-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Олимхўжа Бўронов Мундиал яқин!
Бизни Мундиалга элтувчи йўллар ҳақида...Жанубий Корея кимдан қўрқмоқда: Ўзбекистонданми ёки Эрондан?
Баҳо: +2Киритилган сана: 2013-04-11 08:57
Жанубий Корея айёрона йўл тутишга қарор қилган кўринади. Мен буни куни кеча сезиб қолдим. Кореяликлар ЖЧ-2014 саралашининг Эронга қарши сўнгги тур баҳсини Ульсан шаҳрида ўтказадиган бўлишди.
Биласизми, жанубий кореяликлар сўнгги тур олдидан Эронга имкон қадар парвоз билан боғлиқ қийинчиликларни юзага келтиришни мақсад қилишганини сезиш қийин эмас. Боиси...
Аслида Эрондан Сеулга етиб олишнинг ўзи катта бир машаққат. Интернет орқали олиб борган қидирув ишларимга кўра, Теҳрондан Корея пойтахтига тўғридан-тўғри рейс йўқ экан. Эронликлар Сеулга бир нечта йўл билан етиб боришлари мумкин. Мисол учун улар Доҳа, Пекин, Дубай, Куала-Лумпур, Москва, Истанбул йўналишларидан бирини танлашлари лозим. Бу йўлнинг бир қисми. Эрон кейинги рейсни кутиш учун қанчадир вақтни аэропортда ўтказишга мажбур. Бу кутиш камида 1 соатни ташкил этади ва у 10 соатгача давом этиши мумкин. Шундан сўнг форслар Сеулга етиб боришади ва шундан сўнг Ульсан шаҳрига учишади. Сеулдан Ульсан шаҳригача ҳаво йўли 55 дақиқани ташкил қилади. Аммо пойтахтдаги халқаро аэропортдан чиқиб, маҳаллий аэропортга бориш ва Ульсан (бу шаҳарда халқаро аэропорт йўқ)га учадиган навбатдаги рейсни кутиш учун бир неча соатни олиши мумкин. Натижада эронликлар яна қўшимча 4-5 соат қийналишга мажбур бўлишади.
Интернет маълумотларига таянадиган бўлсак, Теҳрондан Ульсангача самолётда етиб боришнинг энг қисқа вақт 15 соатни ташкил этаркан (Пекин орқали). Доҳа орқали манзилга етиб келишнинг энг қисқа муддати 17 соат, Дубай орқали эса 20 соатни ташкил этаркан. Энг узоқ вақт эса 40 соатгача етиб боради. Табиийки, ўртача 20 соатлик парвозлар ва кутишлар ҳар қандай инсонни чарчатади ва ҳаттоки у спортчи бўлса ҳам йўқотилган куч-қувватни тиклаш учун 1-2 сутка вақт керак бўлади.
Дарвоқе, ўзига тўқ жамоалар бундай пайтларда тинчгина чартер рейс хизматидан фойдаланишади. Аммо Эронга нисбатан чартер рейсдан фойдаланиш таъқиқи қўйилган ва эронликлар бундай имкониятдан фойдалана олмайдилар.
Жанубий Кореянинг бундай йўл тутишига сабаб нима, деб ўйлайсиз? Кореяликлар муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб қўйишларига ишонишмаяпти, назаримда. Улар 4 июнь куни сафарда Ливанни мағлуб этиб қайтганлари билан, ҳали Мундиал масаласини ҳал қилишга улгурмайдилар. Корея ҳисобидаги очколар сони 13тага етади. Кўп нарса эса 11 июнь куни Сеулда бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳал бўлади. Бу ўйинда кореяликлар ғалабага тўла ишонч ҳосил қилмаётган бўлсалар керакки, Эронга қарши сўнгги тур учун шундай айёрона йўл тутишмоқда.
Дарвоқе, Жанубий Корея ва Эрон ЖЧ-2010 саралашининг сўнгги турида ҳам ўзаро Кореяда тўқнаш келишганди. Ўшанда Эрон фақат ва фақат ғалаба қозониши шарт эди. Иккинчи бўлим бошида форслар ҳисобни очишади. Бироқ ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Парк Жи Сун ҳисобни тенглаштириб, Эронни нафақат тўғридан-тўғри ЖЧ йўлланмаси, балки плей-оффдан ҳам маҳрум қилганди. Ким билади дейсиз, балки ўшанда Эрон терма жамоаси футболчиларига жисмоний толиқиш халал бергандир? Эрон ўша ўйиндан аввал КХДРга келиб, ўз уйида БАА билан ўйин ўтказиб, ундан кейин Сеулга қайтиб келганини ҳам таъкидлаш лозим.
Эрон термаси бундай тажрибани 4 йил аввал ўз бошидан ўтказган. Улар бу борада ФИФАга эътироз билдиришлари мумкин. Аммо ўйин бўладиган шаҳар, стадион ва учрашув вақтини мезбон жамоа танлайди. Бунга ФИФА ҳам қарши чиқа олмайди. Боз устига, 2012 йилда Ульсандаги стадион ОЧЛ финалини қабул қилди ва бу стадион халқаро талабларга тўла жавоб беради.
Дарвоқе, Жанубий Корея Ўзбекистонни Сеулда қабул қилиши ҳақида айтиб ўтдик. Ушбу ўйинни бошқа шаҳарда кўчиришдан кореяликлар учун наф йўқ. Боиси, улар 4 июнь куни Ливан меҳмони бўлиб, Байрутдан қайтиб келишади. Ўзбекистон эса 6 июнь куни Хитой билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, ўша ердан Сеулга кўчиб ўтади. Бу борада вакилларимизда қулайлик бор.
Умид қиламиз, ана шу қулайлик Ўзбекистон терма жамоасига қўл келиб, Сеулдан ижобий натижа билан қайтади. Сўнгги тур ўйини эса бу — Жанубий Корея ва Эроннинг муаммоси.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:01:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:01:53 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:17:06 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:17:03 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:13:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:13:56 01 KNYAZ 2013-05-01 15:16:25 00 MARSEL 2013-04-12 22:15:01 00 JUNGLER 2013-04-11 21:24:04 00