-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Олимхўжа Бўронов Мундиал яқин!
Бизни Мундиалга элтувчи йўллар ҳақида...Тарозу палласи тенг...ми?!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2013-06-04 08:13
4 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларида майдонга тушмайди. Бешта жамоа иштирок этаётган гуруҳда дам олиш навбати шу куни терма жамоамиз томонида бўлади. Биз ўйнамасак ҳам, натижа нуқтаи назаридан биз учун жуда катта катта аҳамиятга эга бўлган ўйин бор: ҚАТАР – ЭРОН.
Ушбу ўйинда бутун Ўзбекистон ДУРАНГ кутмоқда, десам адашмаган бўламан. Боиси, ҳар иккала жамоанинг 2 очко йўқотиши, уларнинг ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини кескин пасайтириб юборади. Шунинг учун ҳар иккала жамоа бу учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Бунга асло шубҳа йўқ. Иштиёқ борасида икки жамоа ҳам бир-биридан қолишмайди. Бошқа жиҳатлар борасидаги таққосни эса мақола давомида кўриб чиқамиз.
ҚАТАРНИНГ УСТУНЛИКЛАРИ
Мезбон. Бу — жонажон стадион, мухлислар дегани, қисқача айтганда. Қатар ҳисобида 2та ўйин қолган ва улар мана шу ўйиннинг иккаласида ҳам ютиши шарт. Лекин бу ҳам Қатар учун тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатмайди. Аммо улар шунга ҳаракат қилиб кўришади. Бу борада эса мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жуда ҳам муҳим. Мезбонлик билан боғлиқ яна бир омил эса,
Об-ҳаво. Қатар октябрь ойида Доҳада бўлиб ўтган Ўзбекистонга қарши ўйинни маҳаллий вақт билан соат 15:00га қўйганди. Аниқроғи, кечроқ пайтга қўйилгани ўйинни туш маҳалга кўчирганди, ФИФАнинг рухсати билан. Табиийки, иқлимга шароитдаги устунликдан фойдаланишни ният қилишганди мезбонлар. Аммо тўғри танланган тактика орқали Қосимов шогирдлари рақибга имконият қолдиришмади. Бу сафар эса ўйинни кундузга вақтга қўйишга ҳожат йўқ. Ўйин белгиланган вақт (19:15, Қатар вақти билан)да ҳам ҳаво шундоқ ҳам иссиқ бўлади. 22 май куни Эрон Қатарга қўшни бўлган Уммонда ўртоқлик ўйинини ўтказди ва футболчилар иссиқ ҳавода қийналишди (Ўйин Уммоннинг 3:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди). Иссиқ ҳаво мезбонларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, аммо улар барибир меҳмонларга нисбатан кўпроқ мослашишга иссиқ ҳаво ва юқори намликка.
ЭРОННИНГ УСТУНЛИКЛАРИ
Таркиб. Қатар терма жамоаси 100 фоиз миллий чемпионатда ўйнайдиган футболчилардан ташкил топган бўлса, Эрон сафида Европа чемпионатларида тўп сурадиган бир нечта маҳоратли футболчилар бор. Бундай футболчиларнинг мураккаб ўйинлардаги ўрни юқори. Бу таркиб Жанубий Кореяни 10 киши бўлиб енга олганди. Улар сўнгги 3та баҳсда ўз олдиларига қўйилган мақсадга эришишга ҳаракат қилиб кўришади.
Натижа. Унутмаслик керакки, бу ЎЙИН Қатар ва Эрон учун тўғридан-тўғри йўлланма учун курашдан ташқари плей-оффга чиқиш учун ҳам кураш ҳисобланади. Боиси, ЖЧга чиқиш Ўзбекистон қўлида ва ҳар қандай натижа Эрон ва Қатарга тўғридан-тўғри йўлланмани тақдим этмаслиги мумкин. Ишончим комил, ҳозир жамоалар асосий мақсад гуруҳда дастлабки икки ўриндан бирини эгаллаш эканини баралла айтаётган бўлсалар-да, ақлан гуруҳда 3-ўринни эгаллашлари мумкинлиги ҳақидаги вариант ҳам борлигини ҳис қилиб туришибди. Бу борада дуранг натижа ҳам форсларни қаноатлантиради. Кейруш шогирдлари ҳисобида Ливанга қарши яна бир ўйин борлигини инобатга олсак, улар Қатарни гуруҳда 3-ўриндан ҳам маҳрум этишлари мумкин. Эрон бу ўйинда ҳимояни унутмаган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.
ҚАТАРНИНГ КАМЧИЛИГИ
Себастьян Сория Куинтана. Эронга қарши ўйинда уругвайлик футболчи ўйнамайди. У Кореяга қарши ўйинда ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олди ва энди 4 июнь куни майдонга туша олмайди. Ҳозирги пайтда қатарликлар сафида Куинтананинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқ. У йўқ жойдан ҳам гол ура оладиган футболчилар тоифасига киради. Узоққа бормаймиз, “Лахвия” сафида “Пахтакор” дарвозасига урган голини эсланг.
Араб жамоаси. Қатар бошқа араб жамоалари каби индивидуал маҳоратга асосланган футбол намойиш қилади. Ўзбекистон терма жамоаси тўпни назорат қилиш эвазига бу жамоани қандай қилиб зарарсизлантириш мумкинлигини кўрсатиб қўйди. Эрон ҳам кетма-кет ҳужумга берилавермасдан, асосан тўпни назорат қилиш эвазига ўз ўйинини ташкил қилса, Қатарни мағлуб этиши ҳам мумкин.
ЭРОННИНГ КАМЧИЛИКЛАРИ
Ашкан Дежага. Ушбу футболчи “Фулхэм” сафида олган жароҳатидан тўла фориғ бўлишга улгурмади. Куинтана Қатар учун қандай муҳим ўйин бўлса, Дажага Эрон учун шундай футболчи. Дежага — форсларнинг “мотори”. Ушбу ҳужумкор ярим ҳимоячи Премьер-лигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 4та голга ассистентлик қилди. Дежага апрель ойида жароҳат олганини инобатга олсак, ушбу натижа ёмон эмас. Ушбу футболчисиз форсларнинг ҳужум чизиғидаги ранг-баранглиги йўқолади. Қатар ҳимоячилари бироз эркин ҳаракат қилишади.
Карлос Кейруш. Ушбу мураббий Теҳронда Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳакамни сўккани учун майдондан четлатилганди ва у кейинчалик ФИФА томонидан 2та ўйинга дисквалификация қилинганди. Ўзбекистон билан ўйинда жазонинг биринчиси ўталди ва энди у Қатар билан ўйинда ҳам захира ўриндиғида ўтириш ҳуқуқига эга эмас. Ҳар ҳолда ушбу омил ҳам муҳим паллада жамоага панд бериб қўйиши мумкин.
ДУРАНГ ОМИЛЛАРИ
Дуранглар серияси. Ушбу жамоалар ўртасида ўтказиб келинаётган сўнгги 4та баҳс фақат дуранг натижа билан тугаган. Хабарингиз бор, ўтган йили 12 июнь куни Теҳронда ўтказилган ўйинда ҳисоб очилмаганди. Бу икки жамоа 3-саралаш босқичида ҳам битта гуруҳдан ўрин олишган ва ҳар иккала баҳсда ғолиб номи аниқланмаган — Доҳада 1:1, Теҳронда 2:2. Дарвоқе, Теҳрондаги ўйинда голлар Ашкан Дежага томонидан киритилганди (Дежага Қатарга қарши майдонга туша олмаслиги Эрон учун қандай йўқотишлигини билдирувчи омиллардан бири). Ушбу ўйинлардан олдин ўтказилган ўртоқлик учрашувида эса ҳисоб очилмаган.
Ўтмас ҳужумлар. Ушбу ўйиннинг қадр-қиммати жуда юқори эканини юқорида таъкидлаб ўтдим. Бу ўйинда жамоалар ҳимояни унутмаган ҳолатда ўйнашади. Ҳужумда эса индивидуал юқори бўлган футболчиларнинг ўрни катта. Куинтана ва Дежаганинг майдонга тушмаслиги эса терма жамоаларнинг олдинги чизиғини ўтмаслаштириб қўяди.
Ҳозирча шунақа гап. Бир қарашда Қатар ва Эрон ҳар томонлама бир-бирига муносибдек ва ўйин дуранг якунланиши керакдек. Ўйин тақдирини эса бироз устунроқ, бироз тезроқ, бироз аниқроқ ҳаракат қилган жамоа ўз фойдасига ҳал қилади. Албатта, омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Умид қиламиз, бу ўйинда омад Ўзбекистонда томонида бўлиб, ўйин дуранг билан якунига етади!Олимхўжа БЎРОНОВ
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX 2024-08-06 05:28:58 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:28:55 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:25:39 01 WRBEIRQX 2024-08-06 05:25:38 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:47:26 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:47:24 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:44:38 01 WRBEIRQX 2024-08-06 00:44:37 01 BEGZOD 2013-06-04 13:46:31 00 BEGZOD 2013-06-04 13:46:27 00 BEGZOD 2013-06-04 13:46:23 00 BEGZOD 2013-06-04 13:46:19 00 BEGZOD 2013-06-04 13:46:14 00 BEGZOD 2013-06-04 13:46:10 00 BEGZOD 2013-06-04 13:46:04 00 BEGZOD 2013-06-04 13:45:25 00 BEGZOD 2013-06-04 13:45:18 00 BEGZOD 2013-06-04 13:44:46 00