-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид 1 - 0 Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм - Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо - Нефтчи -
Жалолиддин Қобилжонов Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар
Жалолиддинов: "Танқид қилганларга ўз ўйиним билан жавоб қайтараман"
Баҳо: 0Киритилган сана: 2020-08-02 00:17
Хабарингиз бор, Москванинг "Локомотив" клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан шартнома имзолади. Сайтимиз мухбири Жасур билан боғланди ва унинг "темирйўлчилар" сафидаги илк таассуротлари билан қизиқди.
– Жасур янги жамоага ўтганингиз билан табриклайман. Илк таассуротлар қандай?
– Раҳмат. Таассуротлар ажойиб. Бундай буюк жамоага келиб қўшилиш анча ёқимли. Клубнинг имкониятлари, бу ерда яратилган шарт-шароитлар ва яна кўплаб жиҳатлари анча яхши.
– Сизни янги жамоада қандай кутиб олишди?
– Кутганимдан кўра анча яхши кутиб олишди. Бу ерда бундай нарсаларга анча бошқача ёндашишар экан.
– Жамоа бош мураббийи билан кўришиб, гаплашиб олдингизми?
– Ҳа, келган куним Марко Николич билан гаплашиб олдик.
– Россия чемпионатида ўйнашингизни билиб, эртароқ рус тилини ўрганишни бошлаганмидимиз?
– Мен узи рус тилини аввалдан яхши билардим. Ёшлигимдан мураббийларим рус бўлган улар билан русча гаплашардик. Қолаверса, рус мактабда ўқиганман. Тил билан муаммо йўқ.
– "Бунёдкор"дан ташқари Европанинг бирорта иккинчи лигасига ижарага бериши ҳақида гап бор. Қайси бирини танлар эдингиз? "Бунёдкор" ёки иккинчи лига?
– Билмадим. Бу ҳақда мени хабарим йўқ. Ҳеч ким мени бу тўғрисида огоҳлантирмади. Мен фақат "Локомотив"да қолиш ҳақида ўйлаяпман.
– Рус матбуотида бази журналистлар сизнинг "Локо"га трансферингизни қоралади. Бу сизга қандай таъсир қилади?
– Тўғрисини айтсам, бундай нарсаларга эътибор ҳам бермайман. Ҳаммасига ўз ўйиним билан жавоб қайтараман.
– Сизга "Локомотив"дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклифлар бормиди?
– Кўплаб жамоалардан таклфилар бор эди. Лекин аниқ таклиф "Локо"дан ташқари "Бешиктош"дан бўлди. Мен "Локомотив"ни танладим. "Темирйўлчилар"нинг таклифлари қизиқ туюлди.
– Сизни шу даражага чиқишингизга сабабчи бўлган "Бунёдкор" раҳбарияти ва мухлисларига тилакларингиз.
– "Бунёдкор"га омад тилайман. Агар бу жамоа бўлмаганида мен бу даражага чиқолмаган бўлардим. Доим бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат, сизлар энг зўрисизлар. "Бунёдкор" доим юрагимда қолади.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: