-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
Олимхўжа Бўронов Мундиал яқин!
Бизни Мундиалга элтувчи йўллар ҳақида...Мутлақ тенглик ҳолати ҳақида
Баҳо: 0Киритилган сана: 2013-06-13 16:21
ёхуд Туркия билан ўйин бекор қилинадими?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъаси терма жамоалари ичида (жаҳонда ҳам) энг "ишкалчи" жамоалардан бири десак адашмасак керак. Боиси, ҳар сафар қандайдир форс-мажор, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисаларга тўқнаш келиб юради. Қайсидир маънода, мен Ўзбекистонни чумолига ўхшатаман. Ўзи миттигинаю, улкан-улкан мақсадлар сари интилади. Қайсидир вақтда буни эплайди ҳам, қайсидир пайтда улкан тўсиқнинг устидан бостириб ўтгунча вақт йўқотиб қўяди. Лекин ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамайди. Қайсидир кучли терма жамоалар (Саудия, Хитой, Баҳрайн) ЖЧга бир марта чиқа олмасалар, кейинги сафар синиб кетадилар, аммо Ўзбекистон келаси сафар янада қаттиқроқ ҳаракат қилади. Циклдан-циклга унинг тажрибаси ошиб бормоқда. Бу сафар эса Ўзбекистон Мундиалга боришига аниқ ишонмоқда, керак бўлса Қатарни йирик ҳисобда енгиб бўлса ҳам!
Бугун Твиттерда футбол мухлисларидан бири — Зафарбек Бадалбоев (@ummatiyuz) менинг саҳифамга (@Olimkhoja_B) қуйидаги савол билан мурожаат қилиб қолди: "Агар сўнгги турда Жанубий Корея - Эрон - 3:3, Ўзбекистон - Қатар 4:0 натижалари қайд этилса, Эрон билан барча кўрсаткчилар бўйича тенг бўламиз. Унда 2-ўринда қайси жамоа бўлади?"
Ўринли савол. Бундай вазият юзага келиш эҳтимоли қанчалик пастлиги кейинги масала. Аммо юқоридаги саволга жавоб бериш асносида регламентнинг айрим бандларини ҳам тилга олиб кетишни лозим топдим. Боиси, очколар тенг келиб қолган ҳолатда кўпчилик регламентни аниқ билмагани учун турли хил фикрларни гапиряпти (ҳатто журналистлар ҳам).
ФИФАнинг "Бразилияда ўтадиган Жаҳон кубоги-2004 регламенти" деб номланган китобчасини варақлашни бошлаймиз. Унинг 23-саҳифасидан бошлаб саралаш босқичига оид саволларга жавоб топамиз. Регламентнинг 18-моддаси ("Саралаш босқичи қуръаси, формати ва гуруҳларни ташкил қилиш" деб номланган), 6-банди биз энг кўп мурожаат қиладиган, ҳозирги кунда биз учун энг долзарб бўлиб турган "манзил" бўлиб турибди (24-саҳифа).
6. Гуруҳларда жамоаларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:
а) гуруҳнинг барча ўйинларида кўп очко тўплаган жамоа;
b) гуруҳнинг барча ўйинларида энг яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;
с) гуруҳнинг барча ўйинларида энг кўп гол урган жамоа.
Агар юқоридаги 3та кўрсаткич бўйича икки ёки ундан кўп жамоанинг натижалари бир хил бўлса, уларнинг ўринлари қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:
d) ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;
e) ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;
f) ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;
g) ўзаро ўйинларда сафарда кўп гол урган жамоа (бу кўрсаткич фақат икки жамоа ўртасида таққосланади).
Ана энди мухлиснинг юқоридаги саволига қайтишдан олдин Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг сўнгги тур олдидан ҳолатига бирров кўз югуртирамиз.
Эрон — 13 очко, тўплар нисбати — 7-2
Ўзбекистон — 11 очко, тўплар нисбати — 6-5.
Мухлисимиз тахмин қилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатарни 4:0 ҳисобида енгиб, Ульсандаги ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилса, ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон ва Эроннинг барча кўрсаткичлари бир хил кўринишга келади.
Эрон — 14 очко, тўплар нисбати — 10-5
Ўзбекистон — 14 очко, тўплар нисбати — 10-5.
Сўнгги тур ўйинларида 5:1 ва 4:4 ёки 6:2 ва 5:5 ҳисоблари қайд этилганида ҳам мутлақ тенглик юзага келади.
ФИФА мазкур ҳолатни ҳам инобатга олиб қўйган экан. Бундай ҳолат учун регламентда алоҳида банд ажратилган. 7-банд:
7. Юқорида кўрсаткичлардан (регламентнинг 18-моддасининг "6а" бандидан "6g" бандигача) кейин ҳам тенглик сақланиб қолса, ФИФА ташкилий қўмитасининг қарори билан нейтрал майдонда битта қўшимча ўйин белгиланади. Қўшимча ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2та қўшимча бўлимлар белгиланади. Унда ҳам ғолиб жамоа номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат қилинади.
Ким билади дейсиз, балки қўшимча ўйинга ҳам гувоҳ бўлармиз, айниқса, Жанубий Корея бош мураббийи ва Эрон томони ўртасида кетаётган ахборот уруши пайтида (кўп голли дуранг натижага ишора). Агар иш қўшимча ўйингача етиб борадиган бўлса, ФИФА қўшимча ўйинни август ойидаги расмий кунга (14 август) белгилаш эҳтимоли юқори. Боиси, 18 июндан кейин ФИФА кунлари якунига етади ҳамда футболчилар ўз жамоалари сафига ёки дам олишга кетишлари керак. 14 август куни эса клублар клубларни ФИФА куни учун яна қўйиб юборишлари лозим.
Август ойида эса биз Туркияни Тошкентга чақириб қўйганмиз. Қўшимча ўйин белгиланадиган бўлса, Туркия билан ўйин ўз-ўзидан бекор қилинади ёки бошқа муддатга кўчирилади. Балки биз Туркияга борармиз, Эрон билан қўшимча ўйинни айнан Туркияда ўтказиш учун. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ахир бу тиниб-тинчимас Ўзбекистон!Олимхўжа Бўронов
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: