эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
    Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф
  • Шермуҳаммад Абдуғофуров

    Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог

    Мойес Миланда, Манчини эса Чезенада

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2014-10-27 10:04

    Дэвид Мойес -

    “Интер” клубининг бош мураббийи истеъфоси атрофидаги сериал давом этади.

    “Sky Sport”нинг хабар беришича, дам олиш кунлари “Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ бош мураббийини Милан шаҳрида кўришган. Тахминларга кўра, Мойес “Интер” раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун ташриф буюрган. Шотландиялик мутахассиснинг сўнгги ойлар мобайнида бир неча бор Миланга ташриф буюргани унинг Эрик Тоҳир рўйхатидаги мураббийлар орасида фаворит эканидан далолат берса, ажаб эмас.

    “Daily Mail”нинг ёзишича, Мойес “Интер”ни бошқаришга иккиланмоқда. Клуб сўнгги пайтларда оғир дамларни бошдан ўтказмоқда. Агар Мойес “Интер” билан ҳам яхши натижаларни кўрсата олмаса, шундоқ ҳам “Манчестер Юнайтед” билан омадсизликка учраган мураббийнинг фаолиятига жиддий салбий таъсир қилиши мумкин. Бошқа томондан, Дэвид Мойес “Интер”ни “Чемпионлар Лигаси”га қайтариб, ўзининг истеъдодли мураббий эканини исботлаш имконига эга.

    Ҳозирда “Интер”да ишлаётган “МЮ”нинг собиқ ижрочи директори Майкл Болингброк Мойес ва “Интер” ўртасида воситачи вазифасини бажариши тахмин қилинмоқда.

    Роберто Манчини

    Вальтер Маццари истеъфога чиқарилса, “Интер”даги унинг ўрнини эгаллашга бош номзодлардан яна бири – Роберто Манчини. Мураббий билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида бирор хабар тарқатилмаган бўлса ҳам, Манчинининг кечаги “Чезена” ва “Интер” ўртасидаги учрашувга ташриф буюриши бу борадаги шов-шувларнинг кўпайишига сабаб бўлди.

    Шов-шув ва миш-мишлар тинмаётганига қарамай “Интер” расмийлари Вальтер Маццарининг истеъфога чиқарилиш эҳтимолини рад этиб келмоқда. Пьеро Аузилио ҳам, Эрик Тоҳир ҳам мураббийга ишонч билдирилишини таъкидлашда давом этишмоқда.

    Сериал давом этади...  


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    WRBEIRQX 2024-08-06 05:03:34
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 05:03:32
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 05:00:38
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-06 05:00:37
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:49:46
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:49:44
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:46:41
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-08-05 23:46:39
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 10:38:57
    0
    1
    WRBEIRQX 2024-07-23 10:38:55
    0
    1
    SURATUMUROV 2014-11-03 11:32:21
    0
    0