финали қачон бўлади?

Испания Суперкубоги финалида "эл-класико"га гувоҳ бўламиз. Мусобақанинг 42-финал ўйини Жиддадаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида ўтказилади. Ушбу ўйин якшанба, 12 январ куни, маҳаллий вақт билан соат 22:00 да, Тошкент вқати билан 00:00 да бошланади. Бу Суперкубок тарихида тўққизинчи бор "Класико" ўйини бўлади. Шулардан «Реал Мадрид» етти марта ғалаба қозонган, иккита ўйинда мағлуб бўлган (2011/12 ва 2022/23 йилларда). Агар «Реал Мадрид» ғалаба қозонса, бу уларнинг 14-марта ушбу совринни қўлга киритиши бўлади ва жамоанинг жорий мавсумдаги учинчи соврини саналади (УЕФА Европа Суперкубоги ва ФИФА Интерконтинентал Кубокдан сўнг).

2. Жуд Беллингемнинг ҳозирги формаси қандай?

Жуд Беллингемнинг мавсум бошида, 9 ноябрга қадар клуб даражасида гол урмаганини эслаш мумкин. Шундан бери у 12 ўйинда 9 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Ҳатто сўнгги 12 ўйиннинг 9 тасида у гол урган, фақат "Ливерпуль", "Севилья" ва "Пачука"га қарши ўйинларда бунга эришмаган. «Мальорка»га қарши ўйинда у майдонда энг хавфли ўйинчилардан бири бўлди, 2 та аниқ зарба ва 4 та хавфли вазият яратган. Агар у мавсумни секин бошлаган бўлса ҳам, ҳозир у аъло даражада ўйнамоқда.

3. Лука Модрич, Орельен Тчуамени, Феде Вальверде ёки Жуд Беллингем финал учун тайёр бўладими?

«Реал Мадрид» жамоасида бир нечта жароҳат ва беморлар қайд этилган. Лука Модрич вирус туфайли ўйинга чиқа олмаган бўлса, Орельен Тчуамени бош жароҳати сабаб майдонга тушмади. Феде Вальверде ва Жуд Беллингем эса мушак чарчоғи сабабли майдонни тарк этди. Ўйиндан сўнг Карло Анчелотти ижобий янгилик бериб, “Тчуамени ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шифокор унинг бош жароҳати туфайли эҳтиёт чорасини кўришни маъқул кўрди”, деди. Шунингдек, у икки ярим ҳимоячиси ҳақида: “Беллингем ва Вальвердеда мушак чарчоғи бор эди, биз иссиқ ҳавони кутмаган эдик, бу ўйин ритмига таъсир қилди”, деб қўшимча қилди. Шунга қарамай, улар финалда ўйнай олиши ёки йўқлиги бўйича аниқ маълумот бермади. Ҳар ҳолда, яқин ҳафталарда бир нечта муҳим ўйинлар борлиги сабабли Анчелотти ҳеч қандай хавфга боришни хоҳламаслиги мумкин.

Киритилди: 10:21, 10.01.2025. Ўқилди: 4386 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик