Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Шоаҳмедов: «Футболга бефарқ бўлмаган бекободлик мухлислар бизни қўллаб-қувватлашига ишонаман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Интервьюлар
A A A

Про-лигада иштирок этиши кутилаётган «Металлург» ўз таркибига қатор тажрибали футболчиларни жалб этди.

Шундай футболчилардан бири ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш бўлган Санжар Шоаҳмедов ҳисобланади.

Янги мавсумга тайёргарлик давом этаётган бир паллада Санжар Шоаҳмедовни суҳбатга чорладик.

— Фаолиятингизда танаффус юзага келди ва мана энди сиз «Металлург»дасиз. Бунга нима сабаб бўлди?
— Бундай гапларни энди сиздан эшитмоқдаман. Лекин фаолиятимни тугатмаган эдим. Шунчаки бироз дам олдим. «Металлург»дан таклиф бўлди. Жамоанинг режалари, ўз олдига юқори мақсад қўйганини билиб, жамоа сафига келиб қўшилдим. Футболга бефарқ бўлмаган бекободлик мухлислар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман.

— Ўтган йили «Хоразм»да бир давра ўйнадингиз. Мана шу давр ҳақида нима дея оласиз?
— Хоразмга яхши ниятда боргандик. Имконият берилган ўйинларда ҳаминқадар ўйнадим. Ғалабаларга ҳисса қўшишга ҳаракат қилдим. Қолганига мухлислар баҳо бергани тўғрироқ бўлади.

— «Металлург»да шаклланаётган таркиб борасида нима дея оласиз?
— Жамоа ўз олдига Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган. Шунга мос равишда таркиб тажрибали футболчилар атрофида қурилмоқда. Шундай бўлса-да, сафимизда иқтидорли ёшлар ҳам бор. Машғулотларда, ўртоқлик учрашувларида улардан баъзилари ўзини кўрсатишга ҳам муваффақ бўляпти. Биз эса уларга тажрибамиздан келиб чиқиб, маслаҳатлар беришимиз, йўл-йўриқ кўрсатишимиз керак.

— Бундан бир неча йил аввал «Локомотив» клубидаги дебют мавсумингизда 12 та гол ура олгансиз. Янги мавсумда сиздан нечта гол кутсак бўлади?
— Ёдимда. Голларимнинг аксариятини Жасур Ҳасанов узатмасидан ургандим. Ўшанда умумий жамоа катта кўламдаги ишни амалга оширган эди. Аввалдан қандайдир аниқ сонни айтмаганим маъқул. Бўлажак мавсумда ҳам «Металлург» ғалабаларига самарали ҳаракатларим билан ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қиламан.

«Металлург» клуби матбуот хизмати

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 10:30, 16.02.2026. Ўқилди: 129 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.